Афюннинг улкан миқдорда ишлаб чиқарилиши Афғонистоннинг мустамлакачилар томонидан босиб олиниши оқибатидир

552
0

Афюннинг улкан миқдорда ишлаб чиқарилиши Афғонистоннинг мустамлакачилар томонидан босиб олиниши оқибатидир

Афғонистонни қайта ободонлаштириш ишлари бўйича умумий ҳайъатнинг – бу ҳайъат Афғонистондаги АҚШга қарашли ривожлантириш тадбирларини ҳимоя қилишга ҳам масъул доира ҳисобланади – сўнгги ҳисоботида «7.6 миллиард доллар сарфланганига қарамасдан, Афғонистон ҳамон дунёда энг кўп афюн ишлаб чиқарилувчи давлат бўлиб қолаётгани» айтилади.

Америка ва НАТО кучларининг Афғонистонга ваҳшиёна уруш бошлаши ортидан уларнинг ахборот воситалари томонидан – афюн ишлаб чиқарилиши ва бошқа давлатларга экспорт қилиниши энди пасаяди, дея қилинаётган даъволарга айрим кишилар ишонгандилар. Бироқ воқеда бундай хато тахминнинг тамоман акси бўлди, афюн ишлаб чиқарилиши ортгандан ортиб кетди. Яъни уруш бошида афюн ишлаб чиқарилиши йилига 138 тоннани ташкил қилган бўлса, ҳозир бу рақам даҳшатли кўрсаткични, 5500 тоннани кўрсатмоқда. Бундан ташқари, афюн кашандалари сони 2005 йил 130 минг шахсни ташкил қилган бўлса, 2014 йилга келиб, уларнинг сони 1.3 миллионга етди ва бу ҳақиқатда улкан хавфдан огоҳлантирувчи рақам.

Очиқ кўриниб турибдики, Афғонистонда айни модда тижоратидан улкан даромад кўраётган, давлатлар АҚШ ва Британиядир.

Бинобарин, бу мустамлакачиларнинг Афғонистонда мавжуд бўлиб туриши афюн ишлаб чиқарилиши ортиб кетишига бевосита сабабдир. Демак, бу давлатлар мудом юртни истило қилиб туришар экан, биз айни хавфдан халос бўлолмаймиз. Зеро, бу хавф туфайли келаси йилларда юртимиз бутунлай ҳукмрон бўладиган коррупция ва сиёсий беқарорликка юз тутишидан ташқари, ёшларимиз аянчли даражада бузилмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими

E-Mail: hizbuttahrir.af@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here