Мисрда намойишлар ҳам, қамоққа олишлар ҳам давом этмоқда

512
0

920960_3

Мисрда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. “Мусулмон биродарлар” жамоаси бугун жума намозидан сўнг миллий альянс чақириғига биноан Қоҳирадаги масжидларда ва бир қанча минтақа масжидларида “Шаҳидлар жумъаси” номи билан улкан намойиш ташкил қилди.

Қоҳирадаги 16 та масжидда ва Жийзадаги 12 та мсжидда Жума нимозидан сўнг охирги ҳодисалар жараёнида қатл этилган мусулмонларга ғоибона жаноза намози ўқилди. Сўнгра “Шаҳидлар жумъаси” оқимида бошқа регионларни ҳисобга олмаганда, фақатгина Қоҳиранинг ўзида 28 та юриш ташқил этилганлиги эълон қилинди.

Бир тарафдан вақфлар вазирлиги Қоҳира регионидаги Рамсисда жойлашган “Фатҳ” масжидида ва Аббосияда жойлашган “Нур” масжидида жума намози ўқилишини таъқиқлаб қўйган бўлса, бошқа бир тарафдан ҳарбийлар ва полиция кучлари Қоҳирага кириш жойида ва бош майдон атрофида намойишга қарши тайёр туриш учун тўсиқлар пайдо қилишди.

Айни пайтда хавфсизлик кучлари томонидан Мусулмон биродарлар ва унинг тарафдорларига қарши қамоққа олиш компаниялари давом этмоқда. Жамоат етакчиларидан бири, Искандария минтақасининг собиқ депутати Ҳасан Бернис қамоққа олинган. Шунингдек, Ҳуррият ва адолат партиясининг юридик маслаҳатчиси Аҳмад Абу Барака ҳам қамоққа олинган.

Бу қамоққа олишлар жамоа номидан гапирувчи нотиқ Мурод Алининг Қоҳира аэропортидан Италия пойтахти Римга учиш учун тайёргарлик кўраётган пайтида қўлга олинишидан бир неча соатдан кейин бўлиб ўтди.

Мисрнинг “Фажрул явл” телеканали “Мусулмон биродарлар” жамоасининг Мисрдаги нотиғи аҳмад Орифнинг ҳам қамоққа олинганлигини эълон қилди.

Туркистон: 

Миср устида куфр етакчилари томонидан бир неча йўналишлар бўйлаб реъжалар тузилмоқда. Шулардан бири, АҚШ томонидан илгари сурилаётган усулга қадам қўйилди. У лоиха, Муборакни камоқдан уй қамоғига кўчиришга боғлиқ. Энди унинг тарафдорлари кўриб чиқилади. Уларнинг шижоатлари, Миср халқи орасидаги ҳар томонлама вазнлари. Сўнг шу қувватнинг кўламига кўра бир неча йўналишлар кўриб қўйилган.

А) Муборак давридан қолган сиёсий доирани қўллаб юбориш мумкин бўлган халқ қуввати етарли даражада кўп бўлса, уларни Мурсий ва унинг тарафдорлари ўрталарида фуқоролар урушини юргизиб юбориш.

Б) Уларни қўлловчи халқ баъзаси етарли даражада бўлмаса, Мурсийни ўз ўрнига қайтариб, ҳарбийлар ва илгариги министрлар билан бирлашган ҳукумат тузиш орқали Муборакпарастлар билан Мурсийпарастларни бирлаштириб, Ислом талаб қилувчи қувватларга қарши қўйиш.

Албатта бу уларнинг орзулари десак ҳам муболаға бўлмайди. Чунки ҳарбийлар билан халқ ўрталаридаги кескинлашиб бораётган вазиятлар олди олинмаса, яқинда албатта халқ билан давлат ўрталарида инқилобий кураш авж олади. Лекин Миср Сурия эмас. Унда Асадни армияси уни ташлаб кетганидан кейин уни ҳимоя қилиб келаётган алавийлар ва ҳизбуллоҳ билан Эрон сингари ҳомийлари йўқ. Сисий халқини узоқ қира олмайди. Хозирда унга ташқаридан яширин гурухлар ёрдам бериши мумкин, яхудийларми, АҚШ томониданми. Лекин хақиқий тўқнашувлар бошланганида, Муборакни қўллаб халқни ўққа тутишдан бош тортган армия, Сисий учун ҳам ўз халқини қиришга унамайди.

Шу холат ичимизда иш олиб бораётган куфр мустамлакачиларини ҳам бошини қотирган. Улар вазиятни халққа қарши тўқнашувлар олдини олиш асосида фикрлай бошлашди. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкин, улар юқоридаги А ва Б бандлар хақида фикрлашади. Лекин масаланинг иккинчи томони бор. Вақт уларнинг зиёнига ва Мабдаъий Исломчи гурухларнинг фойдасига ишлаяпти.

Дунёда ягона Исломни Мабдаъ сифатида ижтиход қилиб, уни хаётга олиб келишда ҳам тариқатга мувофиқ иш олиб бораётган Хизбут таҳрир исломий сиёсий уюшма, вазиятларни бир дақиқа ҳам исроф қилмай иш олиб бормоқда. Инша Аллоҳ уммат хақ билан ботилни ажрата бошлади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here