БМТ Яманга 32 миллион доллар ажратади

607
0

БМТ Яманга 32 миллион доллар ажратади

 Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) Ямандаги ҳаётни қутқаришга йўналтирилган инсонпарварлик ёрдамларини молиялаштириш учун Фавқулодда вазиятлар билан курашиш марказий фонди ҳисобидан 32 миллион доллар ажратади.

“Анадолу” ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, бу ҳақда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида ташкилотнинг матбуот котиби Стефан Дугрик маълум қилган.

 Стефан Дугрикнинг сўзларига кўра, БМТнинг гуманитар масалалар ва фавқулодда ёрдамлар бўйича мувофиқлаштирувчиси Марк Локок ва Жаҳон озиқ-овқат дастурининг ижрочи директори Девид Паисли 32 миллион доллар ажратилганини эълон қилган.

 Мазкур пуллар Яманда яшовчи инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бериш учун Фавқулодда вазиятлар билан курашиш марказий фонди томонидан инсонларга асосий хизматларни кўрсатиш учун ажратилган.

 Дугрик Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳар ой 8 миллион кишига ёрдам кўрсатаётганини айтган ва буни 12 миллионга олиб чиқишга ҳаракат қилаётганига ишора қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here