Сешанба куни Оқ уй вакили Джошуа Эрнст Миср ҳукуматининг «Мусулмон биродарлар» руҳоний етакчиси Муҳаммад Бадиани хибсга олиш ҳақидаги қарорига салбий муносабат билдирди.
“Миср муваққат ҳукуматининг охирги ҳаракатлари унинг сиёсий жараёнини олиб боришдаги мажбуриятлари сирасига мос келмайди. Бу чоралар сиёсий вазиятдан дахлсиз суд системаси ғояларига зиддир”, – белгилади у.
«Мусулмон биродарлар» ҳаракатининг руҳоний етакчиси Муҳаммад Бадиа қотилликка тарғиб қилишлик айби билан 15 суткага қамоққа олинган эди. Унга июн ойининг охирида ҳаракатнинг Қоҳирадаги қароргоҳи ёнида ўтказилган норозилик намоиши қатнашчиларини қирғин қилиш айби юклатилган. Бадиа устидан суд жараёнининг бошланиши якшанба кунига белгиланган.
Қўшма Штатлар Мисрга нисбатан сиёсатида «Мусулмон биродарларга» тикиб барча иттифоқдошларини йўқотиб олган эди, шунинг учун ҳам у «биродарларга» охиригача маҳкам ёпишмоқда.