Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган Исломнинг ишончли қўриқчисидир

61
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган Исломнинг ишончли қўриқчисидир

Ҳизб ут-Таҳрир Исломнинг ишончли қўриқчисидир. У Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайди. У яхшига яхши иш қилганини, ёмонга ёмон иш қилганини, айтади ва бунинг ортидан на бир ҳизбий манфаат умид қилади ва на дунё матосини. Аксинча, у дунёни худди ушбу (Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган) ҳадиси шарифда айтилганидек кўради:

«مَا لِي وَلِلدُّنْيَا، مَا أَنَا فِي الدُّنْيَا إِلَّا كَرَاكِبٍ اسْتَظَلَّ تَحْتَ شَجَرَةٍ ثُمَّ رَاحَ وَتَرَكَهَا»

«Менинг дунё билан нима ишим бор. Мен дунёда худди дарахтнинг соясида (бироз) дам олган, сўнгра туриб уни ташлаб кетган отлиққа ўхшайман». Демак, дунё Ҳизб наздида бир дарахт соясидан баҳра олганчалик ўткинчи вақтдир. Шу боис, у – Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила – ушбу қисқа вақтни Халифаликни барпо этиш орқали шариат аҳкомларини татбиқ қилиш учун қатъият кўрсатиб, самимий фаолият қилиш билан ўтказишга астойдил ҳаракат қилади.

Олтмиш йилдан зиёд вақт кечираётган Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлатини Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатлари бўйича барпо қилишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу йўлда у узун йилларни золимлар қамоқларида, тоғутлар қувғини ва қийноқларида ўтказди. Ҳизб йигитларидан шаҳид бўлгани шаҳид бўлди, азоб чеккани азоб чекди… Аммо Ҳизб шунча азоб-уқубатлар кучайгандан-кучайса-да, ўзининг йўлида ҳақ устида собит кетмоқда. Бас, айтингчи, шундай ҳолатдаги бир Ҳизб бўлсаю, бирор жамоа чиқиб Халифаликни ҳақ-рост барпо этса, Ҳизб унга эътироз билдирадими?! Йўқ, аксинча бунинг учун Аллоҳга сажда қилиб шукр этади. Халифалик Ҳизб қўли билан билан барпо бўладими ёки бошқасининг қўли биланми, фарқи йўқ. Лекин Ҳизб бир вақтнинг ўзида, ўзини Халифалик, дея ноҳақ даъво қилиб, унинг номини ва шаънини бузаётганларнинг ҳар бирига тўсқинлик қилади. Шунинг учун у Халифаликни ёмонотлиқ қилиш ва обрўсизлантириш учун қўйилган ҳар қандай тузоқ ва макр қаршисида инша Аллоҳ мустаҳкам улуғвор қоядек қолади. Халифалик Аллоҳнинг изни ила У зотнинг зикридан савдо-сотиқ чалғитмайдиган, Халифаликка лойиқ ва ҳақли бўлган кишилар қўли билан барпо бўлади. Шу билан қайтадан Халифалик тонги отади.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) истаган кишисига нусрат берур ва У қудратли, раҳмлидир»                                                                                [Рум 4-5]

Роя газетасининг 2022 йил 29 июн чоршанба кунги 397-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here