Тожик-қирғиз чегарасида қуролли можаро юз берди

645
0

Тожик-қирғиз чегарасида қуролли можаро юз берди

Чегараолди ҳудудида яшайдиган қирғизистонлик ва тожикистонликлар ўртасида 8 май куни содир бўлган можарода ов милтиғи ишга солинди ва миномётдан ўт очилди. Қирғизистон томони чегарачилардан уч нафари ўқотар қуролдан яраланганини маълум қилди. Тожикистон эса икки маҳаллий турғун оғир яраланганини билдирди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотига кўра, можаро Боткен масаласи туфайли келиб чиққан. Мазкур участка аниқлаштирилмаган ҳудуд бўлиб ҳисобланади, бироқ, Давлат чегара хизмати ундан феълан қирғизистонликлар фойдаланиб келганини қайд этган. Тожикистон эса мазкур ер тожик қишлоғи турғунлари томонидан фойдаланиб келинганини таъкидламоқда.

Жума куни Қирғизистон томонидан 30-40 киши, Тожикистон томонидан ҳам яна шунча киши бир-бирларини тошбўрон қила бошлаганлар.

Таҳлил:  Қирғизистонда халқ карантин ҳолатида, Тожикистонда ҳам халқ карантинга олинди. Иккала мамлакат халқи ҳам иқтисодий оғир аҳволда. Карантин уларни ҳолдан тойдириб, вазият кескинлашиб одамлар ҳукуматга қарши исён қилиш ҳолатига қараб боряпти.

Ҳар сафар Қирғиз ёки Тожик ҳокимияти, мамлакатда бирор бир сиёсий кескин ҳолат пайдо бўлганида ўртадаги чегаранинг талаш ҳудудида миллий низо пайдо қилишади. Бу билан пайдо бўлган ички кескин вазиятдан ўз фуқороларини чалғитиб, уруш ваҳимаси остида миллий ғурурларини жумбушга келтирмоқчи бўлишади. Ўлган ёки жабрланаётган одамлар уларни қизиқтирмайди!

Қирғизистон ҳокимияти коронавирус ваҳимасини, ўзининг сиёсий манфаати йўлида узоқ вақт фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Лекин карантинда халқни узоқ ушлаб тура олмайди. Халқнинг иқтисодий имкониятлари бунга йўл бермайди. Шунинг учун ҳокимият ифлос услубларга ҳам йўл беришга тайёр! Аслида карантин ҳам, Тожик чегарасидаги кескинлик ҳам суний ваҳима ва провокация асосида уюштирилган ифлос услублар!

Абдураззоқ мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here