22-23 апрелда Қирғизстон бош вазири Жонтўра Сатибалдиев Россияга сафар қилади. Бу ҳақида бош вазир матбуот вакили Мелис Эржигитов хабар қилди.
Бош вазир сафари чоғида икки давлат ўртасидаги комиссиялар йиғилишига қатнашиб, ўзаро савдо-сотиққа оид иқтисодий алоқалар бўйича музокаралар олиб боради. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Жоомарт Оторбаевнинг билдиришича, Жонтўра Сатибалдиев сафари чоғида “Кыргызгаз” акциядорлик жамиятини “Газпром”га сотиш бўйича битимларга имзо чекилиши ҳам мумкин.