Атамбаев коррупция билан курашни кучайтиришни талаб қилди

445
0

  Алмазбек Атамбаев 31 октябр куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси коррупцияга қарши кураш хизмати директори Бўконбай Казаков билан учрашди.

  Учрашувда Казаков президентга далват ва ҳуқуқ-тартибот тузилмалари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат иштирокидаги ташкилотлар ва корхоналарда коррупцияга қарши кураш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, жорий йилда тезкор материаллар ва текширилаётган жиноий ишлар доирасида давлат бюджетига 320 миллион 600 минг сом қайтарилган.

  Президент Алмазбек Атамбаев коррупцияга қарши курашнинг муҳим эканини таъкидлаб, бу иллатга қарши курашни биринчи навбатда давлат бошқаруви тизимларида кучайтириш кераклигини айтди.

  Туркистон:

Коррупция муаммоси янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёки жазо чораларини кучайтириш билан хал бўладиган муаммо эмас, балки бу чоралар “йиртиққа ямоқ солиш” бўлиб, ботил тузум умрини узайтиради холос.

  Агар Атамбаев ҳақиқатдан ҳам бу муаммодан қутулишни истаса, бу ва бошқа барча муаммоларни асоси бўлган бузуқ капиталистик низомдан тамоман юз ўгириши лозим. Чунки айнан мана шу тузум барча ишларни моддий манфаат устига барпо этиб, ўзи манфаатсиз деб хисоблаган барча нарсадан ҳеч иккиланмай воз кечади.

  Шунинг учун ҳам болангизни боғча жойлаштиришдан бошлаб инситутда ўқитиб, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашгунга қадар фақат пора билан хал бўлади. Пора эвазига ўқишга кирган ва пора эвазига ишга жойлашган кадр қилган чиқимларини ўрнини тўлдириш учун албатта пора олади.

  Бу муаммони хал этишни бирдан бир йўли Ислом шариатини ҳаётга қайтариш ҳамда одамлар ўртасидаги алоқаларни манфаат асосида эмас, аксинча ҳалол ва ҳаром ўлови билан юргизиш билан бўлади.  

  Савбон Набий (саллаллоҳу алайҳи ва саллам”дан бундай деганларини ривояти қилади:

“Аллоҳ порахўрни ҳам, пора берувчини ҳам, иккаласи ўртасида воситачилик қилганни ҳам лаънатлади”.

 

1 COMMENT

  1. аммо бундай соф ислом мабдаси билан яшашлик тогут хукмдорларга екмайди ва уларнинг урта осиедаги хоин малайларга хам албатта. чунки капиталистик мабданинг яшаб туришлигининг узи улар учун айни муддао булиб шайтоний хавойи нафсларини эплаб кондиришликка заминдир. уммат халк эса бу конун доирасидан чика олмай сарсон саргардонликда мисоли кимирлаган сайин ботаетгандай кетаверади..

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here