Мисрликлар янги президент сайлашмоқда

442
0

 

Мисрликлар Ҳусни Муборак қудратдан кетказилганидан 15 ой ўтиб, янги президент танлашмоқда.

Мамлакат бўйлаб 50 миллион мисрлик сайлаш ҳуқуқига эга ва овоз бериш шаҳобчалари одамлар билан тўлиб бораётгани хабар қилинади.

2011 йил февралидан бери Мисрни бошқариб келаётган Ғарбий кенгаш халқа адолатли сайловлар ва фуқаровий ҳукуматни ваъда қилганди.

Илк эркин сайлов деб таърифланаётган жараёнда Исломий қарашдаги сиёсатчилар дунёвийларга, инқилобчилар эса, Муборак давридаги вазирларга қарши беллашишмоқда.

Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан 08:00да бошланган. Қоҳирадаги кўплаб овоз бериш шаҳобчаларига келаётганлар сони ҳар дақиқада ошаётгани хабар қилинади.

Би-би-сига гапирган мисрлик аёллардан бири: “Бу – жуда узун кун ва катта воқелик. Мисрликлар ўзгариш ясашлари учун йирик имконият”, деб айтган.

Овоз бериш учун навбатда турганлардан бири қанча кутиб қолгани ҳақида сўралганда: “30 йил”, дея жавоб берган.

Кучли номзодлар

Сайловда 13 номзод беллашмоқда. Улардан 4 нафари энг кучли номзодлар сифатида кўрилади:

Аҳмад Шафақ, у ҳаво кучлари собиқ қўмондони ва 2011 йил феврал ойида қисқа муддат бош вазирлик вазифасини бажарган

Амр Муса, у собиқ ташқи ишлар вазири ва Араб Лигаси раҳбари вазифасида ишлаган

Муҳаммад Мурси, Мусулмон Биродарлари Озодлик ва Адолат партияси раҳбари

Абдул Муним Абу ал Футуқ, Исломий қарашдаги мустақил номзод

қўшма Штатларда таълим олган мухандис Муҳаммад Мурси аввалига Мусулмон Биродарлар партиясининг захирадаги номзоди бўлган. Аммо, собиқ сиёсий маҳбус Хайрат ал-Шатернинг номзоди Олий Сайлов Комиссия тарафидан рад этиларкан, жаноб Мурси олдинги қаторга чиққанди.

Янги конституция тасдиқдан ўтмагунча, янги президент қандай ваколатларга эга бўлиши маълум эмас ва Ғарбийлик билан келишмовчиликлар келиб чиқиши мумкинлигидан хавотирлар бор.

Би-би-сининг Яқин Шарқ масалалари бўйича муқаррири Жереми Бовен ҳам афтидан Ғарбийлик президент курсиси ортидаги қудрат сифатида қолишга қатъий аҳд қилган ва Ғарбийлик билан тўқнашув эҳтимоли кутилаётганини айтади.

Сайловлар мисрликлар учун муҳим бурилиш нуқтаси, дея таърифланмоқда. Улар мамлакатнинг 5, 000 йиллик тарихида илк бор ўз раҳбарларини танлаш имкониятига эга бўлганлар.

Сайловдан сўнг тартибсизлар бошланиши эҳтимолидан хавотирда бўлган қуролли Кучлар Олий Кенгаши янги президент ким бўлиши юзасидан фақат мисрликларнинг ўзлари қарор беришларини айтган.

Агар илк босқичда қолиб аниқланмаса, сайловнинг навбатдаги босқичи 16-17 июн кунлари ўтказилади.

Туркистон: Юқорида савол қўйилаябди, исломийлар ғолиб бўладиларми ёки дунёвийларми?

Аслида бу савол, мусулмонлар учун ўта ҳақоратли бўлиб, Ислом билан куфр мусобақасида, қайси бири ғолиб чиқар экан деган гумонли фикр устидаги бахс мунозараларни ривожлантиради.

Исломни, яъни ОЛЛОҲнинг ҳукмларини, бошқа бирор бир дин ёки тузм билан солиштиришнинг ўзи ширк, хар қандай ширк эса кечирилмайдиган гунохдир.

Куфр томонидан ишлаб чиқилган шунақанги танловларни мусулмонлар томонидан уюштирилаётганининг ўзи куфрнинг мувоффаққиятидир.

Лекин бу сайловлар Миср халқи учун осойишталик олиб келмайди. Аксинча халқни иккига бўлинишига ва қайси томон ғолиб бўлганида ҳам, мағлуб томон норозилик чиқишларини уюштиради ва икки томон тўқнашувига шароитлар яратилади. Бу эса гражданлар уруши пайдо қилиш учун ўта қулай вазийятлар пайдо қилади.

Минтақадаги вазийят, фақат Исломнинг тўла ғалабаси билан амалга ошади инша ОЛЛОҲ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here