Суриянинг холис қўзғолончилари ўзларига қарши уюштирилаётган фитналарни ҳамда бу фитналарга Туркиянинг ва гуруҳ етакчиларининг қанчалар даражада боғлиқлигини англаб етиш вақти келди

644
1

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суриянинг холис қўзғолончилари ўзларига қарши уюштирилаётган фитналарни ҳамда бу фитналарга Туркиянинг ва гуруҳ етакчиларининг қанчалар даражада боғлиқлигини англаб етиш вақти келди

«Samanews» ахборот веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 24 жумодус-соний, милодий 2020 йил 18 феврал сешанба куни) нашр қилган хабарда шундай келади:

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бир неча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Суриянинг шимолий ғарбидаги фожиали вазият оқибатларидан огоҳлантирди. Уларнинг билдиришича, айниқса, уч миллион киши паноҳ топган минтақадаги болалар аҳволи жуда оғир. Ушбу минтақада паноҳ топганларнинг қарийб ярми қочқинлардир. Гуманитар вазият оғирлашган ва совуқ кучайган бир шароитда 900 мингга яқин кишининг қочиб чиқиши мисли кўрилмаган гуманитар фожиадан дарак беради.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет – ҳозирда Сурия уруш бошлангандан бери энг катта кўчиш тўлқинларини бошдан кечирмоқда, деди ҳамда бунинг жавобгарлигини режим ва уни қўллаб-қувватлаётган томонлар зиммасига юклади. Шунингдек, у Суриянинг шимолий ғарбидаги гуманитар вазият «даҳшатли» деб қўшимча қилди.

Бачелет чиқарган баёнотида билдиришича: БМТ берган маълумотларга кўра, 2019 йил декабр бошидан то шу кунгача 900 минг суриялик фуқаро қочқинга айланган бўлиб, уларнинг саксон фоизи аёллар ва болалардир. Унинг қўшимча қилишича, 900 минг кишининг мамлакатдан қочиб чиқиши 2011 йил уруш бошлангандан бери энг йирик қочқинлар тўлқинидир».

Роя газетаси шарҳи:

Шом заминида мусулмонларга қарши содир этилаётган ишлар том маънода салибчилик урушидир. Урушни олиб бораётганлар Америка малайи Башар Асад режими, Исломдан нафратланиш ва унга қарши курашишда Американинг эгизаги ва иттифоқчиси бўлган Россия ҳамда Америка сиёсати бўйича ҳаракат қилувчи Эрон ва Туркия режимларидир. Бу урушда уларга Ислом ва мусулмонларга қарши курашда етакчилик қилаётган, куфр ва жиноятнинг онаси бўлган Америка бошчилик қилмоқда. Шу кунларда, айниқса, ҳамма гап Идлиб шаҳри ва Туркияга чегарадош ҳудудлар ҳақида кетаётган бир пайтда, Эрдоган Туркиясининг жирканчли роли яққол кўзга ташланмоқда. Шубҳасиз, бу урушда Суриядаги жинояткор режимнинг айни минтақаларни ўз чангалида ушлаб туришига имконият яратиб беришдек энг ёмон ва жирканч ролни Эрдоган Туркияси ўйнамоқда.

Мудом жангчи гуруҳлар айни аччиқ ҳақиқатни англаб етмас эканлар ҳамда улар орасидаги холис кишилар хоин етакчиларни тийиб қўйиб, етакчиликни улардан тортиб олмас экан, Шом аҳли тортаётган азоб-уқубатлар янада кучайиб мураккаблашаверади.

Шу нуқтаи назардан, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими жорий йил 17 феврал душанба куни баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Туркия ҳукмдорлари билан жангчи гуруҳ етакчилари бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Чунки улар фақат хўжайинлари рухсат берган доирадагина ўз қарори ва иродасига эгадирлар. Шунинг учун улар АҚШ ва Россия режимлари билан барча соҳаларда учрашувлар, келишувлар ва алоқаларни тинимсиз давом эттиришмоқда». Баёнотда қуйидагилар изоҳланди:

«Американинг сиёсий ечими бутун Ғарб татбиқ қилишга ва Шом аҳлига зўрлаб ўтказишга уринаётган ечим бўлиб, хавф-хатар жиҳатидан ҳарбий ечимдан фарқ қилмайди. Сиёсий ечим билан ҳарбий ечим фақат бир мазмун-моҳиятга эга». Баёнот Шом аҳлига қуйидагича хушхабар етказиш билан тамомланди:

«Шубҳасиз, қўзғолонингиз тўғри йўлини топиб олиши ҳамда бу золим бошқарувни Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бошқарувига ўзгартириш йўлида кунларини тунларга улаб қаттиқ ҳаракат қилаётган зотлар бор. Бас, шундай бўлгач, Аллоҳнинг душмани бўлган анави жинояткор малай давлатларга ҳаргиз ишонманг. Билингки, мусулмонлар нажот топишининг ягона йўли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилаётганлар билан биргаликда жиддий ҳаракат қилишдир. Оқибат эса, тақводорларникидир».

Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан

1 COMMENT

  1. Hello there! Do you know if they make any plugins to
    assist with SEO? I’m trying to get my blog to rank for some
    targeted keywords but I’m not seeing very good success.

    If you know of any please share. Thanks! You can read similar article here

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here