Агар Сурияга қарши коалиция тузулса Туркия унга албатта қўшилади, – Туркия ташқи ишлар министрлиги.

413
0

getImage (1)

Туркия Сурияда рўй бераётган ҳодисаларнинг оддий кузатувчиларидан бўлиб қолмайди ва агар бу мамлакатга қарши халқаро коалиция тузулгудай бўлса дарҳол унга қўшилади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар министри Аҳмед Довудоглу маълум қилди.

Министр, айни вақтда Сурияда кимёвий қурол қўлланилганлиги ҳолатига нисбатан муносабат билдириши керак бўлган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорини кутиб туришлик зарурлигига ишора қилди. “Агар хавфсизлик Кенгашидан бирор қарор чиқмайдиган бўлса, кун тартибидан хозирги вақтда муҳокама қилинаётган бошқа вариантлар ўрин олади. Ва агар Сурияга қарши коалиция ташкил қилинадиган бўлса, биз унга қўшиламиз”, – деди у. Кўрилиши мумкин бўлган чораларнинг ҳамда Суриядаги ҳолатга аралшувнинг бу вариантлари БМТ деворларидан ташқарида 30дан ортиқ давлатлар тарафидан муҳокама қилинмоқда.

“Туркия Суриядаги ходисаларнинг таъсирини ўзида энг кўп сезган мамлакатларнинг биридир. У қочқинларнинг барча хожатларини қондиришликда давом этмоқда ва бу нарсани у якка ҳолда қилмоқда. Туркия бундан бошқа ҳам кўпгина омилларга рўбаро келмоқда. Шунинг учун ҳам у коалициядан ўрин олади”, – деди дипломатия бошчиси.

Довудоглу, Анқара бошиданоқ Сурия бўҳронига халқро аралашув тарафдори бўлиб келганлигини эслатди. Унинг сўзларига кўра, Башар Асад режими ўз мамлакатида оммавий кирғин билан шуғулланмоқда. “Ҳарбий жиноятлар ҳамда инсониятга қарши жиноятлар қилганларнинг барчаси қонун қаршисида жавобгарликка тортилиши керак. Асаднинг ҳаракатлари Боснияда юз берган ишларга қараганда каттароқ миқёсни ташкил қилади”, – деди министр. У, Босния жиноятларини бажарганлар ўз жазоларини олганлар, деб қўшиб қўйди.

“БМТ ва халқаро ҳамжамият кузатувчилардан бўлиб қолмасликлари керак ва инсонийликка қарши бу жиноятларни жазоламасдан ташлаб қўймаслик зарур. Туркия аввалдан шу позицияда эди ва унда қолади ҳам”, – қайд қилди Довудоглу.

Туркистон:

Байрам Сайнак дунёнинг ҳар ерида кечаётган қатлиомлар изидан мусулмонлар ҳокимларининг  – агар журъат қила олса – фақатгина қоралаб чиқишдан ёки БМТ ва НАТО каби қўллари мусулмонлар қонига беланган ташкилотларни ишга аралашишга даъват қилишдан нарига ўтолмаслиги ҳақида гапирар экан, Сурияда, Ироқда, Афғонистонда, Бирмада ва Мисрда қатл қилинган мусулмонлар қиёмат кунида Ислом Умматининг ёқасига осилиши ва ўзларни ёрдамсиз ташлаб қўйган кишилар устидан Аллоҳга шикоят қилиши ҳақида сўз юритди.

Бу сўзларни Байрам Сайнак биродаримиз, 21.08.2013 куни кечки пайтда, кофир Асад томонидан ташланган кимёвий қуролдан халок бўлган мусулмонларга ўқилган ғойибона жанозадан сўнг сўзлаган.

Хақиқатда ҳам, бутун дунё мусулмон ўлкалари ҳокимлари, куфр давлатлар ўз позицияларини айтмагунларича, хатто ўз ўринлари қаерда эканлигини ҳам билмай иккиланган холда довдураб туришди. Куфр катталари Асадга қарши ҳаракатлана бошлаганида эса, юқоридаги каби куфр системаси асосида ҳаракатланишга тайёр эканлигини қахрамонларча баён қилишмоқда.

Лекин куфр катталари хали хам бир қарорга келишгани йўқ. Россия бош Хитой, Англия хам ишни БМТ хавфсизлик кенгаши розилигидан сўнг бошлаш тарафида туришибди. АҚШ бош бир нечаси эса, жазолаш муқаррарлигини тасдиқлашди.

Нега тўхтаб қолди? Балки халқ Асад режими ўрнига Ислом тузумини танлаб юбориши мумкинчилиги уларни тўхтатгандир. Ёки Асадни кетиши билан урушни тўхтаб қолиши мумкинлиги уларни қўрқитгандир. Хар қайси холатда хам, Сурия Ислом нури билан тўлди.  Куфр олами вақтни чўзишга уринишлари табиий, лекин қачонгача?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here