Конашенков: Ил-20 экипажи (Исроил) туфайли ҳалок бўлди

Конашенков: Ил-20 экипажи (Исроил) туфайли ҳалок бўлди

 (Исроил) учувчилари Россия самолёти ортида яширинган ҳолда уни ракета зарбасига дуч қилган, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

 Унинг хабарига кўра, 17 сентябр кни соат 22:00да (Исроил) ҳаво кучларининг тўртта F-16 самолёти Латакия шаҳри яқинидаги объектларга ҳужум уюштирди. Исроил учувчилари Ўрта ер денгизи томондан паст учиб нишонга яқинлашган.

 “Ўзларининг ушбу манёври билан (Исроил) учувчилари ушбу ҳудудда бўлган кемалар ва учувчи аппаратлар учун атайлаб хавфли вазият яратишди”, — деди Конашенков.

 Унинг сўзларига кўра (Исроил) самолётлари бомба ташлайдиган нишон Франциянинг “Оверн” фрегати ҳамда Россиянин Ил-20 самолёти қўнаётган жойга яқин бўлган.

 “Россия самолёти ортида яширинган ҳолда (Исроил) учувчилари уни Сурия ҳаво мудофааси кучларининг ўти остида қолдирди. Бунинг оқибатида ўлчами F-16 самолётларидан анча катта бўлган Ил-20,  “С-200” ракеталарининг осон нишонига айланган”, — деди Конашенков.

 “Исроил ҳаво ҳужумини бошқарув тизими ҳамда F-16 учувчилари 5 км масофадан пастлаб келаётган Россия самолётини кўрмасликларининг иложи йўқ эди, лекин шундай  бўлсада улар ушбу хоинона ҳаракатларни амалга оширишди”, — деди Мудофаа вазирлиги вакили.

 (Исроил) режалаштирилаётган ҳужум ҳақида Россия қўшинлари қўмондонлигини огоҳлантириши керак эди, лекин у бундай қилмаган. Огоҳлантириш зарбадан бир дақиқа олдин “қайноқ линия” орқали келиб тушгани сабабли, Россия самолётини хавфли ҳудуддан олиб чиқиб кетишнинг иложи бўлмаган.

 “Исроил ҳатти-ҳаракатини душманга хос деб ҳисоблаймиз. (Исроил) ҳарбийларининг маъсулиятсизлиги оқибатида 15 нафар Россия ҳарбийлари қурбон бўлди. Бу Россия – (Исроил) ҳамкорлиги руҳига мутлақ жавоб бермайди. Биз бунга лойиқ жавоб бериш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз”, — дейилган Мудофаа вазирлиги хабари сўнгида.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш