«Қирғизгаз» мулки «Газпромга» 1 долларга сотилмоқда.

438
0

001

Қирғизистон ҳудуди бўйлаб табиий газни транспортировка қилиш, тақсимлаш ва уни сотиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақидаги қирғиз-рус келишимини амалга ошириш учун мамлакатда янги компания ташкил қилинди, у «Қирғизгаз» компаниясининг кичик қариндоши. Бу ҳақда «Қирғизгаз» ген директори Турғунбек Қулмурзаев Россиядаги Қирғизистон ваколатхонасида ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «Қирғизгазнинг» хисобидаги барча мулк янги компанияга ўтади, сўнгра уни «Газпром» 1 долларга сотиб олади.

“Икки йил аввал хусусийлаштиришнинг турли вариантлари кўриб чиқилган. Шу жумладан мана бундайи ҳам – «Газпром» акциянинг 75 фоизли пакетини сотиб олади, қолган 25 фоизининг масаласи кейинги музокаралар давомида ҳал қилинади. Бироқ, Очиқ акционер Жамиятимизнинг яқинда, навбатдан ташқари ўтган акционерлик йиғинида янги, «Қирғизгаз» таъсис қиладиган «қариндош» компания ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилинди”, – деди Қулмурзаев.

Унинг сўзларига кўра, Москвада имзоланган келишим асосида «Қирғизгазнинг» барча мулки, унинг барча қарзлари билан қўша шу компания хисобига ўтади. Сўнгра, «Газпром» бу компаниянинг 100 % акциясини 1 долларга сотиб олиб, унинг барча қарз мажбуриятларини ўз зиммасига олади. Мана бу энг асосийси”, – хулоса қилди «Қирғизгаз» раҳбари.

“Ўзларини мутахассис деб хисоблаётган баъзиларнинг, «Қирғизгазни» сотишлик билан Қирғизистон дахлсизликни йўқотмоқда, дейишлари эса нотўғри”, – баён қилди Қулмурзаев.

Унга кўра, аксинча, Қирғизистон газ етказиб бериш масаласи бўйича дахлсизликка эга бўлади. “Ахир бугунги кунда биз қўшни мамлакатларга қараммиз”, – деди у ва соҳани тўғри тушунишликка чақирди.

“Дўстлар, мана қарангларда – улар янги газ-техник иншоатлар қуришади, ҳамма нарсани янгилашади. Ахир улар уни олиб кетишмайдику. Бу нарсанинг ҳаммаси Қирғизистонда қолади ва Қирғизистон халқига хизмат қилади, истеъмолчиларимизга хизмат кўрсатади. Қаранглар: «Газпром» бутун Европани газ билан таъминлайди. Лекин Европа Россияга қарам эмас. Улар нархини берадиларда товар оладилар. Бизнинг истеъмолчилар ҳам худди шундай қилади – нархини тўлайдилар ва товар оладилар. Марҳамат, вақтида тўла ва ўз бизнесингни ривожлантиравер. Фақат хўжайин алмашмоқда, халос. Бироқ бу хўжайин товари билан келаяпти. «Қирғизгазда» эса иншоатлар, газ-техник мосламалар бор, лекин товар йўқ, ўзи қарам”, – деди Қулмурзаев.

“Агар биз бу лоиҳани амалга оширмасак, «Қирғизгаз» техник жиҳатдан банкротга учрайди. Молиявий тарафдан биз шундай ҳам банкротдамиз. Кредитор қарзларимиз 2 млрд 164 миллионни, дебитор қарзимиз эса 600 миллионни ташкил қилади”, – аниқлик киргизди у.

Хоҳлаган кредит бергувчи судга топшириб, «Қирғизгазни» банкрот деб эълон қилиши мумкинлигини эслатди Қулмурзаев. “Энг асосийси, «Газпром» бу қарзларни ўз зиммасига олади ва бу нарса биз учун катта туртки бўлади”, – қўшиб қўйди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here