НАТО: Сурияга кирмимиз

351
0

nat

Шимолий алянс (НАТО) бугун Сурияга ҳарбий томондан аралашмасликка қарор қилганлигини  эълон қилди. НАТО миллий коалици раиси Муоз ал-Хатибнинг талабидан сўнг шу қарорга келган. Муоз ал-Хатиб Америкадан қаршилик ҳаракатининг қўл остида бўлган минтақаларни Башар Асад ҳужумидан ҳимоя қилиш учун Патриот ракеталарини ишга солишини талаб қилган эди.

Рейтрс агентлиги НАТОдаги бир масъулнинг сўзига таяниб келтиришича, НАТОнинг Сурияга ҳарбий аралашиш нияти йўқ. У шимолий алянс Суриядаги зулмга ва минтақа барқарорлигига хавф соладиган ҳар бир ишга чек қўйишга чақиришини қўшимча қилади. Шунигдек у масалани тинч йўл билан ҳал қилишга эришиш учун амалга ошираётган халқаро жамиятларниниг ҳаракатларини қўллаб қувватлайди.

Тадқиқотчи Майкл Стивенсга кўра, Муоз ал-Хатибнинг талабини қабул қилиш Сурия режимига қарши уруш ҳолатида туришни англатади.

Бу изоҳлар Муоз ал-Хатибнинг қатар пойтахти Доҳадаги Араб давлатларининг олий даражадаги учрашувида қилган баёнотидан бир неча соат ўтиб юзага келди. Унда Муоз ал-Хатиб америка ташқи ишлар вазири Жон Керридан қаршилик ҳаракати қўл остида бўлган Сурия шимолини ҳимоя қилиш учун Америка кучлари ёрдам кўрсатишини талаб қилган эди.

Жон Керрининг мавзуни ўрганиб чиқишга ваъда берганлигига ишора қилиб “биз инсонларнинг жонини сақлаб қолиш учун – жанг қилиш учун эмас, ҳиомоя қилиш учун – НАТО қарорини кутиб турипмиз”, дея қўшимча қилади Хатиб.

НАТОнинг олий қўмондони Америкалик адмирал Жеймс Ставридис ўтган хафта НАТОга аъзо баъзи давлатларнинг Сурияда ҳарбий амалиёт олиб боришга қарор қилганлиги ҳақида очиқлаган эди.

Шунингдек Ставридис НАТО Сурияга нисбатан 2011 йилдаги Ливия саҳнаси такрорланиши ҳақида қарор қабул қилганлигини ҳам изҳор қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here