Доллар курсининг пастлаши сабаблари

73
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Доллар курсининг пастлаши сабаблари

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

Валюта курсининг кўтарилиш ва тушиш билан ўзгарувчанлиги жуда кўп сабабларга боғлиқ. Айниқса, олтин ва кумушдан иборат металл билан қопланмаган халқаро валюта тизими пайтида ҳамда ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ва тижорий манфаатларига қараб, сиёсатчилар ва иқтисодчилар валюта курсини қасддан манипуляция қилаётган бугунги кунда бунинг сабаблари кўп бўлади.

Қаттиқ валюта бошқа валюталардан дунёнинг унга бўлган ишончи сабабли фарқ қилади. Чунки одатда қаттиқ валюталардаги ўзгарувчанлик бошқа валюталардан камроқ бўлади. Шунинг учун бу қаттиқ валюталар валюта сақловчиларнинг ишончини қозониб, зоҳирда харидоргир ва жозибали валютага айланиб қолган.

Бироқ, шунга қарамай, бу қаттиқ валюталар ўз курсларида кескин ўзгарувларни бошдан кечирмоқда. Хусусан, бугун мамлакатлар иқтисодий турғунликка сабаб бўлувчи иқтисодий кризисларни бошдан кечираётган бир пайтда шундай бўлмоқда. Чунки иқтисодий силкинишлар оқибатида ҳамда коронавирус каби юқумли касалликлар тарқалиши сабабли иқтисодий турғунлик жуда кўп давлатларни ўз домига тортмоқда.

АҚШ доллари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, гарчи у дунёнинг биринчи ўриндаги валютаси бўлиб турган эса-да, бироқ сўнгги ойларда унинг курсида ҳам кескин пастлаш юз берди. Бу доллардан фойдаланувчилар ва уни сақловчиларни қаттиқ ташвишга солди. Бу босқичда доллар курсининг пастлаши сабаблари нимада? – деган табиий ва кескин савол ўз-ўзидан келиб чиқмоқда.

Биз бугунги босқичда доллар курсининг пастлаши сабабларидан асосийсини қуйидаги тўртта сабабга чеклашимиз мумкин:

  1. Инфляциянинг юқори даражага 2 %га кўтарилганлиги:

2020 йил 27 августда Федерал Резерв кенгаши (АҚШ Марказий банки) инфляция даражасини 2 %га кўтаришга рухсат беришга қарор қилди ва бунинг сабабини коронавирусдан келиб чиққан иқтисодий таназзулга қарши курашиш билан изоҳлади. Бундан АҚШ савдо вазирлиги маълумотига кўра, иш ўринларининг 31.7 %га камайиб кетиши ортидан ишсизларга иш ўринлари яратиб бериш мақсад қилинганини таъкидлади.

АҚШ Федерал Резерви директори Жером Пауэлл «Инфляциянинг исталмаган кўтарилиши амалга ошмагунича ҳар қандай кучли меҳнат бозорини сақлаб қолиш мумкин эмас», деди. Демак, у инфляцияни ошириш исталмаган чора-тадбир эканини эътироф этмоқда. Чунки бундай чора-тадбир валюта қийматининг пасайишига ва унинг харид қуввати заифлашишига олиб келиши, бинобарин, ишчиларнинг реал даромадларини камайтириши маълум. Иқтисоди кучли давлатлар, одатда, меҳнат бозори муаммосини ҳал этиш учун инфляцияни ярим фоиздан кўпроққа пастлатиш йўлини тутмайди. Бироқ АҚШ шундай йўл тутди, чунки, айниқса бугунги иқтисодий таназзул пайтида, унинг иқтисодиёти пастлаб кетди.

  • Долларнинг фоиз ставкасини нол оралиғида ушлаб туриш:

АҚШ Федерал Резерви кенгаши АҚШ доллари фоиз ставкасини 0.25 %дан оширмай (яъни, нол оралиғида) ушлаб туришга қарор қилди. Бу қарор доллар қийматининг пасайишига ҳисса қўшмоқда. Гап шундаки, бу қарор сармоядорларни долларни қўлда ҳам ушлаб турмасликка ва банкларга ҳам қўймасликка мажбур қилмоқда. Чунки уни банкка қўйишлари учун на даромадларини оширувчи фоиз ставкаси кўтарилган, на долларни банкда сақлашга тарғиб этилган. Ўз навбатида, бу долларга бўлган талабни озайтиришга ва курсини туширишига олиб келмоқда. Тўғри, фоиз ставкасини пастлатиш иқтисодиётни ривожлантириб, ўсишини ошириши мумкин. Бироқ бу кўпинча металл билан қопланмагани сабабли ўз қийматини йўқотувчи валюта ҳисобига бўлади.

  • Президентнинг кетиши ва ўрнига янги президентнинг келиши даври:

Айни даврда президент Трампнинг даври тугаяпти ва янги президент Жо Байденнинг президентлик муддати бошланяпти. Одатда бундай даврда давлатлар олиб борадиган йирик иқтисодий амалиётлар тўхтаб қолади. Катта-катта савдо келишувлари ва улкан лойиҳалар бўлмайди. Шу боис, ҳозир асосий экспорт бизнеси тўхтаб, кутиб туриш ҳолати юзага келган. Ўз навбатида, бу долларга бўлган талабни озайтиришга ва курсини туширишига олиб келмоқда.

  • Европа валютаси (евро) қувватининг ошиши:

Европанинг пул бирлиги яхлитдир… евро тизимининг аъзолари бўлган йигирма етти давлат ушбу валюта (евро)ни қатъий қўллаб-қувватлашади… бу давлатлар унинг курсини барқарор ушлаб туришга амал қилишади… мегалойиҳаларга миллиардлаб евро тўкишади… масалан, углевод чиқиндилардан холи тоза муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган «Яшил шартнома»га бир триллиондан зиёд евро сарфлашмоқда… бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия ва замонавий технологияларга евродан йирик сармоя ётқизишяпти… Мана шуларнинг барчаси, Европадаги йирик уюшма томонидан қўллаб-қувватланувчи қаттиқ валюта бўлгани учун евронинг доллар ва бошқа қаттиқ валюталарга нисбатан қувватини ошишига ҳамда доллар қийматининг пастлашига ҳисса қўшди.

Ҳозир доллар билан рақобатлашувчи энг кучли валюта евро. Чунки унинг қуввати деярли ҳақиқийдир. Зотан, евро Европа ҳамжамияти иқтисодиёти қудратига таянган бўлиб, гарчи ўзининг улкан ҳажмига муносиб сиёсий қувватга эга бўлмаса-да, бироқ беш юз миллион аҳолини ўз ичига олувчи ички йирик ягона бозорга эга. Бу бозорга Германия, Франция, Италия, Голландия, Белгия каби бой ва ривожланган давлатлар киради. Шу сабабдан евровалюта қуввати долларнинг қувватига бошқа валюталардан кўпроқ сезиларли таъсир қилмоқда. Чунки евронинг қуввати иқтисодий давлатлар қувватига таянган, доллар қувватига эмас. Аммо, Хитой ва Россия каби ўз валюталарига эга йирик давлатлар эса, ҳанузгача уларнинг иқтисодиёти ва савдо биржалари долларга боғланиб қолган.

Шунинг учун евро курсининг ўзгариши ва барқарорлиги долларнинг курсига ижобий ва салбий таъсир кўрсатмоқда, евродан ташқари бошқа қаттиқ валюталар эса долларга таъсир кўрсатмаяпти.

Хулоса:

Валюталар курсининг пастлашини олдини олишнинг ягона ечими уларни олтин ва кумуш дохил ички қувватига эга бўлишига боғлиқ, худди Ислом давлатида бўлгани каби. Бошқача айтганда, валюталарни олтин ва кумуш билан тўлиқ қоплаш шарт. Фақат шундагина валюта мутлақо иқтисодга ҳам, сиёсатга ҳам боғланмай, улардан таъсирланмайди. Чунки ушбу валютамизнинг қуввати ўзида бўлади, на давлатларнинг қувватига қарам бўлади, на кучсизлигига, на давлатларнинг манипуляциясига ва на сиёсатларининг кайфиятига.

Роя газетаси сайтидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here