Туркманистон коронавирус йўқлигини айтмоқда, бироқ ЖССТ текширувини истамаяпти

547
0

Туркманистон коронавирус йўқлигини айтмоқда, бироқ ЖССТ текширувини истамаяпти

Туркманистон ўзида коронавирус йўқлигини иддао қилмоқда, лекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассисларининг мамлакатга келиб вазиятни ўрганишини истамаяпти.

Туркманистон ҳукумати ҳеч қачон ҳафсалани пир қилишдан чарчамайди, унинг кейинги хатти-ҳаракати ҳам бунинг яна бир исботидир.

Ҳукумат 20 йилдан ошиқ вақтдан бери ўзининг БМТ эътироф этган бетараф мамлакат мақомини тарғиб қилишдан тинмайди.

Бу билан у ўзини ташқи дунёдан “яккалайди” ва ҳокимият идоралари мавжуд деб иддао қилаётган уйғунликни сақлайди гўё.

Ёрқин мисол: Туркманистон ҳукумати мамлакатда коронавирус юқтирганлик ҳолатлари йўқлигини айтмоқда.

Коронавирус йўқ деган иддао кўп томонлар, жумладан, вазиятни ўрганиш учун у ерга делегация юборишни истаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) учун ҳам қизиқ.

ЖССТ делегацияси Тожикистонда бўлиб турибди, лекин Ашхобод расмийлари унинг мамлакатга келиши олдини олиш учун ҳар хил найрангларни ўйлаб топмоқда.

ЖССТ делегациясининг Туркманистонга сафари қолдирилиши хавотирли ҳолдир. “Озодлик”

Таҳлил: Туркманистон авторитар режими учун Россия ёки Қирғизистон режимларидан фарқли ўлароқ коронавирус карантинидан манфаат йўқ. Туркманистон президенти учун мамлакат етакчилигида ҳозир сиёсий муаммо мавжуд эмас.

ЖССТ каби оламий ташкилотлар Тожикистонга босим қилиб, халқини коронавирусга қарши тестдан ўтказишга мажбурлади. Бир кунда юзлаган одамдан вирус аниқланиб, мамлакат карантин эълон қилишга мажбур бўлди.

Туркманистон ва шу каби бошқа давлатларнинг карантин эълон қилишдан бош тортиши халқаро сиёсатни дунё жамоатчилиги олдида ноқулай аҳволга солиб қўйиши мумкин. Чунки, уларнинг даъвосига кўра, карантин эълон қилишдан бош тортиш оқибатида мамлакатда оммавий қирилиш кузатилиши керак эди. Лекин Туркманистон ёки Белорусия сингари давлатларда ундай бўлмаяпти. Фуқоролари ичида ўлим даражаси ўзгармади. Аксинча улар, мамлакатларини карантин оқибатидан кутилган иқтисодий инқирозни янада кучайиб кетишини олдини олиб қолишди. Халқаро сиёсат бундан ташвишга тушиб боряпти.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here