Кутилмаган ташриф билан Джон Керри Покистонга келди.

607
0

001

АҚШ давлат котиби Джон Керрининг кеча, 31 июл куни бошланган Покистонга ташрифининг марказий эътибори терроризм билан курашиш муаммосига қаратилади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Джей Карни Америка дипломатияси етакчисининг Исломободга келишини изоҳлар экан, баён қилди. Хавфсизлик юзасидан бу ташриф ҳақида аввалдан маълум қилинмаган эди.

Керри Покистон пойтахтига етиб келганидан кейингина АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати Керрининг “мамлакатнинг янги граждан ҳукумати билан кенг доирадаги масалаларни, жумладан, хавфсизликни кучайтириш, Покистон иқтисодини мустаҳкамлаш, Қўшма Штатлар ва Покистон гражданлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва шунингдек муштарак манфаатли минтақавий муаммоларни” муҳокама қилишини маълум қилди.

Музокараларда, шунингдек, америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишда Покистон қўллов кўрсатиши масаласига ҳам тўхталишлик кутилмоқда. Америка ҳарбий техникаси ва қурол-яроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетувчи асосий йўл Покистон ҳудудидан ўтади.

АҚШ давлат котиби лавозимига тайин қилингандан бери, Керри Покистонга илк маротаба ташриф буюрмоқда. Исломободдан кайтишда у, британ расмий шахслари билан маслаҳат қилиш учун  Лондонда тўхтаб ўтишликни режалаштирган.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here