Кавказ ўз Гуантанамосига эга

599
0

01

Россиянинг Кавказда Гуантанамо қамоқхонаси каби қамоқхона қурганлиги ошкор бўлди. Бу қамоқхона Владикавказда жойлашган.

Рус босқинчилига қарши курашган жангчилар ва уларни қўллаб қувватланганлиги иддао қилинган фуқаролар бу ерга олиб келиниб турли қийноқларга солинади.

Шимолий Осетия-Алания Адвокатлар палатаси бу мавзу ҳақида прократура ва вазирлар маҳкамасига хос ҳисобот юборди.

Ингушетия, Доғистон ва Чеченистон фуқаролари орасида йўқолиб қолган барча кишилар Владикавказда жойлашган ушбу қамоқхонада экани айтилмоқда.

Шимолий Кавказ вилоятида оғир жиноятлар содир этганликда айбланганлар бу ерга олиб келинган. Қўйилган айбловлар ўз исботини топмаганига қарамай, улар жазо муддатини ўтамоқда.

Минтақа адвокатлари бу ҳолатга диққатни тортиш учун “Шимолий Кавказда Россия гуантанамоси”, номли ҳисобот тайёрлашди.

Ҳисоботда келтирилишича, Владикавказ қамоқхонасига олиб келинган шахсларнинг инсоний ҳуқуқлари паймол этилади. Бундай қамоқхоналар Чеченистонда ҳам мавжуд.

Кабардино Валгария адвокатлар палатасининг раиси Ҳабаш Увгажуковнинг сўзларига кўра, бу каби қамоқхоналар фақатгина Шимолий Кавказда эмас, балки турли ўлкаларда мавжуд.

Мутахассисларнинг фикрича, Шимолий Кавказ прократура вакиллари ўзларича бу мавзуда чора тадбир кўра олмайди. Бунинг сабаби Москва тарафидан тергов марказига босим ўтказилишидир.  Ўлкадаги ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатларнинг талабларига қарамай, қамоқхоналар фаолияти давом этмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here