Путин: Россия ва АҚШ алоқалари Сноудендан муҳимроқдир

459
0

загруженное (3)

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳақида журналистларга интервью берган Россия президенти Владимир Путин “Сноуден сабабли разведка хизматлари ўртасида юзага келадиган жанжалдан кўра Россия ва АҚШ алоқалари муҳимроқ”, дея билдирди.

АҚШ разведка бошқармасининг электрон кузатув дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилган  Эдвард Сноуден 16 июл куни вақтинча бошпана сўраб, Россия расмийларига мурожаат қилган.
Аммо Путин Эдвард Сноуденни деб Россия-АҚШ муносабатларини бузиб олмоқчи эмас.

“Биз жаноб Сноуденга ҳам айтдик, Россия-АҚШ муносабатларига раҳна соладиган ҳар қандай фаолият биз учун номақбулдир”, – деди Путин.

У қулай фурсат тугилиши билан Сноуден Россиядан чиқиб кетишини хоҳлашини билдирди.

Сал аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин икки давлат орасида экстрадиция ҳақида шартнома имзоланмагани боис Сноуден АҚШга экстрадиция қилинмаслигини айтган эди.

Бироқ Америка ташқи сиёсат идораси раҳбари агар Россия Эдвард Сноуденни АҚШга экстрадиция қилмаса, бу нарса икки мамлакат муносабатларига ёмон таъсир қилиши билан огоҳлантирган.

Маълумки, Эдвард Сноуден АҚШ разведкасига оид  махфий дастурлар ҳақидаги ахборотнинг ошкор қилганлиги оқибатида Вашингтон билан бошқа мамлакатлар, жумладан, Европадаги иттифоқчи давлатлар ўртасидаги маносабатларга совуқчилик оралаган.

Сноуденни жиноий жавобгарликка тортиш учун Обама маъмурияти уни АҚШга қайтариб беришни талаб қилмоқда.

Туркистон:

Хизбут таҳрирнинг сиёсат ва халқаро сиёсат хақида ёзган фикрлари вокеъда тасдиқини топишда давом этиб келмоқда. Унда халқаро қонунларни мавжуд бўлиши мумкин эмас. Бу қонунларни бузган давлатлар, катта давлатлар томонидан жазоланишади, бузғунчи катта давлатнинг ўзи бўлганидачи уни ким жазолай олади?!

Халқаро қонунлар, АҚШнинг босимлари остида бузулаётганига бутун дунё тек қараб туради!

Россиянинг позицияси эса, уни халқаро сиёсий майдондаги обруйи анча тубанлашиб бораётганидан дарак. У ўзи полшадаги айнан ўзини информациялик карах қилиш мақсадида қурилган эшалон баъзасидан норозилигини кўрсатаётган эди. Сноуденни амалга оширган иши асли Россиянинг қизиқчиликларига паралелл. Сноуден шу мақсадда Россияни бошпана беришидан умид қилган. Лекин у Россиянинг хозирдаги хақиқий холатидаги заифликни кўра олмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here