Асад БМТнинг кўз ўнгида кимёвий қуролни ишга солди

603
0

загруженное

Асад Армияси шарқий Ғутада мусулмонларга қарши кимёвий қуролни ишга солаганлиги даъво қилинмоқда. Ҳужум оқибатида ўлганларнинг сони 1300 етди. http://www.youtube.com/watch?v=vOjKn7WrcRU

Ўлкадаги фаолларнинг билдиришича, ҳужум эрта тонгда, аҳоли ухлаб ётганда амалга оширилган.

Сурия мухолифати Асад режимининг бутун дунё кўз ўнгида кимёвий курол ишлатганини даъво қилмоқда. Мухолифатга кўра, айни БМТ вакиллари кимёвий қурол борасида текширув олиб бораётган бир пайтда Асад режими бу қуролни ишга солган.

Маълумки, Швециялик кимёвий қурол бўйича мутахассис Аке Селлстром бошчилигидаги 20 кишилик БМТ экспертларидан иборат бир гуруҳ атиги икки кун аввал Дамашққа етиб келиб, кимёвий қурол борасида текширув ишини бошлаган эди.

Асад режими бу даъволарни рад этаётган бўлсада, ўлкадаги фаоллар ва холис мутахассислар хабарни тасдиқлашмоқда. Турли рўзномалар ҳам Сурияда кимёвий қурол ишлатилганлиги рост эканлигини ёзиб чиқишди.

Жумладан Дейли Телеграф рўзномаси Сурияда кимёвий қурол ишлатилганлиги борасида суратлардаги болаларнинг жасадларига ва шифохоналарда газнинг таъсиридан ҳушсиз ётган ярадорларга назарни тортар экан, “кўриниб турибдики, Башар асад Кимёвий қурол ишлатмаслик борасидаги АҚШ чизган қизил чизиқдан ўтиб кетди.”, деб ёзди.

АҚШ ҳам, БМТ ҳам, ҳозирча бу ҳодисадан ташвишда эканлигини билдириб, жим туришипти.

Оқ уй вакили Жошуа Эрнест баёнотида Вашингтон бу хабарлардан қаттиқ ташвишга тушгани айтилади.

БМТнинг доимий вакиласи Кристина Персевалга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча аъзолари ҳам Сурияда кимёвий қурол қўлланилганига оид иддаолардан жиддий ташвишга тушганлар. Аммо хабарларда улар қачонгача ташвишланиб туриши ҳақида айтилмаган

Маҳаллий докторлардан бири Холид Маҳмуд ахборот агентликларига берган интервьюсида ҳалок бўлганларнинг аксарияти “сарин гази”дан ўлганлигини маълум қилди. Яраланганларда нафас қисиши, кўз ачишиши ва ҳушини йўқотиши кузатилаётганини таъкидлаган Холид Маҳмуд тиббий анжомлар етишмаслиги сабабли ўликларнинг сони янада ортишидан хавотир билдирди.

“АРАБ-ДЕР” ёрдам гуруҳининг раиси Шукри Кирбоға бундай газ билан заҳарланганларни даволайдиган дори йўқлигини, ҳозирда фақат ҳушсизларни ўзига келтириш учун ҳаракат қилинаётганини маълум қилди.

У БМТ ва европанинг ёрдамига ишонмаслигини урғулар экан “Фақат Аллоҳдан ёрдам сўраймиз, кўриниб турипдики Ғарб бизга ёрдам бера олмайди. Ҳақиқатан ҳам мусулмонларнинг аҳволи жуда оғир. Кимнинг устидан кимга шикоят қилиб боришимизни билмаяпмиз”, деди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here