“Мусулмон биродарлар” Жон Керрини шод қилган қарорни қўллаб қувватлади

535
0

Суриядаги “Мусулмон биродарлар” (Ихвонул Муслимин) гуруҳи Саудия Арабистони пойтахти Риёзда ўтказилган йиғилишда Сурия мухолифати тарафидан қабул қилинган қарорларни қўллаб қувватлашини эълон қилди. Бу ҳақида Анадўли ахборот агентлиги хабар тарқатди.

“Мусулмон биродарлар” гуруҳи томонидан чиқарилган ёзма баёнотда айтилишича, Россия ва Эрон бу ўлкани ишғол қилаётган бир пайтда Саудия Арабистони ташаббуси билан Сурия инқилобий кучларининг бир жойга тўпланиши мақтовга сазовардир.

“Вакиллик даражаси ва хавфсизлик кучларига доир механизм борасида турли фикрда бўлсак-да, Сурия “Мусулмон биродарлар”и сифатида бу ташаббусни тақдирлаймиз. Биз Саудия Арабистони бошқарувига Сурия халқини қўллаб қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади гуруҳ тарафидан чиқарилган баёнотда.

 “Мусулмон биродарлар” гуруҳи Риёзда ташкил қилинган музокара ҳайъатини ҳам қўллаб қувватлашини бирдирди. Бироқ бунинг учун келишилган миллий қадриятларга амал қилиниши шарт.

Сурия мухолифати муаммони дипломатик йўллар орқали ҳал қилиш учун пайшанба куни Риёзда тўпланиб, Асад режими билан музокара қилиш мақсадида юқори даражари комиссия ташкил қилган эди. Мухолифат вакиллари томонидан чиқарилган якуний баёнотда айтилишича, маркази Риёзда жойлашган мазкур комиссия ўтиш даврининг бошланиши учун режим билан музокара олиб борадиган ҳайъатни белгилайди.

Туркистон:

АҚШ Асаднинг ўрнига муносиб кадр топа олмагач, мухолифат орасидан Ғарбга моил бўлганларини Асаднинг қўлини сиқиш сари етакламоқда. Саудия ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилган бу йиғилиш Сурия инқилобини АҚШнинг манфаати томон йўналтиришдан бошқа нарса эмас. У ерда келишилган асосий нарса Исломнинг ҳар қандай кўринишига террор тамғасини ёпиштириб, Сурия ҳокимиятига Исломий бошқарувнинг келишига асло йўл қўймасликдир. Шунинг учун йиғилишда “демократик ва фуқаролик давлат қуриш” ва “терроризмнинг (Исломий бошқарувнинг) барча шаклларини рад этиш” каби бир неча бандлар устида келишиб олинди.

Бу ғаламис режа “Сурияда қон оқишни тўхтатиш” баҳонаси билан ниқобланмоқда. Аслида АҚШ ва Ғарб чизган чизиқдан юриш шу вақтгача оққан беҳисоб покиза қонларга хиёнат қилишдир. Чунки бу куфр давлатлари дастагини қўлга киритган, аммо халқ ишончини қозона олмаган айрим илмоний мухолифат вакиллари билан қонхўр Асад режими ўртасида бўлиб ўтадиган келишимдир. Ўртадаги келишим беш йилдан буён қурбон бериб келаётган Сурия мусулмонлари фойдасини эмас, АҚШ ва Ғарб фойдасини кўзлаб тузилади. Сўнгра Сурия халқи бунга бўйсунишга мажбур қилинади. Шунинг учун мусулмон одам бўлаётган ҳодисаларга теран назар ташламоғи ва Исломий Ақида нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳо бермоғи лозим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here