Россия хавфсизлик кенгаши котиби Тошкентга келди

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Тошкентга келди

 Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев бошчилигидаги Россия делегацияси Тошкентга келди.

 ЎзА хабарига кўра, ташриф доирасида 2017 йил 20 сентябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон республикаси ва Россия хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

 Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органлари, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро алоқалар,  шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини кўриб чиқдилар. Минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 Томонлар жорий йилнинг 4-5 апрел кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Туркистон:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШда бўлиб ўтган БМТ ассамблеясида, Ғарб оламининг сиёсий элитаси томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Инаятовни қора рўйхатга киритганини эълон қилган АҚШ бу билан, Мирзияевни қўллаб қувватлашга тайёр эканига ишора қилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ислоҳий ҳаракатларни бир неча йил олдинга илдамлатиб юбораётгандек, бир қатор сиёсий, молиявий ва иқтисодий қадамлар ташлади. Унинг бу шижоат билан, таваккал қилиб олиб бораётган ислоҳий ҳаракатларидан  Ғарб олами ҳам, Россия ҳам вазиятларга муносабат билдиришда шошилиб қолишяпти. Ҳар иккала томон ҳам Ўзбекистон президентининг позицияси ва стротегик режаларини англаб улгура олишмай, ундан хавфсирай бошлашяпти. Бунинг устига ислоҳий ҳаракатларга қарши Мирзияевнинг асосий рақиби бўлган МХХ раиси Инаятовнинг оғир дардга чалингани ҳақида хабарлар тарқай бошлади.

Албатта Ўзбекистонни ўзининг мустамлакаси деб билган Россия, у ердаги ҳолатга эътиборсиз қараб тура олмайди. Патрушевнинг ташрифи ҳам, мамлакатнинг стротегик позицияларда Россия билан бирга ёки аксинча эканини текшириш мақсадида уюштирилган. Ҳозирда Ўзбекистон бошқарув тизими билан МХХ бошчилигида Каримовдан қолган сиёсий режимни сақлаб қолиш тарафдорлари ўртасида жуда катта жарлик пайдо бўлиб, вазият ўта ночор ва кескин ҳолатда турибди. Россия бу ҳолатга кучли таъсир ўтказа олиши мумкин. Яъни у Патрушев орқали Мирзияевнинг системасига қарши МХХни қўллаб юбориши мумкин эканига ишора қиляпти. Бу эса мамлакатда ҳатто ҳокимиятни ҳарбий тўнтаришгача олиб бориши ҳам мумкин.

Мирзияевнинг сиёсий амбициялари ўта кучли бўлгани билан, мамлакатдаги ҳозирги вазият, халқаро сиёсатда таъсир қувватига эга давлатларнинг таъсири остига ўтиб боряпти. Яъни Ўзбек сиёсий элитаси иккига бўлиниб, бир бирига ашаддий рақибга айланиб боряпти. Бу эса, мустамлакачи давлатлар учун ўта кулай фурсат келганини англатади. Улар бир томонни иккинчи томон билан қўрқитиб, вазиятдан ўз манфаати йўлида максимал даражада фойдаланиб олмоқчи бўлишади. Уларнинг манфаатлари сиёсий, иқтисодий, сақофий ва ҳарбий соҳаларда бўлиши мумкин. Вазиятларнинг кетувидан огоҳ бўлиб борайлик, биродарлар!

Дўстларингизга юборинг

One thought on “Россия хавфсизлик кенгаши котиби Тошкентга келди

  1. UKAPOLVON NOVQATLIK

    Приздентни йўқлигида келишидан хам мақсад,МХХ-ни бошлиғини тайинлаш ва уни атрофидаги одамларга,Биздан ва биз ундан деб билдириб кетиш бўлса керак.Қирғизистонда битта рус СНБ-си ўтиришига қараганда,Ўзбекда хам ўтирса керак !!? Нима бўлганда хам Шавкат Турмадан мусулмонларни тезроқ Озод қилиши керак.Бу иши билан Ҳалқни ўзига онтариб олиши ва Ҳалқ Шавкатни қуватлаш манбаси қилиб яратиб олиши мумкин бўлади !!! Ўзбекистонни Ҳалқи хам Шавкатдан озгина яхшиликларини кўрса уни химоясига тура олса керак.Туркияда мусулмонлар Давлат Онтаришига қарши тура олдику ??

Шарҳ қолдириш