Маълумот манбаларида айтилишича, деярли ҳар ҳафта Вашингтонда 2014-йилдан кейин нима бўлиши ва Марказий Осиёдаги вазият қай томонга ўзгариши ҳақидаги мавзу муҳокама қилинади.
ТанқидчиларОбама маъмуриятини танқид қилишдан чарчамаяпти. Уларнинг назарида Қўшма Штатлар ишни битирмай чиқиб кетаяпти. АҚШ чиқиб кетгандан сўнг беқарорлик кучайиб, ўтган 12 йилда қилинган меҳнат ер билан яксон бўлади, Толибоннинг ҳокимиятга қайтиш эҳтимоли кучли. Экстремистлар яна Афғонистонни ўз қароргоҳи қилиб олади.
Марказий осиё масаласи ҳам муҳимлигича қолмоқда.
Россия ҳам анча фаоллашган, АҚШ чиқар экан, Москва Марказий Осиё ва Афғонистондаги ролини ошириш пайида, дейди Брукингс тадқиқот институти илмий xодими Ванда Фелбаб-Браун.
АҚШ Мудофаа вазирлигида Жанубий ва Марказий Осиё бўйича идорага раҳбарлик қилган Дейвид Сиднига кўра, Кремл бир тарафдан АҚШ ишни битирмасдан чиқмаслиги керак деса, иккинчи тарафдан АҚШ минтақани тезроқ тарк этса у яна бизга қолади деган умидда – ҳамма ўз манфаатини ўйлайди.
Италияда чоп этилувчи La Repubblica газетасининг ёзишича, Америка ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши яқинлашгани сайин Россия ва Хитой Марказий Осиёдаги собиқ совет республикалари устидан таъсирини кучайтиришга кўпроқ ҳаракат қилмоқда. Бишкекка нисбатан Россиянинг имкониятлари Хитойникидан кўпроқ.
«Қирғизистон баҳс объектларидан биридир. У Хитой учун катта аҳамиятга эга, чунки мазкур икки давлатни қарийб минг километрлик чегара бирлаштириб туради. Бундан ташқари, Қирғигистон бутун минтақа билан алоқа ва энергетика захиралари нуқтаи назаридан ҳам эътиборлидир», – дея ёзади муаллиф.
«Россиянинг энергетика гиганти – «Газпром» миллий газ компаниясини 1 доллар эвазига сотиб олди.Газ етказиш устидан назорат, ҳарбий база, иқтисодий соҳадаги лойиҳалар Бишкек ва Москвани мустаҳкам боғлаб туради.Бундан ташқари, Москва Бишкекнинг 2015 йилда Евроосиё иттифоқига қўшилиши учун розилигини олишга муваффақ бўлди. Божхона иттифоқида Қирғизистон кузатувчи мақомига эга. Қирғиз ҳукуматининг Москва учун муҳим қарорларидан бири 2014 йилда “Манас”даги Америка базаси билан шартноманинг тугаши бўлди. Шундай қилиб, Россия Қирғизистонда ҳарбий базаси ва айрим ҳарбий объектлари бўлган ягона давлатга айланади».
Айни пайтда Қирғизистон олий кенгаши ижроий идорасининг нотиғи, парламент аъзолари ёпиқ эшиклар остида АҚШ авиабазаси мавзусини кўриб чиқишади деб эълон қилди.
Қирғизистон парламенти бу ўлкада АҚШ авиабазасининг сақланиб қолишига қарши эътироз билдирмоқда.
Қирғизистон парламент вакилларига кўра, 2014 чи йилнинг охирида Нато ҳарбий кучларини Афғонистонни тарк этишларидан кейин АҚШнинг аваибазасини Бишкекда қолишига бирон бир сабаб қолмайди.
Олдинроқ ҳам Қирғизистоннинг ушбу комитети ва парламентдаги партиялар вакиллари АҚШнинг ҳарбий авибазасига қарши эканликларини эълон қилишган эди.