Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти: куч-қудрат намойиши

146
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти: куч-қудрат намойиши

Ибн Али ҳокимиятдан ағдарилиб, қочиб қолишининг ўн икки йиллиги муносабати билан ҳамда 2011 йил 14 январ оқшомда Тунис аҳли кўтарган қўзғолонни хотирлаб, Ҳизб ут-Таҳрир – марказий матбуот бўлимининг Тунис вилоятидаги вакили баёнот чиқарди. Унда қуйидагилар таъкидланади:

«Халқни тиз чўктириш, қўзғолон чўғини сўндириш ва ундаги замон ва макон рамзийлигини ўчириш мақсадида Тунис режими томонидан қилинган қатор уринишларга қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти юриш ўтказишга муваффақ бўлди. Ҳижрий 1444 йил 21 жумодуссоний, милодий 2023 йил 14 январ шанба куни юриш қатнашчилари қўзғолон трассасига киришга муваффақ бўлдилар. Одамлар билан бир-бирига елкадош бўлиб, мустаҳкам хавфсизлик қамалларини ва трассага олиб борувчи йўлларга ўрнатилган тўсиқларни ёриб ўтдилар. Юришда Ҳизб аъзолари такбир ҳайқириқлари остида роя ва ливолар кўтариб чиқдилар. Дарҳақиқат, намойишчилар, кўтариб чиққан плакатларнинг бирида «Умматнинг режимни ағдариш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш қўзғолони давом этади», деб ёзилган эди…».

Баёнотда бундай қўшимча қилинди:

«Қўзғолон трассасидаги намойиш чоғида Ҳизб ўзининг шиор ва нутқлари билан жамоатчиликка сиёсий рисола юборишга муваффақ бўлди. Масалан, биринчи Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими раиси устоз Хубайб Карбока Зуйтуна аҳлига қайноқ мурожаат йўллаб, уларни золим подшоҳлар тузумига қарши Уммат қўзғолонини охирига етказишнинг ягона йўли ҳамда туб ўзгаришнинг асоси ва ҳазорий альтернативаси сифатида Ислом атрофида жипслашишга чақирди. Қайс Саид режимини ағдаришга чақираётган сиёсий доираларнинг ҳар биридан огоҳ этиб, улар Қайснинг ўрнига ўзлари ўтириб, ўзлари ҳам мустамлакачилар лойиҳасига хизмат қилишмоқчи, деди. Зайтуна аҳлини қўзғолонга тузоқ қўйишга пайт пойлаб турган мустамлакачи давлатлар ва уларнинг қароқчи ташкилотларига қарши кураш имкониятини қўлдан бой бермасликка даъват қилди. Устоз Хубайбнинг таъкидлашича, Умматни уйғотишга, бирлаштиришга ва унинг мустамлакачилик кишанларидан қутулиш истакларини гавдалантиришга ҳамда ҳақиқий реал суверенликни рўёбга чиқаришга қодир бирдан-бир ҳазорий альтернатива, бу Пайғамбаримиз A ушбу буюк Умматга башорат қилган рошид Халифалик давлатидир»…

Умар Арабий билан Муҳаммадалий Авний устозлар ўз маърузаларида қўзғолон бўлган маконнинг рамзийлигини, чунки у ерда бўғизлардан ўзгартиришни талаб қилувчи ҳайқириқлар отилиб чиққанлигини таъкидладилар. Шунингдек, «мўътадил ислом» Тунис халқини тарбиялаш қўлидан келмагач, бугун халқнинг Ислом ва унинг даъват аҳлига эргашмоқлари муҳим эканини қўшимча қилдилар. Кейин устоза Саода Хашарим маъруза қилиб, ушбу коррупциячи режимнинг аёлларга зулм қилаётгани, уларнинг шаънини таҳқирлаб, иззат-ҳурматларини топтаётгани тўғрисида гапирди.

Шундай қилиб, Ҳизб эркагу аёл, ёшу қари, барчанинг бу зулмларга сукут қилишлари ҳамда адолат давлати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишда сусткашлик қилишлари ҳаргиз дуруст эмаслигини баён этиш билан Зайтуна аҳлига ўз рисоласини юборишга муваффақ бўлди. Шунингдек, режимни илдизи билан ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга бўлган ҳайқириқлар ушбу маърузалар орасида тинмай такрорланиб турди. Сўнг Ҳизб йигитлари яна йўлга тушиб, айни трассадаги Франция элчихонаси олдига бордилар ва «Халқ мустамлакачиликни илдизи билан қўпориб ташлашни истайди» каби сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқдилар.

Устоз Хубайб сўзлари ниҳоясида бундай деди:

«Маҳаллий ва халқаро ахборот воситалари камералари қўзғолон трассасидаги ушбу муҳим пикетни четлаб ўта олмади, балки кўпчилигида тадбир кенг ёритилиб, пикетинг нақадар тартибли ва тинч уюштирилгани айрим ахборот баёнотлари ва изоҳларида баён қилинди. Бироқ, мустамлакачилар жарчилари пикет ҳажмини кичрайтириб кўрсатишга ва унинг президент Қайс Сайиднинг кетишини талаб қилувчи оддий халқ намойиши қилиб тасвирлашга уринишди. Ваҳоланки, кўтариб чиқилган қатор шиорларда режимни илдизи билан қўпориб ташлаш ва унинг харобалари узра Ислом давлатини барпо этиш очиқ айтиб қўйилган эди. Бу эса, юртларимиздаги мустамлакачилик нуфузини йўқ қилиш зарурлигининг яна бир тасдиқидир. Ана шунда оммавий ахборот воситалари Ислом юртидаги, жумладан Зайтуна юртидаги барча балоларнинг сабабчиси бўлган хорижий аралашувдан ҳимояланади».

Роя газетасининг 2022 йил 25 январ чоршанба кунги 427-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here