Ҳусни Муборак турмадан уй қамоғига кўчирилди.

562
0

загруженное

 

Мисрнинг аввалги собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг ўнлаган тарафдорлари Қоҳиранинг жанубий қисмидаги «Тора» турмаси дарвозаси ёнида тўпланганлар. Турмага Муборакнинг адвокати Фарид ад-Диб ҳам йўл олган. Собиқ президент Муборакнинг озод қилиниши ҳақидаги хабардан руҳланган унинг тарафдорлари ўткинчиларга ширинликлар улашмоқда. Бугун, пайшанба куни Миср прокуратураси собиқ президент Ҳусни Муборакни турмадан озод қилиш ҳақида санкция берди.

«Ал-Хаёт» телестанцияси маълум қилишига кўра, 2.5 йиллик махбусликдан озод бўлгач, собиқ президент қўриқчилар кузатувида «Маади» ҳарбий госпиталига ёҳуд истефодаги ҳарбийларга хизмат кўрсатувчи тиббий марказга жўнаб кетади.

1981-2011 йиллар давомида Мисрни бошқарган 85 ёшли сиёсатчи унинг 2011 йил январидаги намоишчиларни ўққа тутишликка алоқадорлиги хусусида якуний ҳукм қабул қилингунга қадар уй қамоғида қолиб туради. Бу суд иши хали ёпилганича йўқ ва у 25 августда давом этдирилади. Арафада ундан коррупцияда айбловларнинг охирги банди олиб ташланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here