Хитой ва Россиянинг АҚШга қарши чақириғи

446
0

1328240795_the-next-world-war-III-usa-russia-china

Хитойликлар – Африкада етакчи, руслар Яқин Шарққа қайтмоқда, ёзади Моурицио Молинари La Stampaрўзномасининг сайтида.

“Дурбанда бўлиб ўтган БРИКС саммитида Хитой ва Россия Африкадан тортиб то Яқин ҳамда Узоқ Шарққача бўлган минтақада қўшма Штатларнинг қувватини камайтириш мақсадида иқтисодий манбаълар ва сиёсий манфаатларни бирлаштиришга қаратилган стратегик режа тақдим этишди”, – ёзади мақола муаллифи.

“Ўзининг ҳорижга илк сафари чоғида Хитойнинг янги раҳбари биринчи навбатда, Владимир Путин билан икки давлат нафсониятига тегишли режани муҳокама қилиш учун, Москвага ташриф буюрди. “Олам тез суратда ўзгариб бормоқда, биз XXI асрда эски мустамлакачиликнинг тутқини ҳолида яшай олмаймиз. Янада тиғиз хитой-рус муносабатлари янги мувозанатлар кафолати бўлиб қолади”, – деди Си Цзиньпин. Пекин БРИКСнинг Америкага қарши уч чақириғига ишончлилик тусини беришга қодир иқтисодий блок барпо қилишни кўзлаб, Россия манбаъларини шахсий ўсишлигининг ҳаракатлантирувчисига айлантириб олишлик мақсадида русларнинг «Роснефтига» сармоялар ваъда қилмоқда”, – қайд қилади нашриёт.

Глобал ривожланиш Банкини барпо қилиш, уни бошқариш учун Иқтисодий Кенгаш ташкил қилиш ва халқаро пул алмашув валютаси сифатида долларни пенсияга чиқариш – шу уч режани нашриёт БРИКСнинг Америкага қарши чақириғи деб бахолайди.

“Стратегик планда рус-хитой ҳамкорилиги ҳужумкор мавқеда турибди ва таъсир қилишнинг ўзига хос соҳалар кўламини ишлаб чиқмоқда. 2015 йилга бориб 300 млрд долларга етишлиги кутилаётган тўғридан-тўғри сармоялар ётқизишлик туфайли Африкада Хитой етакчилик қилаётган бўлса, Яқин Шарқда эса Россия раҳбарлик қилмоқда. Буни Сурия инқирози далиллаб турибди – Россия Башар Асад режимини қулатишга бўлган ҳар бир ҳаракатга қарши чиқмоқда ва Путиннинг бу позициясини Пекин ўзининг вето ҳуқуқи билан қўллаб турибди”, – ёзади муаллиф.

“Бу хали қаммаси эмас, чунки Пекин ва Москва Американинг ракетага қарши қалқонидан ва Вашингтоннинг Шарқий Европа ва Узоқ Шарқдаги қўшнилари билан имзолаган келишувларидан таҳдидни ҳис қилмоқда. Бунинг барчасининг ортида, дейди Stratfor стратеги Роберт Каплан, “ҳудди Генри Киссенджер ва Ричард Никсон замонида АҚШ Хитойни Совет Иттифоқига қарши қўллагандай, Россия ва БРИКС мамлакатларини қўллаб, Американи халқаро майдонда Хитойгагина қарши турмай, бошқа рақибларига ҳам қарши туришликка мажбур қилишга қаратилган Хитой режаси ётади”. Карнеги Фонди сиёсатшуноси Мойзес Наим сўзларига кўра, Хитойнинг ҳужумкор ҳаракатларига Европанинг заифлашишлиги йўл очиб берди – Пекин ЕвроИттифоқнинг тоборо камайиб бораётган ҳарбий бюджет ҳажмини кўриб турибди ва, АҚШ ўз иттифоқдошларига тўлиқ ҳолда таяна олмайди, деган хулосага бормоқда”, – якунлайди нашриёт.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here