«Янги оқим»: Нега Қирғизистон муфтияти халқни бўлади?

526
0

muftiy

Қирғизистоннинг «Жани агим» (Янги оқим) рўзномаси ўзининг 2013 йил 19 март кунги 12 сонида “Нега Қирғизистон муфтияти халқни бўлади?” сарловхаси остида мақола чоп этди. Қуида шу мақола матнини келтирамиз.

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Наврўзни байрам сифатида нишонлаш Исломга зиддир, деб баёнот тарқатди. Уларнинг сўзларига кўра, Наврўз мусулмонларнинг эмас, оташпарастларнинг байрами экан. Муфтиёт берган баёнотда мусулмонлар байрами фақат Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайити дейилади. Аввалги муфтий Чубак хожи Жалилов ҳам интернет орқали жамоатчиликка Наврўзни байрам қилиб нишонлашга қарши ўз позициясини баён қилган эди. Бундан аввалроқ муллакалар Янги йил байрамини нишонлашга қарши чиқишган. Худодан қўрқинглар. Нима, биз энди ота-боболаримиз нишонлаб келган, бахорнинг тун ва кундуз тенглашган улуғ кунини ёдимиздан чиқариб юборишимиз керакми?! Биз эса муфтий Раҳматулло Эгамбердиевни ёш, келажакка назар солган раҳбар деб ўйлабмиз. Жамиятни мусулмонлар ва номусулмонларга бўлиш ўрнига, халқни бирликка ва ижодкорликка чақирса яхши бўлар эди. Қирғиз халқини Наврўз байрами билан табриклаган президентлар Алмазбек Атамбаев, Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев нима, энди мусулмон эмасми?

Туркистон:

Тарихда ким хақни кўтарган бўса, у пайғамбарлар ёки уларга эргашганлар бўладими фарқи йўқ, ўнгланиши лозим бўлган жамият томонидан шунақанги қаршиликлар бўлиб келган ва қиёматгача бўлади.

Жамиятни бўлиш маносидаги фикр эса, албатта жамиятни бирлиги мухим ишлардан хисобланиб келган. Ҳатто икки Халифа бўлса, иккинчиси ўлдирилсин деган ҳукмлар шу жамият бирлиги вожиблигига далолат қилади.

Лекин бу жамият куфр устига қурилиб, унинг юқорида келтирилган етакчилари куфрни хаётга татбиқ қилиб, куфр байрамларига бизларнинг бюджетдаги хақларимиздан харажат қилиб нишонлаб турганларида, қайси мунофиқ олимман деб уларнинг шу ишларига дунёю охиратини чамбар час боғлаб олади.

Албатта хар бир мусулмон ўзига АЛЛОҲ берган мавқеъ, салоҳият ва мансабидан туриб, маломатчининг маломатидан қўрқмай, хақни хақлигини баён қилса ёки уни хаётга татбиқ қилса, мусулмоннинг вазифаси фақат уни қўллаб қувватлашдан иборат бўлиши вожиб.

 Юқорида келтирилганидек жамиятни бўлинишига олиб келишига келсак; юқоридаги хукмларнинг барчаси Ислом жамиятини бирлиги ҳақида келган. Негаки куфр жамиятидаги бузуғчиликларга сукут қилишнинг ўзи гуноҳ хисобланиб, Пайғамбаримиз САВ Маккадаги хаётларида хатто ўзининг уруҳлари парчаланиб кеганида ҳам даъватни тўхтатмадилар.

Юқоридаги хақни кўтарган ва умуман бутун дунёда маломатлар остида бўлишса ҳам хақни хаётга олиб келишга хисса қўшаётган мусулмонлардан АЛЛОҲ рози бўлсин, уларга нусрат берсин, офият ва охират неъматларини уларга аввалдан тайёрлаб қўйсин Омиин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here