КХШТ Афғонистон шимолидаги вазият ёмонлашаётганини билдирди

657
0

КХШТ Афғонистон шимолидаги вазият ёмонлашаётганини билдирди

 Афғонистоннинг шимолий туманларида вазият ёмонлашмоқда ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида (КХШТ) жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Станислав Зас маълум қилди.

 “Афғонистонда, аслида, вазият ёмонлашмоқда. Ҳалокатли деёлмайман, бироқ жиддий хавотир уйғотмоқда. Тожикистонга тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлашда ёрдам бериш зарур”, – деди у.

 Станислав Заснинг сўзларига кўра, у ушбу чегаранинг турли участкаларида бўлган.

 “Чегарада хавфсизликни таъминлаш учун чегарачиларга ёрдам бериш талаб қилинади”, – деди Зас.

Ташкилот бош котибининг айтишича, КХШТ чегарада толиблар билан отишмаларни қайд этмоқда.

 Изоҳ: Афғонистон муаммосидан АҚШ ҳам, Россия ҳам ўз манфаатлари йўлида имкон қадар кўпроқ фойланиб қолишга ҳаракат қилишмоқда.

 АҚШ Афғонистонда 20 йилга яқин олиб борган босиқинчилик урушида – гарчи бу урушга деярли бутун дунёдаги ҳамкорларини жалб қилган бўлсада – шармандали мағлубиятга учради. У бу вақт мобайнида ҳам улкан моддий, ҳам инсоний йўқотишларга дучор бўлди. Табиийки, у шунча берган қурбонлик ва йўқотишларидан осонликча воз кечиб, минтақани Россия иҳтиёрига ташлаб чиқиб кетмайди. АҚШ минтақада ўз ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш учун минтақа давлатларидан бирида ҳарбий база барпо этишга жиддий ҳаракат қилмоқда. Чунки, узоқ вақт олиб борган босиқинчилик уруши давомида олиб келган ҳарбий техника, қурол-яроқларни яна қайтариб ортга олиб кетиш қўшимча маблағ талаб қилади. Энг мақбул йўл бу – Афғонистонга қўшни Ўрта Осиё республикаларидан бирида ҳарбий база барпо этиш. АҚШ минтақадаги давлатларни ўз учун ҳарбий база беришга мажбур қилиш учун афғон қочқинлари муаммосидан фойдаланишга урунмоқда.

 3 июн куни Тожикистон чегарачилари Толибон ҳаракати билан жанглардан сўнг чекинишга мажбур бўлган 300 нафардан ортиқ афғон ҳарбий хизматчиларини республика ҳудудига киритди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизматига таяниб “Ҳовар” агентлиги хабар берди.  Бундан олдин ҳам 22 июнда 134 нафар афғон ҳарбийси Тожикистондан бошпана сўрашга мажбур бўлган. 27 июнда эса яна 17 нафар афғон ҳарбийси толиблар билан тўқнашувлар вақтида чекиниб, Тожикистон томонга ўтган эди.

 Ўзбекистон ҳам қачоқ афғон ҳарбийлари муаммоси билан дуч келмоқда. 28 июнда 47 нафар, 26 июнда 3 нафар, 27 июнда 44 нафар афғонистонлик ҳарбий Ўзбекистон чегарасини бузиб кирган, ўзбек чегарачилари уларни ватанига қайтариб юборган эди. Бу ҳозирча фақат Толибон билан жангларда қочиб ўтган ҳарбийлар. Хали босқинчи кучларга ҳукм ва ижроий ишларда ёрдам берган, халқаро кучларга таржимонликка ёлланган маҳаллий аҳоли вакилалри ҳам турипти. Яқинда 10 мингдан ортиқ таржимонликка ёлланганлар АҚШ ҳукуматидан бошпана беришларини сўраб мурожжат билан чиқишган эди. Куни кеча АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Марказий Осиёдаги учта давлатдан Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилган 9 000га яқин афғонистонлик фуқарони вақтинча ўз ҳудудида жойлаштиришни сўради. Бу ҳақда Bloomberg музокаралардан хабардор бўлган икки манбасига асосланиб хабар қилди. Бу қочқинларни Марказий Осиё республикаларидан бошқа қочадиган йўллари қолмаган. Шу сабабли ҳам вақти келиб Афғонистонга қўшни республикалар 9 минг эмас, юз минглаб қочиқинлар оқимига дуч келишлари мумкин. АҚШ бу қочқинлар оқими имкон қадар кўпроқ бўлишига замин тайёрлаб қўйди. Шу сабабли ҳам афғон ҳарбийлари бутун бошли ҳарбий базаларни қаршиликсиз, қурол-яроқ ва ҳарбий техникалари билан ташлаб чиқиб кетишмоқда.

 Россия олий суди Толибонни террорчи гуруҳ деб топиб, ҳаракат фаолиятини тақиқлаган бўлсада, расмий ҳукумат Толибон билан музокаралар ўтказиш учун бир неча бар ҳаракат вакилларини Москвада қабул қилди. Баъзи норсмий манбааларга кўра, Россия ҳукумати Толибонни халқаро кучларга карши курашидан қурол-яроқ билан таъминлаб ҳам келган.

 Россия ҳам афғон муаммосидан Ўрта Осиёдаги ўзининг ҳарбий иштирокини янада кучайтириш учун фойдаланиб қолишга интилмоқда. Куни кеча КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов “Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги вазият юзасидан ёрдам сўраса, унга ёрдам беришга тайёр”лигини маълум қилди. Гарчи ҳозир Тожикистонда 201-сонли Россия ҳарбий базаси мавжуд бўлсада афғон муаммосидан фойдаланиб ўзи бошчилигидаги КХШТ халқаро кучларини ҳам киритиши ва яна бир ҳарбий база очиши мумкин. Бундан ташқари, шу баҳонада Ўзбекистонни ҳам КХШТга қайтаришга уринади.

 Хулоса қилиб айтганда, АҚШ ва Россия ўртасидаги минтақа устидан нуфуз талашиш кураши тўхтагани йўқ. Аксинча янги босқичга – сиёсий ва иқтисодий босқичдан бевосита ҳарбий  иштирок этишга ўтди.

 Биз мусулмонлар, хусусан даъват юкини кўтариб чиқаётганлар бу ҳолатга қарши сукут сақлашимиз жоиз эмас. Биз босқинчи кучларга қарши иймоний муҳитдан келиб чиққан нафрат ва норозиликни пайдо қилишимиз шарт. Кофирлар мусулмонларнинг онг-туйғуларини ҳам забт этишларига йўл қўймаслигимиз лозим. Зеро, ҳақиқий мағлубият бу – онгларимизни ҳам кофирлар забт этишидадир. АҚШ, ундан олдин собиқ СССРни Афғонистонда мағлубиятга учрашининг асосий сабаби ҳам улар маҳаллий аҳоли онгини заҳарлашга қодир бўлмаганларида эди. Агар биз жасадимиз, моддий бойликларимиз ортидан зеҳнларимизни ҳам кофирларга асир қилиб берсак ҳақиқий мағлубиятга учраган бўламиз. Ана шунда кофирлар биз ва авлодларимиз устидан кўнгиллари тусаган ишни қилиш имконига эга бўлишади, бундан Аллоҳ сақласин.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here