Босқинчи яҳудий вужуди Ғарбий Соҳилнинг учдан бирини аннексия қилишга ҳозирлик кўрмоқда

456
0

Босқинчи яҳудий вужуди Ғарбий Соҳилнинг учдан бирини аннексия қилишга ҳозирлик кўрмоқда

Фаластин режими Араб давлатлари Лигасининг ташқи ишлар вазирлари даражасида мумкин қадар тезроқ вақт ичида фавқулодда виртуал учрашув ўтказишга чақирди. Бу учрашув яҳудий вужудининг Ғарбий Соҳил қисмларини аннексия қилиш ниятларига қарши туриш учун кўриладиган бир қанча чораларни муҳокама қилишга қаратилгани айтилди. Бу ҳақда Фаластиннинг Араб давлатлари Лигасидаги вакили Диёб Лавҳ ўз баёнотида билдирди. У жумладан бундай деди: «Шубҳасиз, «Исроил»нинг Ғарбий Соҳилни ёки унинг бир  қисмини аннексия қилиш режасини амалга ошириши халқаро қонуний қарорларга зиддир».

Айни шу контекстда, Фаластин режими раҳбари Маҳмуд Аббос «Агар «Тель-Авив» Ғарбий Соҳилнинг бирор қисмини аннексия қилишини эълон қиладиган бўлса, Фаластин режими ҳам «Исроил» ва Қўшма Штатлар билан тузган барча шартнома ва келишувларни бекор қилажаги» билан таҳдид қилди.

Яҳудий вужуди АҚШнинг «Аср келишуви», дейилаётган тинчлик режаси бандларини амалга ошириш учун кетма-кет қадамлар ташламоқда. Маълумки, «Аср келишуви» бандларида Иордан водийси ва Ғарбий Соҳилдаги яҳудийлар қуриб олган турар жойларни аннексия қилиш қайд этилган. Ғарбий Соҳилнинг учдан бирини ташкил қилувчи бу минтақани Биньямин Нетаньяху билан Бени Ганц «яҳудий давлатининг қутблари бўлган ва бой бермаслик учун муҳим имконият ҳисобланган минтақа», деб айтишди. Дарҳақиқат, бу минтақа бу икки раҳбарни ўзаро келишмовчиликларни енгиб ўтишга ва учинчи марта сайловлардан кейин ҳукуматни навбатма-навбат бошқариш учун вазирлик портфелларини бўлишиб олишга ундади.

Ерларни аннексия қилишнинг бундай аниқ йўналиши аннекция ва уни амалга ошириш вақти борасида яҳудий вужуди ҳукуматидаги бир қанча томонларнинг муросага келиши билан янада мустаҳкамланди. Улар бу ишни июл ойида амалга оширишга келишиб олишди. Шунингдек, АҚШнинг бу йўналишга жавоби билан ҳам бу иш янада мустаҳкамланди. Зеро, АҚШ Давлат котиби Майк Помпео яҳудий вужудининг айни эълонига изоҳ бериб: «Ғарбий Соҳилдаги бу минтақани аннексия қилиш тўғрисидаги ниҳоий қарор Исроилга боғлиқ. Вашингтон эса, бу хусусдаги ўз позициясини яқинда ошкор этилмаган тарзда янги Исроил ҳукуматига билдиради», деди. Бу билан аннексия масаласи вақт масаласига айланди.

Биз муборак Фаластин замини ва аҳлига қарши мана шундай ҳаракатлар ва тил бириктирувлар бўлаётган бир пайтда шунга гувоҳ бўляпмизки, Фаластин режими муваффақиятсизлик ва омадсизлик позициясини тутиб, турли услубларни қўллаш билан Фаластин масаласини зое кетказди… юрт аҳли ва унинг қўшинларини ўнлаб йиллар давомида алдаб-карахтлаб келди. Мана, Араб давлатлари Лигаси йиғилишини чақиргани ҳам шу алдовларидан биридир. Ҳолбуки, бу Лига сўнгги пайтларда уялибгина қоралаш ва паст овозда қаршилик билдиришдан нарига ўтмаяпти. Фаластин режими раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам юрт аҳли ва мусулмонлар жуда кам учратган ўзининг «таҳдид»ларини қўллашга ўтди. Чунки у ҳар сафар босқинчи яҳудий вужуди билан хавфсизлик ва сиёсий соҳада ҳамкорликни давом эттиришни тинмай таъкидлаб келади.

Ҳа, яҳудий вужудининг Ғарбий Соҳил ва Иордан водийсини аннексия қилиши вақт масаласига айлангани аниқ. Бу – Фаластин масаласи ва Фаластин аҳлига ечим беришга қаратилган навбатдаги мусибатдир ва унинг ушбу аҳлимиз учун хавфсизлик ва сиёсий оқибатлари мавжуд. Уни йўқ қилишнинг бирдан-бир йўли эса, Ислом Уммати ва унинг бутун армиясининг қўзғалиб, зудлик билан яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаши ҳамда унинг ёвузлигидан нафақат Фаластин аҳли ва мусулмонларни, балки бутун инсониятни қутқаришидан иборат.

Фаластин режими Халқаро қонун, Хавфсизлик Кенгаши, БМТ, Европа, Хитой, Европа Иттифоқи ва Араб давлатлари Лигасига кеча ҳам суянган, бугун ҳам суянмоқда. Бироқ уларга суяниш на бир режани бекор қилсин, на бирор душманни тийсин. Аксинча, бу нарса яҳудийлар билан мустамлакачи кофир Ғарбнинг зўравонлигини оширгандан ошириб, қирғинбарот жинояткор режаларини амалга оширишларига ёрдам бермоқда. Ушбу бугунги воқелик сиёсий ҳақиқатлардан ва шаръий аҳкомлардан ғафлатда қолиб, душманлардан умид қилаётган ва уларнинг ёлғон ваъдаларига ишонаётган кишилар учун яққол гувоҳлик бермоқда.

Роя газетасининг 2020 йил 6 май чоршанба кунги 285-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here