Норвегияда Андерс Брейвик устидан суд жараёни бошланди.

593
0
 

16 апрел куни Норвегияда 77 кишини ҳалок қилган икки террористик амалиётни уюштирган ва рўёбга оширган Андерс Брейвик устидан суд жараёни бошланди. Жараённинг иккинчи куни айбланувчига сўз берилди ва у ўз харакатлари билан мамлакатини исломийлашишликдан химоя қилишни нийят қилганини ва, агар, имконият туғилиб қолса, шундай ишни яна қайтаражаклигини баён қилди.

Нутқида, унинг харакатларини исломийлашишлик хавфига Европа кўзларини очиб қўйишлик тақазо қилганини баён қилиб, Брейвик ўзини терроризмда айблашдан бош тортди.

Европанинг ислом тарафдорлари қўлидан қалок бўлаётгани ва улар билан курашишлик зарурлиги ҳақидаги ўз фикрини Брейвик кенг шархлаб берди. Хусусан: “Мусулмонларнинг кўпчилиги тинчликсевар кишилар, деган тушунча бор элда. Лекин бу нотўғри ва ёлғон ташвиқот”, – дея баён қилди айбланувчи.

Унинг сўзларига кўра, бу қотилликлар европаликларни “ислом мустамлакачилигидан” химоя қилишлик талаб қилган “кичик бир зарба” эди. “Мени разил деб ўйлаётган одамлар ҳеч нарсани тушунишмади”, – давом этди Брейвик. Айбланувчининг сўзларига кўра, унинг амаллари “ёмонлик эмас, яхшилик эътиборида” қилинган эди.

“Агар қўлимдан келса, бу ишни яна қилган бўлар эдим”, – баён қилди судланувчи ва “ўз халқи учун ўлишликни” юксак шараф, деб хисоблашлигини қўшиб қўйди.

Шунингдек, Брейвик маҳкамага, унинг ғояларини ҳаётга тадбиқ қилаётган икки ташкилот мавжудлигини билдирди.

Брейвикнинг руҳий ҳолати масаласи маҳкамада асосий ўринни эгаллайди, чунки таррористга қамоқ мухлати белгилашлик ёки уни мажбурий даволашга жўнатишлик шу нарсага боғлиқ бўлади. Брейвикнинг оқловчилари, унинг ўзининг илтимосига биноан, судланувчининг ақли жойида эканлигини такидлашлик ниятида. Улар ўз мижози руҳий соғлом эканлигини исботлаш учун, гувохлар сифатида, исломий ҳамда исломга қарши, турли радикал ташкилотлар вакилларини таклиф қилишган. Мазкур гувохларнинг суддаги чиқишларидан, “хазоратлар жанги” деган тушунча ҳақиқатдан ҳам мавжуд эканлигини ва мижознинг бу нуқтаи назари кенг тарқалган бўлмаса ҳам, унинггина бошида эмаслигини маҳкамага кўрсатиб беришлик ният қилинган.

Маҳкаманинг иккинчи кунида ҳукм белгиловчи Томас Индербени жараёнда қатнашишлик ҳуқуқидан маҳрум қилишликка тўғри келди – аниқланишича у ўз фейсбукида Андрес Брейвик қилган жинояти учун ўлим ҳукмига лойиқ, деб баёнот бериб, эҳтиётсизлик қилган

Андрес Брейвик 2011 йилнинг 22 июл куни Осло шахрининг марказида портлов уюштирган ва Утоя орлидаги Норвегия Ишчилар партиясининг ёшлар лагерида 69 ўспиринни совуққонлик билан отиб ташлаган.

Туркистон..: Куфр олами, дунёда юз бераётган ходисаларни, асл мохиятларини ўзгартириб кўрсатишга уринмо?далар.

Брейвик сингари насроний дини девоналарини дунёга реклама қилиб, уларни бутун оламга намоиш қилиш орқали, мусулмонларга қарши кўтараётган ғояларини томир оттирмоқчи бўлишмоқда.

Мақсадлари эса, қайтадан уйғониб келаётган Ислом системаси билан, тоборо заифлашиб бораётган демократик системалари ўрталаридаги курашда, насронийларнинг туйғуларидан фойдаланишга уринмоқчилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here