Мазлум оилаларга ёрдам қўлини чўзиш жиноят

536
0

images-33

http://hizb-uzbekistan.info/ сайтидан олинган хабарга кўра, Куни кеча Андижон шаҳрида бир неча  мусулмон эркак  ва муслима аёллар  “ Ҳизб ут- Таҳрир” исломий сиёсий партиясига алоқадорликда айбланиб, улар устидан ҳукм ўқилган. Андижон вилояти Қорасув шаҳри турғуни, 1966 йилда туғилган Ботиров Аҳмадали  олти йилга ва 1954 йилда туғилган 60 ёшни қаршилаган онахон Сотволдиева Муҳаббат беш ярим йилга озодликдан махрум этилдилар. Қолганларга эса уй қамоғи ва бошқа турдаги жазолар тайинланди.

 Озодликдан маҳрум этилган Ботиров Ахмадали ака ва Сотволдиева Мухаббат опа мазлум хонадонларга моддий ёрдам кўрсатганлиги учун айбдор деб топилган. Суд жараёнида уларнинг мазлумларга ёрдам қўлини чўзишлиги “террорист ва экстремист”ларга хомийлик қилиш сифатида талқин қилинган.

Жорий йилнинг феврал ойида хам МХХ ва ИИВ ходимлари томонидан “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” амалиёти ўтказилиб, бир неча ой давомида озгина динга мойиллиги бор мусулмонлар тергов идораларига мунтазам чақиртирилиб турилган. Тергов жараёнида уларга дўқ-пўписа, камситиш ва ҳақоратли сўзлар билан муомала қилинган. Баъзиларни, айниқса муслима аёлларни ҳийла-найранг ва моддий ёрдамлар билан қизиқтириш орқали мусулмонлар ва муслималар хақидаги маълумотларни етказишни, яъни умуман олганда, ўзларига жосус сифатида ишлаб беришни талаб қилишган. Мақсадига эриша олмагач, уларга ҳам турли ҳақоратлар ва дўқ пўсаларни ишга солган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here