Керри Миср ҳарбийларини ҳимоя қилди

573
0

1

Мисрда давлат тўнтаришини режалаштиришликда айбланган АҚШ Ташқи Ишлар вазири Жон Керри Миср ҳарбийларини ҳимоя қилиб баёнот берди. У ҳарбийлар тинч намойишчиларга қарши амалга оширган қирғинлар “миллионлар намойиш”ига қарши демократияни сақлаб қолиш учун қилинганлигини ва шу услуб билан демократия қайта тиклаганлигини даъво қилди.

Уч кунлик сафар билан Покистонга ташриф буюрган АҚШ Ташқи Ишлар вазири Жон Керри GEO телевидениясининг “нима учун АҚШ демократик йўл билан сайланган Муҳаммад Мурсийнинг қулатилишига нисбатан очиқ позиция эгалламаганлиги”, ҳақида сўралганда “тартибсизлик авж олиб кетишидан қўрққан миллионларча инсон ҳарбийларни ишга аралашишга даъват қилди”, деб жавоб берди.

Керрининг даъвосига кўра, Мисрда ҳарбийлар бошқарувни қўлга олган эмас. У ерда айни пайтда фуқаролик ҳокимияти мавжуд. Бу ҳокимият ҳам демократияни қайта жонлантириш учун ҳаракат қилмоқда.

АҚШ мулозими мамлакати Миср бўҳронини тинч йўл билан ҳал қилиш учун Европа ва бошқа ўлкалар билан биргаликда ҳаракат олиб бораётгани ҳақида гапирди.

“Миср ҳикояси ҳали тамомига етмади. Келгуси кунларда нима бўлади, кўрамиз”, деди у.

Ўз навбатида Германиянинг “Der spigel” журнали Мисрда ҳокимият тўнтаришини амалга оширган генерал Абдул Фаттоҳ ас – Сисини “Фиръавн”га қиёслаб мақола чоп қилди.

Журналнинг ёзишича, генерал ас – Сиси ўз хукмронлигини сақлаб қолиш учун халқни турли намойишларга чақириб, ўзига қарши чиқаётган “Мусулмон Биродарлар”га қарши қонунлар ишлаб чиқишга харакат қилмоқда.

“Мусулмон Биродарлар” ва Мурсийнинг бошқа  тарафдорлари, “Генералнинг бу харакатини мусулмонлар ўртасида ўзаро нафрат келтириб чиқариш ва фуқаролик урушини пайдо қилишга уриниш деб хисобламоқда” – дейилади журналда.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here