Бюджетни солиқ, жарима, суғурталар билан тўлдириш мумкинми?

204
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Бюджетни солиқ, жарима, суғурталар билан тўлдириш мумкинми?

 121-модда — Шахсларнинг ҳар бири учун асосий эҳтиёжларни тўла қондириш кафолатланиши ҳамда камолий эҳтиёжларни иложи борича энг юқори даражада қондириш имконияти таъминланиши вожибдир.

149-модда — Давлат ҳар бир фуқарони иш билан таъминлаш кафолатини олади.

160-модда — Давлат барча учун бепул тиббий хизматни таъминлайди, лекин шифокорларни ёллаш ва дори-дармон савдосини ман қилмайди…

Юқоридагилар бутун инсониятга раҳмат бўлиб келиши кутилаётган “халифалик давлати” конунларидан баъзиларидир. Бу каби конунлар демократик давлатларда бўлмайди. Улар ўз фуқароларини эмас, ўзларини ва банкдаги “ҳисоб рақамлари”ни ўйлашади холос. Ҳисоб ракамларига пул тушса бас, кейин нима бўлиши уларни қизиқтирмайди.

Бошқа халқлар конларимизни “қонуний йўллар билан” талон-тарож қилиб ўзга юртларга олиб кетишади. Уларга биздаги хоин раҳбарлар ёрдам берадилар. Хоин раҳбарнинг биргина қўйган имзоси учун унинг ҳисоб ракамларига милионлаган долларларни бекордан ўтказиб қўярмиди?! Чунки улар раҳбарларнинг битта имзоси билан бутун бир конни ташиб кетишга имкон топишади. Имзо қўйилдими, тамом, уни ортга қайтариб бўлмайди. Судлашса, улар ютиб чиқишади. Раҳбарлар шундай йўллар билан бойликларимизни, ерларимизни топшириб қўйишлари ошкор бўлиб қолганда, бюджетни нима билан тўлдирса бўлади? Қирғизистонда 350-400 минг атрофида бюджетдан ойлик олиб кун кечирадиганлар бор, улардан 18 000дан ортиғи давлат ҳизматчиларидир. Улар ичида 80-100 000 сом оладиганлари ҳам бор. Бюджетда камомад юзага келса, уларнинг кўпчилиги “оч қолиши” мумкин, чунки маошдан ташқари “киримлари” ҳам, машиналарининг юриши ҳам бюджетдан келардида… Уларни маошларини вақтида бериш учун бюджетни қоплашга хоинларча қарз олиш хавфли бўлиб турганда қандай йўл билан бюджетни тўлдириш мумкин?

Бу масалани элга солиқ солиш билан ҳал қилишмоқчи. Уни безаб кўрсатиб, “суғурта”, деб аташмоқда. Яъни гўё халқ учун қайғураётгандек кўриниб, “уй-жойларингга, машиналарингга талофат етса, зиён кўриб қолмаслигингиз учун суғурта қилдиришингиз керак, ҳатто таксидаги инсонлар ҳам юкларига бирор кор ҳол бўлса, ўрнини қоплаш учун таксичи ҳам суғурта қилдириши керак”, дейишмоқда. “Халқпарвар” ҳукуматимиз буни ҳар бир уйга ҳам, машинага ҳам мажбурий қилмоқчи, чунки улар бизни “кўчада қолмасин” деб қайғурмоқда!

Аслида халқ қийналаётган ва ишсизлик кучайган бундай ҳолатда солиқ солиш эмас, ишсизларга иш топиб бериш, ўғрилик каби жиноятларнинг жазоларини бекор қилиши, ҳатто оч қолмагани учун халққа раҳмат айтиш керак. Чунки кўпчиликка жон сақлашнинг ўзи муаммо бўлиб қолмоқда. Бундай пайтда “суғурта”ни мажбурий қилиш тўғрими? Ҳавфсизлик камарини тақмай қўйса 1000 сом, ерга туфласа 5500 сом жарима… Бундай аҳмақона қонунлар натижасида қонун ижрочиси бўлган орган ҳодимлари билан халқ ўртасида уруш-жанжаллар кучаяди, ўғрилар кўпаяди, оддий хақл олдида жиноятга қўл уришдан бошқа чора қолмайди. Ҳамма инсонлар орган ҳодимларини ёмон кўради… ва ҳоказо.

Макҳул(р.а.) ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в):

«لا قَطْعَ فَيْ مَجَاعَةِ مُضْطَرٍّ»

«Очликдан ноилож бўлиб қолганда қўл кесилмайди», деганлар.

Исломда суғурта ҳаром бўлиб, ўз мулкини иҳтиёрий равишда суғурта қилдирган инсонлар гуноҳкор бўладилар. Аммо инсонларни суғур қилишга мажбур қилганлар эса, — биз топшириқни бажармоқдамиз, десалар ҳам — диндан чиқиб колиш хавфи бор, Аллоҳ сақласин. Раҳбарлар ўз халқини ҳаромга мажбурлаш ва бу билан ҳизматчиларининг ҳаётларини зулматга айлантириш учун ҳокимиятга келишганми?

“…Суғурта мажбуриятини кафилликка солиштирадиган бўлсак, кафилликка олишнинг дуруст бўлиши ва тузилиши учун шариатда нусус-ҳужжати келган шартлардан суғуртанинг холилигини кўрамиз. Чунки биринчидан, унда масъулият масъулиятга қўшилмайди. Суғурта ширкати суғурта қилдирувчининг молини тўлашда ўз масъулиятини бошқа бировнинг масъулиятига қўшмайди. Демак, у ботилдир, кафилликка олиш ҳисобланмайди. Иккинчидан, унда суғурта қилдирувчининг бирон одамга тўлаши керак бўлган молиявий мажбурияти йўқки, суғурта ширкати уни бажариб қўйса. Негаки, суғурта қилдирувчининг бировга тўлаши керак бўлган молиявий мажбурияти йўқ. Ширкат келиб уни кафилликка олаётганда ҳеч қандай молиявий мажбурият бўлмаганидан кейин ширкат бажарадиган молиявий мажбурият ҳам бўлмайди. Шунга кўра, у шаръан нодуруст кафилликка олиш бўлади. Учинчидан, ширкат тўлашни ўз бўйнига олган нарсанинг ўзи ё баҳоси ёки маълум миқдордаги мол суғурта битими пайтида кафиллик берилувчининг ўша вақтда ҳам, кейинчалик ҳам бошқаларга тўлаши керак бўлган мажбурияти эмас. Шу жиҳатдан ҳам бу нодуруст кафилликдир. Демак, суғурта ширкати ўша пайтда ҳам, кейинчалик ҳам тўланиши вожиб бўлмаган нарсани кафилликка оляпти. Бу нарса ҳам унинг ботиллигини кўрсатиб турибди. Тўртинчидан, суғуртада кафилликка олинувчи йўқ. Демак, унда шаръий кафолатнинг бир асосий элементи, яъни кафилликка олинувчининг бўлиши шарти етишмайди. Зеро, кафилликка олишда кафилликка олувчи ҳам, кафилликка олинувчи ҳам, кафиллик берилувчи ҳам бўлиши шарт. Суғурта битимида кафилликка олинувчи бўлмаганидан кейин у шаръан ботилдир. Бешинчидан, суғурта ширкати талофатга учраган нарсанинг ўзини ёки пулини тўлаш ёки маълум миқдорда мол бериш мажбуриятини олганда бу ишни маълум миқдордаги маблағ эвазига қилади. Кафилликка олиш дуруст бўлишининг бир шарти эса унинг эвазсиз бўлишидир. Шу жиҳатдан суғурта ботил кафолатдир.

Шулардан кўриниб турибдики, суғурта шартномасида кафолатнинг тузилиши ва дуруст бўлишига оид шариат нусусларида ворид бўлган шартлар топилмагани боис ширкат берган шартнома ҳужжатлари ҳам, ундаги нарсанинг ўзини, баҳосини ёки маълум миқдорда пул тўлашлари ҳам, суғуртанинг ўзи ҳам шаръан батамом ботилдир.

Шунга асосан, ҳаётни бўладими, товарни бўладими, мулкни бўладими, бошқани бўладими, суғурта қилдиришнинг барча тури шаръан ҳаромдир. Зеро, унинг битими шаръан ботилдир. Суғурта ширкатининг битим тақозоси билан берадиган аҳди ҳам шаръан ботилдир. Шунга кўра, шу битим ва шу аҳд орқали олинган мол ношаръий йўл билан топилган даромад ҳисобланиб, уни ейиш ҳаромдир». (“Исломда иқтисод низоми” китобидан).

Абу Зар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here