“У террорчи эмас, чунки у америкалик”

567
0
AppleMark

“У террорчи эмас, чунки у америкалик”

Куни кеча АҚШнинг Невада штатида жойлашган Лас-Вегас шаҳридаги мусиқа фестивалида амалга оширилган қуролли ҳужум Америка Қўшма Штатлари тарихида ҳозиргача энг кўп ўлимга сабаб бўлган қуролли ҳужум сифатида қайд этилди. Ҳужумда камида 59 киши ҳалок бўлди, 527 киши жароҳатланди.

Полиция ҳужумчининг Невада штатида яшовчи 64 ёшли Стивен Паддок исмли оқтанли америкалик эканлигини тасдиқлади. Лас-Вегас полиция бошлиғи Жозеф Ломбардо матбуот анжуманида ҳужумчининг воқеа жойида полиция томонидан отиб ўлдирилганлини бидирди.

Эътиборли жойи шундаки, бу ҳужум – гарчи АҚШ тарихида энг кўп ўлимга сабаб бўлган қуролли ҳужум бўлса ҳам – АҚШ тарафидан “террор акти эмас”, деб эълон қилинди. АҚШ марказий разведка агентлиги тарафидан берилган баёнотда бу ишнинг террорга алоқаси йўқлиги маълум қилинди. АҚШ федерал тергов бюросидан берилган баёнотда ҳам ҳужумчининг ҳеч бир террор ташкилоти билан алоқаси йўқлиги аниқланганлиги қайд этилди. Вашингтон ички хавфсизлик бўлими мазкур ҳодисада террор шубҳаси ёки ҳужумчининг террорчилар билан ҳамкорлигига доир бирор далил топилмаганлигини эълон қилди.

Туркистон:

Хабарларда айтилишича, Паддокнинг уйида ўтказилган тинтувда унинг уйида қурол-аслаҳа омбори мавжудлиги аниқланган. Шундай бўлсада АҚШнинг назарида у террорчи эмас ва у амалга оширган ҳужумнинг ҳам террор амалиётига ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки бу ҳужумни АҚШ фуқароси амалга оширди, бунинг устига у оқ танли.

“Терроризм” куфр термини бўлиб, улар: – “тинч аҳолини ҳаётига хавф солиш ёки уларни доимий қўрқувда ушлаб туриш” деб таъриф беришади. Лекин бу куфр термини эканлиги сабабли, улар бу терминни ўзлари учун эмас, оламда куфрга қарши ягона мабдаий Илоҳий система бўлган Ислом динига қарши фойдаланиш учун ўйлаб топишган.

Демак уларнинг “террорчи” деган термини тинч аҳолига таҳдид қилган, уларни оммавий қатл қилган ёки халқни доимий қўрқувда ушлаб турган шахс, давлат, ёки ҳарбий кучларга тегишли бўлиши керак эди. Лекин бу каби терминларни улар фақат исломий жамоалар, шахслар ва ўз юртларини босқинчилардан ҳимоя қилишга мажбур бўлган мужоҳидларга чеклаб олишди!

Мусулмонларнинг етакчи қатлами вакиллари ҳам, куфр сиёсий доираларидан таъсирланиб, Ислом динини худди нуқсонли, одамларни агрессияга ундовчи дин,деган хулосага келиб қолишди. Террорчилар фақат исломий муҳитдан келиб чиқяпти, деб ўз диндошларига қарши курашиб келяпти. Уларга, юқоридаги кофир қавмдан ўрнак олишни тавсия этган бўлар эдик! Қаранг, ўз диндоши ҳатто ўз фуқороларидан бир неча ўнлаганини қириб юборганида ҳам, уни “террорчи” деб аташдан ор қилишяпти!

Биз Мусулмонлар бу куфр терминларини инкор қилиб, фойдаланишдан бош тортишимиз керак. Бу куфр терминларини ўз биродарларимизга ёпиштиришда фақат куфр манфаати бор эканини онгли равишда ҳис қилиб, бундай терминлардан фойдаланиш ҳаром деб билишимиз ва улардан юз ўгиришимиз вожиб!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here