ТАЪЗИЯ
Даъватчи биродаримиз вафот этгани тўғрисида хабар
Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси даъват юкини зиммасига олиб, узоқ йиллар бу йўлда ҳаракат қилган биродаримиз Қўзиев Маҳмуд Абдуманнапович вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилади.
Қўзиев Маҳмуд Абдуманнапович 1973-йил 3-февралда Ўш вилояти Қорасув тумани Наримон қишлоқ ҳукуматига қарашли Нурдор участкасида туғилган. У икки ўғил, икки қизнинг отаси эди. Маҳмуд биродаримиз Ҳизб фикрлари билан танишиб, ушбу фикрлардан тўла қаноат хосил қилгач, 2004-йили Ҳизб ут-Таҳрир сафига қўшилди. Биродаримиз Ҳизб сафида турли масъулиятли вазифаларни бажариб келди. Ўз фаолият давомида у золимнинг зулми, маломатчининг маломатига заррача парво қилмади. Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон халқ ичида унут бўлиб кетган Исломдаги икки муборак байрам – Рамазон ва Қурбон ҳайитларини нишонлашни урфга киритиш учун қаттиқ ҳаракат қилган. Ва бу фаолият ўз самарасини бериб, мусулмонлар икки ҳайитни ҳақиқий байрам каби кенг нишонлаши урфга айланди. Аммо, расмий ҳукумат Ислом ва исломий қадриятлар тарқалиши ва мусулмонлар ўз эътиқодларидан келиб чиқиб Ҳайитни байрам қилишларига тоқат қила олмас эди. Шу сабабли ҳам ҳукумат турли баҳона ва усуллар билан байрамни нишонлашга тўсиқлар қўйиб келди. Бу йўлда ҳатто провакациялар уюштириб, байрам иштироқчиларига қарши куч қўллашгача бориб етди. Шу жумладан биродаримиз Маҳмуд 2007-йили Ҳизб томонидан уюштирилган Ҳайит байрамига фаол қатнашиб, куч органлари томонидан қаттиқ калтакланди ва Оллоҳ йўлида қон оқизган йигитлардан бўлди. Сўнгги вақтларда биродаримиз нафас қисиши (астма) билан оғриган бўлишига қарамай ўз фаолиятини давом эттирди ва бугун, 1-феврал куни дорул фанодан дорул бақога риҳлат қилди.
Биродаримизнинг жанозаси 2-феврал соат 14:00да ўқилади.
Биз Роҳман ва Роҳим Аллоҳдан биродаримиз Қўзиев Маҳмуднинг холис қилган амалларини қабул қилишини, уни пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга қилишини сўраймиз.
Биродаримизнинг оила аъзоларига, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.
Маҳмуд биродаримизнинг вафоти бизларни чуқур қайғуга солган бўлсада, Аллоҳни рози қилувчи сўзнигина айтамиз:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз” [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими
02. 02. 2023