Бир-бирига боғлиқ икки муқаррар ёмонлик

481
0

Бир-бирига боғлиқ икки муқаррар ёмонлик 

Сурия ичкарисидаги сулҳлар… ва Саудиядаги музокаралар!

Франс Пресс агентлиги мухбирининг таъкидлашича Ўтган ҳафта БМТ ҳомийлигида ҳукумат вакиллари билан тузилган келишувни бажариш учун «Оппозициянинг юзлаб жангчилари ва тинч фуқаролар Ваър маҳалласидан чиқиб кетди. У Сурия ўртасидаги Ҳимс шаҳридаги маҳалла бўлиб, у оппозиция назоратидаги охирги нуқта эди. Франс Пресс мухбирига кўра автобусларни Сурия қизил ярим ой жамиятига қарашли ўнта тез ёрдам машиналари ва БМТга қарашли автомашиналар кузатиб борди. Биринчи декабрда оппозиция жангчилари билан Сурия режими ўртасида БМТ ҳомийлигида эришилган келишувда икки минг жангчи ва тинч фуқароларнинг оилалари Ваър маҳалласидан чиқиб кетиши кўрсатилган. Инсон ҳуқуқлари Сурия мониторинги мудири Ромий Абдурраҳмоннинг Франс Пресс агентлигига айтишича бу буслар Ҳимс шаҳрига, ундан Ҳама муҳофазасидаги Мазиқ қалъасига сўнгра Идлиб муҳофазаси сари йўл олади. Маълумки, Идлиб ўтган ёз ойидан буён фатҳ Армияси бўлинмалари назорати остидадир. Бу бўлинмаларнинг энг кўзга кўрингани Жабҳатун Нусрадир». Монте Карло дуалийя 2015 йил 9 декабр…

Шу кунларда Риёзда оппозиция конференцияси ўтказилди. У Ислом диёрининг маркази бўлган Шомда бир илмоний фуқаролик давлатининг ўтиш даври бошқаруви бўйича режим билан музокара олиб борадиган делегацияни «ясаб» тайёрлаш учун ўтказилди! «Бугун Риёзда Сурия сиёсий ва ҳарбий оппозициясининг йиғинлари бошланди. Мақсад битта якдил позицияга эришишдир. Йиғинларда Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр ҳам қатнашмоқда. Иштирокчилар сиёсий ечим принциплари бўйича ва режим билан ўтказилиши кутилаётган музокараларда иштирок этиш учун бир делегацияни тузиш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилишмоқда. Йирик давлатлар бу музокараларнинг биринчи январда ўтказилиши тўғрисида истак билдирмоқда. Оппозициянинг бир неча вакиллари сешанба куни норасмий тайёргарлик йиғинларини ўтказишди. Риёздаги «ИнтерКонтинентал» меҳмонхонасида ўтказилган бу йиғинларга Ғарб ва рус дипломатлари ҳам қатнашди». Арабийя нет 2015 йил 9 декабр.

Йиғинлар 2015 йил 9-10 декабр чоршанба ва пайшанбада давом этди. Уларда якуний баёнот чиқарилди. Унда жумладан қуйидагилар келган: «Саудия Арабистони ҳукумати таклифига жавобан қўзғолон кучлари ва Сурия оппозицияси пайшанба куни Риёз шаҳрида кенгайтирилган йиғин ўтказди. У сафларни бирлаштириш мақсадида ва Женева-1 баёноти асосида Сурия масаласига оид сиёсий музокаравий ечим борасида бир муштарак қарашга эришиш мақсадида ўтказилди. Йиғин иштирокчилари ўзларининг Сурия ерлари яхлитлиги тарафдори эканликларини ва Сурияда фуқаролик давлати бўлишига ишонишларини билдиришди. Улар шунингдек демократик механизмга қаттиқ амал қилишларини ҳам билдиришди. Йиғилганлар Сурия давлат муассасаларини сақлаб қолишга ҳаракат қилиш аҳдини беришди. Иштирокчилар сиёсий ечимдан мақсад фуқаролик мабдаси асосига қуриладиган давлатни таъсис этиш эканлигига, унда ва келгусида бўладиган ҳар қандай сиёсий тартиботларда Башар Асад ва унинг режими таянчлари учун ҳеч бир ўрин бўлмаслигига келишиб олишди. Йиғин иштирокчилари Сурия режими вакиллари билан музокараларга киришга тайёр эканликларини билдиришди. Бу музокаралар 2012 йил 30 июнда чиққан Женева-1 баёноти ва шунга алоқадор халқаро қарорлар асосида ўтказилади. Башар Асад ва унинг ҳукумати арбоблари ўтиш даври бошланиши билан ҳокимиятдан кетишлари лозим». 24 Саудия Ахборот Агентлиги (SPA) 2015 йил 10 декабр.

«Пайшанба оқшомида ўтказилган матбуот конференциясида Кўрфаз тадқиқотлар маркази раиси Абдулазиз Соқарнинг айтишича – у конференцияга раислик қилди – оппозиция вакиллари январнинг биринчи ўн кунлигида режим вакиллари билан учрашади. Шу мазмунда Соқар якуний баёнот барча иштирокчилар томонидан, жумладан қуролли оппозицияга тобе Аҳрорур Шом ҳаракати томонидан имзоланганини таъкидлади. Аҳроруш Шом ҳаракатидан вакил бўлиб шу ҳаракатдаги етакчилардан бири Лабиб Наҳас қатнашди. Бундан олдин ҳаракат твиттер сайтида конференциядан чиқиб кетишга қарор қилганини эълон қилган эди… Келишувда 32 аъзодан иборат олий ҳайъат-кенгаш тузилиши кўрсатилган. Бу аъзолар орасида бўлинмаларнинг ўн вакили, коалициянинг тўққиз вакили, координацион ҳайъатнинг беш вакили ва саккиз мустақил аъзолар бор». Ал-Жазира нет 2015 йил 11 декабр.

Бу сулҳлар ва ана шу музокаралар жараёнларини тадаббур қилган киши уларнинг Ислом диёри маркази бўлмиш Шомга қарши тузилган кек-адоватга тўла ифлос режалар маҳсули эканини кўради. Бу фитналар тўрини Ислом ва мусулмонларга қарши кек-адоватли Америка бошчилигида Ғарб ва Шарқ давлатлари тўқимоқда. Бу жараёнларни ана шу фитна тўрлари иплари билан таъминлаётганлар тоғут режим ва унинг ёрдамчилари, қўшни мамлакатлардаги малай ҳокимлардан иборат югурдак малайлардир, тоғутга қарши қаршилик ҳаракати «тўни»ни кийиб сўнг у билан сулҳ тузаётган, оппозиция «тўни»ни кийиб сўнг бу тоғут билан музокарага киришаётган сиёсий ва ҳарбий оппозициянинг баъзи қатламларидан иборат югурдак малайлардир. Бу оппозициядагилар гўё тўкилган шунча қонлар ва поймол қилинган ҳурматлар бутунлай унутилгандек тоғут билан музокарага киришишмоқда. Уларнинг назарида бу қонлар ва ҳурматлар бир ҳовуч ифлос пуллар ёки синиқ мансаб курсисига эга бўлиш эвазига бутунлай унут бўлди-қолди! Ҳеч шубҳасиз бу сулҳлар ва Риёз конференцияси Шом ва унинг аҳлига қарши битта манбадан чиқяпти:

  • Сулҳлар ҳақида айтадиган бўлсак, улар юртни ва бандаларни тоғут чангалига топшириб қўйишдир. Кошки бу сулҳлар уларни тузувчиларнинг ўз жойларида тинч қолишлари эвазига бўлсайди. Аксинча бу сулҳлар уларнинг чиқиб кетиб битта белгили жойда тўпланиб қолишлари учун тузилмоқда. Чунки ана шунда уларга турли қурол-аслаҳалар билан ҳар томондан зарба бериш осон бўлиб қолади. Забадоний сулҳида сулҳ тузганларнинг шимолга, Идлиб томонга кетишларини шарт қилиб қўйишмоқда. Ваър сулҳида ҳам уларнинг шимолга, Идлиб томонга кетишларини шарт қилиб қўйишмоқда! Режимнинг ўз ваъдаларини бузиши унга кўзини юмиб очишидан ҳам осонроқ эканлиги ҳар бир оқилга яхши маълум! Чунки олдин ҳам режим 2011 йилдан бошлаб бир неча сулҳларни тузган ва уларни бузишда ўзининг манфаати бор деб билган пайтда уларни бузган эди. Масалан 2012 йил 10 апрелда Кофи Аннан сулҳи бўлди, 2012 йил 18 октябр қурбон ҳайити чоғида Ахзар Иброҳимий сулҳи бўлди, 2014 йил январда Барза маҳалласи сулҳи, 2014 йил сентябрда Қобун маҳалласи сулҳи, 2015 йил 20 сентябрда шимолий Идлиб атрофидаги Куфриё ва Фавъа шаҳарларидаги сулҳ, Дамашқ атрофидаги Забадоний ва Мазоя шаҳарларидаги сулҳ бўлди. Забадоний келишуви бўйича барча қуроллилар ва тинч фуқаролардан ким хоҳласа Забадоний минтақасидан чиқиб Идлиб тарафга кетиши шарт қилинган эди! Ҳозир эса 2015 йил декабрда Ваър маҳалласи сулҳи тузилди. Бу келишув бўйича ҳам оппозициянинг қуролли жангчилари бу Ваърдан чиқиб кетиб Идлиб тарафга кетиши шарт қилинмоқда! Шунинг учун Ваър келишувини амалга ошириш бошланиши биланоқ 2011 йилда режимга қарши норозилик намойишлари аланга олганидан кейин «қўзғолон пойтахти» деб ном берилган Ҳимс шаҳридаги барча маҳаллалар Сурия армияси назорати остида бўлиб қолади. Шундай қилиб бир сулҳ ўзининг ортидан яна бир сулҳни олиб келади. Бу аҳвол оппозициянинг тоғутга қарши чиқиши

كَالَّتِي نَقَضَتْ غَزْلَهَا مِنْ بَعْدِ قُوَّةٍ أَنْكَاثًا

«Худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотин»     [Наҳл 92]

каби ортга чекингунга қадар давом этаверади.

Бўлаётган бу сулҳлар режимнинг ўз умрини узайтириш учун ва торайиб қолган ҳукмронлигини кенгайтириш учун ишга соладиган воситаларидан биридир. Чунки бу сулҳлар эски малай ўрнига Риёз конференциясида Америка ва унинг тобелари назоратида етиштириб чиқариладиган янги малай учун тинч шарт-шароитларни муҳайё қилиб беради. Шунинг учун ҳам Америка президенти Ваър сулҳини олқишлаб сулҳлар доирасини янада кенгайтиришга чақирди. «Келишув бўйича жангчиларни ва уларнинг оилаларини Туркия чегаралари яқинидаги шимолий Ғарбдаги қуролли оппозиция назорат қилаётган минтақаларга кўчирилади. У шунга ўхшаш минтақаларда татбиқ этиладиган сулҳ келишувларининг бир намунасидир. Обама бу сулҳни Сурияда каттароқ кўламда амалга ошириш мумкинлигини айтди». Рейтер, 2015 йил 9 декабр… Биз сулҳ ортидан елиб югураётган анави кимсаларни, айниқса Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ деб гувоҳлик берадиган анави ҳаракатларни бу сулҳ – улар турган жойлар режим чангалига тушиши учун – уларни аста-секин жойларидан чиқариб ташлаб уларни йўқ қилиб ташлаш учун ҳаммаларини бир жойга тўплайдиган бир тузоқ  эканлигидан огоҳлантирамиз. Биз уларга насиҳат қилиб ўзларини ва аҳлу оилаларини аҳд-ваъда нималигини билмайдиган режим чангалига топширмасликка чақирамиз. Зеро улар режимнинг ўз аҳдини – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – бузганини кўп марта тажрибадан ўтказишди. Шунинг учун улар Росулуллоҳ A:

«لاَ يُلْدَغُ المُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин битта тешикдан икки марта чақтирмайди», деб айтганларидек ўзларини яна чақтирмасликлари керак. Бу ҳадисни Бухорий чиқарди. Шундай экан кўп марта чақтирадиган кимса ҳақида нима дейиш мумкин?!

  • Риёз конференцияси ҳақида айтадиган бўлсак, унинг баёнотидан у режим билан музокара олиб бориш учун оппозициядан бир делегация тузиши ва Башар музокаралар босқичи чоғида ҳокимиятда қолавериши – ваҳоланки олдин буни рад этиб келишаётган эди – аниқ тушунилиб турибди! Унинг баёнотида демократик механизм билан бошқариладиган илмоний фуқаролик давлати қурилиши кўрсатилган. Ундаги ечим асоси Женева-1дир. Яъни ўтиш даври бошқарув кенгаши тузилади, бу кенгаш ижроий ҳокимиятларни тўлиқ амалга оширади. Унинг аъзолари ҳозирги ҳукумат вакиллари, оппозиция вакиллари ва бошқа гуруҳлар вакилларидан иборат бўлади. У ўзаро келишув асосида тузилиши керак. Шу билан бирга ҳукумат муассасалари сақланиб қолаверади. Бу кенгаш кўп партиявийликка асосланган демократик давлатни қуради. Конференция баёнотидаги энг кўзга кўринган нарсалар мана шулардир.

Бу конференция оқибатларига ва уни ўтказиш сабабларига чуқурроқ назар ташланса шу нарса аён бўладики, Америка ўзининг коалиция ва мўътадил ёки муаддил (ўзгартирилган) гуруҳлардан иборат қўғирчоқларини Шом аҳли томонидан қабул қилинишига эришолмагач – чунки янги малай ҳозирги малай ўрнини эгаллайдиган бўлади – Америка ўзининг бу уриниши барбод бўлгач яна бир покиза ердаги яна бир тоғут ёрдамига таянишга ўтди. Америка ўзи эришолмаган нарсани бу тоғут амалга оширишга муваффақ бўлади, чунки бу тоғут пул билан таъминлаш ва адаштириш имконига эгадир, деб ўйламоқда. Шунинг учун ҳам Жон Керри бу конференцияни мақтади: «Парижда Жон Керри: «Сурия оппозицияси сафларини бирлаштириш учун Саудия бошчилик қилаётган сўзлашувларда Суриядаги курашга барҳам бериш мақсади кўзланган сиёсий музокараларга ундаш йўлида муҳим қадам ташлашда олдинга силжишга эришилди» деди». Рейтер арабий, 2015 йил 10 декабр. Америка мусулмонлар либосини кийган Саудия подшоҳи агар фуқаролик давлати бўлиши зарурлигини айтса бу ундан – мустамлакачи кофирларнинг зўравон югурдакларидан қабул қилинишидан кўра – кўпроқ қабул қилинади, деб хаёл қилмоқда. Бу хом хаёл ўз аҳлини ҳалок қилади. Чунки ҳақ порлаб турибди, шунинг учун ҳақ аҳлини ҳеч бир кофир ёки ҳеч бир мунофиқ алдай олмайди…

Риёз конференцияси ўзи билан бирга ўзининг барбод бўлишини олиб келмоқда. Бу барбод бўлиш унда йиғилганлар жиҳатидан бўладими ёки улар жар солиб эълон қилишаётган нарса жиҳатидан бўладими, бунинг фарқи йўқ. Чунки Шомнинг ҳақиқий эр кишилари «ИнтерКонтинентал»да пул ва залолат тепасида айланаётган ана шу кимсалар эмас. Аксинча Шомнинг ҳақиқий эр кишилари унинг арслонларидир. Уммат уларни яхши танийди. Уммат уларни содиқлиги ва холислиги сабабли танийди. Улар ҳам Умматда яхшилик қиёматгача йўқ бўлмаслигини яхши биладилар. Улар ҳақни баралла айтган, қалблари ва оғизлари билан «у (яъни қўзғолон) Аллоҳ учундир, у Аллоҳ учундир» деб баралла ҳайқирган ҳақиқий эр кишилардир. Улар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули A Шомнинг

«عُقْرُ دَارِ الْإِسْلَامِ بِالشَّامِ»

«Ислом диёрининг маркази Шомдадир» деган ҳадисда (бу ҳадисни Табароний Кабирда Салама ибн Нуфайлдан чиқарди) айтилганидек бўлишини истаганидек Шомнинг шундай бўлишини истаётган эр кишилардир. Эр кишилар режим билан музокара олиб бориш керак деб айтаётган ва шу вақтнинг ўзида режим бошлиғига ҳеч қандай ўрин йўқ деб айтаётган анави кимсалар эмас. Чунки бирон ўринга эга бўлиши қабул қилинмайдиган кимсанинг режими билан музокара ҳам олиб борилмайди! Ҳақиқий эр кишилар «илмоний фуқаролик давлати бўлиши» буюрилаётган, натижада бу буйруққа бошларини эгиб рози бўлиб турган, айни вақтда ўзларини исломчи деб даъво қилаётган анави кимсалар эмас! Ҳақиқий эр кишилар башар Роббиси ҳукми бўлиши ўрнига башар ҳукми билан ҳалол ва ҳаром қиладиган демократия бўлиши керак деб айтаётган анави кимсалар эмас! Ваҳоланки Аҳкамул ҳокимин бўлган Аллоҳ:

إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ

«Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир»        [Анъом 57]

деб айтмоқда.

Саудия подшоҳи, унинг хўжайини ва уни қўллаётган ҳокимлар ҳалокат жарлигида туришибди. Улар яқинда Шом уларга бўйсунмаслигини, илмонийликларига бўйсунмаслигини, уларнинг фуқаролик давлатига бўйсунмаслигини яхшилаб билиб олишади. Ҳатто улар Шом аҳлини ғафлатда қолдириб бирон «раунд»да ютиб чиқишган тақдирда ҳам улар асло мустаҳкам ўрнаша олишмайди. Аксинча қанчалик тоғутлик қилишмасин ва қанчалик жиноят қилишмасин уларнинг аҳволи кучли, Азиз Зот:

سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир»          [Анъом 124]

деб айтганидек бўлади.

Эй конференция ўтказаётганлар, биз сизларга мурожаат қиляпмиз. Мана, конференциянгиз тугади, сиз ҳозирда Саудияда (унинг қўл остида) эмассиз. Энди ишингизни тадаббур қилиб яхшилаб ўйлаб олинг. Чунки сизлар режим билан музокара олиб бориш бир катта хиёнат эканини ҳеч шубҳасиз яхши  биласиз. Режим башару, тоғу тошга қарши қилган шунча жиноятлардан кейин у билан музокарага киришиш катта хиёнатдир. Сизлар илмоний фуқаролик давлатига чақириш жиноят эканлигини ҳам яхши биласизлар. Чунки сизлар мусулмонсиз. Ислом эса Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқаришни фарз қилиб юклайди. Исломдаги бошқарув низоми рошид Халифаликдир. У Аллоҳ изни билан мўминларнинг ёрдамида кириб келмоқда. Зеро у Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси ва Росули Aнинг башоратидир… Шундай экан эс-ҳушингизга, тўғриликка қайтинг. Зеро ҳаққа қайтиш бир фазилатдир. Гуноҳдан тавба қилувчи гуноҳи йўқ киши кабидир. Орангизда режим билан сулҳ тузишни рад этишини ва хорларча, шармандаларча музокара олиб бориш учун бўладиган конференцияни рад этишини баралла ҳайқирадиган бирон рашид эр киши йўқми? Наҳотки орангизда шундай эр киши бўлмаса? Наҳотки бўлмаса?

أَلَيْسَ مِنْكُمْ رَجُلٌ رَشِيدٌ

«Орангизда рашид-бирон тўғри йўлга юргувчи киши йўқми?!» [Ҳуд 78]

Сизлар эса, эй Шом еридаги содиқ, холис ўғлонлар, Аллоҳ раҳматидан асло умидингизни узманг… Ўзингиз турган ҳақ устида собит бўлинг. Чунки ботилнинг бир ютуғи бўлса, Ҳақнинг кўп ютуқлари бор. Сизларнинг қўзғолонингиз ҳақиқатдан ҳам фош қилиб, очиб ташловчидир. Чунки у тил бириктирувчиларни фош қилиб ташлади ва мунофиқларнинг башарасини очиб шармандасини чиқарди. Бу душманларнинг барчасининг ҳақиқий башараси баб-баравар очилиб қолди. Шунинг учун уларга фақат ғофилгина алданади, уларнинг макри тузоғига фақат жоҳилгина тушади.

Ҳизб ут-Таҳрир ўз аҳлини асло алдамайдиган етакчидир. У Ислом ва мусулмонлар душманлари режаларини барбод қилиш учун ва рошид Халифаликни тиклаб Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун тунини кунига улаб сизлар билан бирга ва сиз билан елкама-елка туриб ҳаракат қилмоқда. Шундай экан унга ёрдам беринг, уни қўлланг. Келинг, Халифалик тонги отишига биргаликда гувоҳ бўлайлик

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»     [Рум 4-5]0hizb-340x264-300x233

 

Ҳизб ут-Таҳрир

29 сафар 1437ҳ

11 декабр 2015м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here