Франция сенати “терроризм”га қарши янги қонун лойиҳасини тасдиқлади

603
0

Франция сенати “терроризм”га қарши янги қонун лойиҳасини тасдиқлади

Франция парламентининг юқори палатаси 3 июн куни Миллий Ассамблея томонидан маъқулланган “терроризм”га қарши кураш ва разведка тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини тасдиқлади. Яъни, 2017 йил октябр ойида кучга кирган ички хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонундаги вақтинчалик чораларни доимий ҳолга келтириш лойиҳаси қабул қилинди.

Янги қонунга кўра, уй-жойларни тинтув қилиш, хавфсизлик зонасини ташкил қилиш, ибодат жойларини ёпиб қўйиш ва айблов эълон қилинмаган, аммо гумон остига олинганларни ҳибсга олиш каби вақтинчалик чораларини доимий равишда қўллаш маъқулланди. Шунингдек, Франция парламенти “террористик” ҳаракатлар билан боғлиқликда гумон билан ибодат жойларини ва унга тегишли жойларни ёпиб қўйишга имкон берувчи бандни янада кенгайтирди.

Изоҳ: Франция ва шу жумладан Ғарб давлатларининг мақсади мусулмонларни мамлакатларидан қувиб чиқариш эмас. Улар Ғарб ҳазоратини қабул қилган ва Ғарб халқлари билан қоришиб, ғарбча ҳаёт тарзига кўниккан мусулмонларни хоҳлашади. Мана шунда улар мусулмонларнинг қайта уйғонишидан хотиржам бўлишади. Шунинг учун Ғарб оламида Исломни сиёсий майдондан узоқлаштириш ва уни фақат ибодатхона ва дафн маросимларига чеклаб қўйишга қаттиқ ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бунинг учун теология ва дин ишлари бўйича махсус муассалар ташкил қилинган. Уларнинг асосий вазифаси Исломнинг қонунчилик жиҳатига зарба бериш, уни ҳаёт низоми сифатида тан олишдан узоқлаштириш ва шаръий ҳукмларни шахсий ҳаётга чеклаб, Исломни демократияга боғлаш каби ишлар билан шуғулланишдир. Яъни, уларнинг мақсади Исломни замонга мослаштириш, мусулмонларни Ғарб халқлари таркибига сингдириб юборишдир. Улар бу йўлда Ғарб сақофатидан таъсирланган мусулмон ғарбпараст кимсалардан унумли фойдаланмоқда.

Аммо Ғарб қанчалар куч ғайрат сарфламасин, мусулмонларни куфр аҳли билан қориштириб юборишга имкон топа олишмаяпти, мусулмонлар зеҳнидаги Исломнинг “ҳалолҳаром” ўлчовини ўчириб, унинг ўрнига Ғарбнинг “фойдазарар” ўлчовини жойлашни эплай олишмаяпти. Шунинг учун ҳар қандай Исломий ҳаракатларга “террор” баҳонасида зарба бериш ва ўзларининг бу ҳаракатларига қонуний тус бериш учун юқоридаги қонун лойиҳаларини қабул қилишга мажбур бўлмоқда. Чунки Ғарб капитализм мабдаси қулаб, башарият етакчилиги Ислом мабдасининг қўлига ўтишидан қаттиқ ташвишланмоқда. Улар шуни яхши билишадаки, агар мусулмонлар Исломга тўлиқ амал қилишса, яъни Исломнинг сиёсий жиҳатини ҳам маҳкам тутишса Испаниядан тортиб Малайзиягача чўзилган давлатга асос солинади. Лекин уларнинг қаршиликлари асло фойда бермайди, улар нима қилишса қилишсин, Аллоҳнинг амри албатта рўёбга чиқади.

وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

“Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар”.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here