Россия Ўрта Осиёдаги базаларини кучайтиради

434
0

 Россия хориждаги ҳарбий базаларини, жумладан Ўрта Осиёда жойлашган базаларини актив ҳолга келтиришни давом эттиради. Бу ҳақида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу вазирликнинг умумий мажлисида билдирди.

“Биз хориждаги ҳарбий базаларимизни, хусусан Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистондаги ҳарбий базаларимизни кучайтиришни давом эттирамиз”, деди Россия мудофаа вазири.

Йиғилишдан бироз аввал Сергей Шойгу Россия қуролли кучлари Белорусияда ҳам ҳарбий фаолиятини бошлаганлигини билдириб ўтди. “Интерфакс” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия собиқ совет иттифоқи давлатларидан бири бўлган Белорусияга ҳам ўз ҳарбийларини жойлаштирган.

“Биз Белорусияда асосий режаларимизга мос шаклда Россия армиясини жойлаштирдик ва ҳарбийларимиз у ерда фаолиятларини бошлади”, деди Шойгу агентликка берган интервьюсида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here