Трампнинг БМТ бош ассамблеясида сўзлаган нутқи норозиликларга сабаб бўлди

609
0

Трампнинг БМТ бош ассамблеясида сўзлаган нутқи норозиликларга сабаб бўлди

БМТ бош ассамблеясида илк бор нутқ сўзлаган АҚШ президенти БМТ чиқимларинининг ақсариятини АҚШ тўлаётганини айтиб, бошқа давлатларни ерга урди. Фақат АҚШга яхши хизмат қилаётган Россия, Туркия, Иордания ва Ливан давлатларига миннатдорчилик билдирди.

“БМТ бош ассамблеясида 193 мамлакат бор, лекин бюджетнинг 23 фоизини биз тўлаяпмиз. Жуда катта бир молиявий юкни зиммамизга оляпмиз. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларда низолар давом этмоқда. Маълумки, ҳеч бир давлат номутаносиб равишда бу юкни ўз зиммасига олмайди”, “Сурия инқирозининг кучайганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз, у ерда сиёсий инқироз мавжуд”, “АҚШ Кубадаги коррупцияга ботган режим билан ҳам фаолиятини давом эттирмоқда”, “Венесуеладаги  социалистик диктатурани эса, асло қабул қилиб бўлмайди”, деди АҚШ президенти.

Доналд Трампнинг таҳдид оҳангида сўзлаган бу нутқи бошқа давлат раҳбарларининг норозилигига сабаб бўлди. Швеция ташқи ишлар вазири Маргот Валлстром “ВCC” телевизион каналига берган интервюсида “(Трамп) нотўғри вақтда, нотўғри аудиторияга, нотўғри нутқ қилди”, дея Трампнинг ирқчи сўзларига ўз норозилигини изҳор қилди.

Венесуела ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаза ҳам БМТ бош қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўз мамлакатига танқид ёғдирган Трампга норозилик билдирди. Трампнинг урушлар, мамлакатни вайрон қилишлар, эмбарголар ҳақида сўз юритганлигига диққат қаратган Арреаза, уни бошқа давлатлар раҳбарларига ўзининг хизматкоридек муомала қилишда айблади.

“Трамп БМТ бош ассамблеясидаги давлат етакчиларига ўзининг хизматкорлари каби хитоб қилди. Бугун бу ерда эшитганларимиз дунё учун қайғулидир”, “Трамп халқаро қонунни бузмоқда. У ўзини дунёнинг бошқарувчиси деб ҳисоблаяпти, аммо ўз ўлкасини ҳам бошқара олмаяпти”, деди Венесуела ташқи ишлар вазири.

Аммо “Исроил” бош вазири Бенямин Нетаняҳу эса, ўзининг твиттер саҳифаси орқали берган баёнотида Трампга мақтовлар ёғдирди. “БМТ билан бўлган 30 йиллик тажрибамда бундан аввал бундай жасоратли нутқ эшитмаган эдим”, дея Трампга баҳо берди Нетаняҳу.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here