Яна бир ҳарбий коалиция тузилди

451
0

АҚШ президенти Барак Обама терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашида фақат ўзининг моддий қувватига суяниш ижобий натижаларга олиб келмаслигига амин бўлди. Уни бу хулосага келишига куфр давлатлари бирор исломий юртга бостириб киришидан олдин ўзаро курашаётган исломий ҳаракатларни умумий душманга қарши бирлашишлари сабаб бўлди.

Шу сабабли ҳам АҚШ мазкур курашда исломий юртлардаги малай ҳокимларни ҳам жалб қилиб, Ислом динига қарши олиб бораётган урушида “сопини ўзидан чиқаришга” эътибор қарата бошлади. АҚШнинг бу позицияси Барак Обаманинг 2015 йил 20 январда сўзлаган нутқида ўз ифодасини топган эди.

“Террорчиларни таъқиб қилишда ва уларнинг тармоқларини зарарсизлантиришда давом этамиз. Бирлашиб иш юритиш ҳақ-ҳуқуқини сақлаб қоламиз. Биз америкаликларнинг Афғонистон водийларида айланиб соқчилик қилишлари ўрнига афғонларнинг хавсизлик кучларини машқдан ўтказдик, ҳозир бу кучлар бошқарув тизгинларини ўз қўлига олмоқда… Катта сондаги қуруқлик кучларини хорижга юбориш ўрнига жанубий Осиёдан тортиб шимолий Африкагача бўлган давлатлар билан шерикчилик доирасида ҳамкорлик қиляпмиз. Америкага таҳдид солаётган террорчиларни тинч бошпаналардан маҳрум қилиш учун шундай қилмоқдамиз”, – деган эди.

Барак Обаманинг чақириқларига “лаббай” деб жавоб берган исломий юртлар ҳокимлари Ислом динига қарши курашда янги коалиция тузишди.

 Саудия Арабистони мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауднинг маълум қилишича, террорчиликка қарши курашни янада кучайтириш учун 34 та мусулмон давлатидан иборат янги ҳарбий коалиция тузилди.

 Унинг сўзларига кўра, янги барпо этилган ҳарбий коалиция биргина “Ислом давлати” ташкилотига эмас, балки бошқа террорчи гуруҳларга ҳам қарши курашиш мақсадида тузилди.

 Янги аксилтеррорчилик иттифоқи кучлари Ар-Риёддан бошқарилади. Таъкидланишича, коалиция 72 соат ичида тузилган.

 Коалицияга Саудия Арабистони, Иордания, БАА, Покистон, Бангладеш, Баҳрайн, Бенин, Туркия, Чад, Того, Тунис, Жибути, Сенегал, Судан, Сьерра-Леоне, Сомали, Габон, Гвинея, Фаластин, Комор Ороллари, Қатар, Кот-д’Ивуар, Кувайт, Ливан, Ливия, Мали, Мальдив Республикаси, Малайзия, Миср, Марокаш, Мавритания, Нигер, Нигерия ва Яман кирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here