Мисрда ҳибсга олинган Уйғур талабаларни Хитой полицияси сўроқ қилмоқда

773
0

Мисрда ҳибсга олинган Уйғур талабаларни Хитой полицияси сўроқ қилмоқда

Мисрда уч ҳафта олдин Уйғур милатига мансуб юзлаган мусулмонлар ҳибсга олина бошланган эди. Хитой ҳукуматининг талаби билан Миср полицияси уйғурларни уйларидан, кўча-кўйлардан, иш жойларидан ва айниқса диний таълим даргоҳларидан йиғиб кета бошлади.

Ал-Азҳар Исломий университетидан олиб кетилган уйғур талабалари бошларига қора қоплар кийгизилиб, Хитой полицияси томонидан сўроқ қилинаётгани айтилмоқда. Бу ҳақида Уйғур тилида хабар тарқатадиган “Осиё овози” радиоси маълум қилди. Радионинг талабалардан бирига таяниб хабар қилишича, ҳозирда Шарқий Туркистоник талабалар Тарра, Ақраб, Буржул каби қамоқхоналарда сақланмоқда. Бу жойлар араб оламида оғир шароитлари билан машҳур бўган қамоқхоналардир.

Хабарда айтилишича, ҳибсга олинган талабалардан бири қамоқхона ходимларидан бирининг телефони орқали Уйғур тилида хабар тарқатадиган “Осиё овози” радиоси билан боғланиб, Хитой полицияси уйғурларни бошларига қора қоплар кийгизиб сўроқ қилаётгани ва терговлар оғир шароитларда олиб борилаётганини айтган. Шунингдек, у ҳибсга олинган уйғур талабаларга кунига бир марта таом берилаётгани, ҳавонинг ўта иссиқлиги ва шароитлар оғирлиги сабабли кўпчилик талабаларнинг тоби қочиб қолганлигини ҳам маълум қилган. Бундан ташқари улар орасида қозоқ талабалар ҳам борлигини ва қозоқлар уйғурлар билан бўлган алоқалари ҳақида сўроққа тутилаётганлигини билдирган.

Шу вақтгача Миср қамоқхоналаридан озод қилинган Уйғур талаба ҳақида матбуотда бирор хабар чиқмади. Талабалар билан учрашиш учун бирор бир адвокат ёки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга рухсат берилмаяпти. Хитой паспортига эга Ал-Азҳар талабаларига нисбатан ҳибсга олишлар давом этар экан, ҳозиргача Миср ҳукумати тарафидан талабаларнинг тақдирига оид бирор баёнот берилган эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here