Сурияда ҳарбий амалиётларни тўхтатишга оид Керри ва Лавров ўртасидаги «дастлабки келишув»

498
0

Сурияда ҳарбий амалиётларни тўхтатишга оид Керри ва Лавров ўртасидаги «дастлабки келишув»

Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри рус ҳамкасби Сергей Лавров билан Сурияда ҳарбий амалиётларни тўхтатишга оид «дастлабки келишув»га эришди. Керри Иордания ташқи ишлар вазири Носир Жавда билан Аммонда учрашган пайтида Лавров билан телефон орқали ўт очишни тўхтатиш ҳақида суҳбатлашгани ҳамда можаронинг барча жиҳатларини муҳокама қилишга келишиб олишганини таъкидлади.

Керри жумладан бундай деди: «Ишонаманки, биз ўт очишни ва ҳарбий амалиётларни тўхтатиш борасида дастлабки келишувга эришдик, бу келгуси кунларда кучга кириши кутилмоқда». Кейин у президент Барак Обама билан президент Владимир Путиннинг ўт очишни тўхтатиш ижросини бошлаш учун яқин орада суҳбатлашишларига умид қилаётганини билдирди.

Бироқ у келишувни ижро этиш тафсилотлари ва йўлларини ҳанузгача ҳар икки томон ҳам ўрганаётганини ҳамда «халқаро ҳамжамият ўт очишни тўхтатишга ҳар қачонгидан кўра, бугун яқинроқ келиб қолган»ини таъкидлади. (Би-Би-Си арабий).

Роя газетаси шарҳи:

Америка «ҳарбий амалиётларни» тўхтатишга эришиш учун ўзини Россия билан мулоқот ўтказаётган қилиб кўрсатиш билан Шом аҳлини, жангчи гуруҳларни ва бошқа давлатларни алдамоқда.

Америка учун Шомдаги муаммо Россияда ҳам, Эронда ҳам ва унинг Ҳизбида ҳам эмас. Чунки буларнинг барчаси Америка сиёсатига хизмат қилади. Унинг учун Шомдаги муаммо ҳозирги малайи Башар Асад ўрнига бошқа бир альтернативни пайдо қилиб олишдадир. Шунинг учун ҳам Россия билан Эрон Шом аҳлига қарши кулини кўкка совуриш сиёсатини амалга ошириб олишлари учун Америка уларга етарли фурсатни бериб, вақтни чўзяпти. Бир вақтнинг ўзида, Сурия борасида Америка хоҳлаган ечимни қабул қилишлари учун қўзғолончиларга босим ўтказиб келмоқда. Агар қўзғолончилар бир озгина ён берсалар, баттар вақтни чўзиб, Россия ва тарафдорларининг янада кўпроқ қирғинларни содир этишига йўл очиб беради ҳамда қўзғолончиларнинг тинимсиз ён беришларига эришиш учун яна уларга босим ўтказишга киришади. Қачон ўзининг режаси муваффақиятли чиққанига ишонч ҳосил қилгач, ўт очишни тўхтатишни эълон қилиб, ўзининг сиёсати ижросини охирига етказади…

Шом аҳлининг сабот билан туриб, Аллоҳ Субҳанаҳунинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлашлари ва Унинг ўзидангина ёрдам сўрашлари Америка режаларини барбод қилиш йўлидир.

Роя газетасининг 2016 йил 24 феврал чоршанба кунги 66-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here