ШҲТ саммитида Сурия ва Афғонистон масаласи кўтарилди

198
0

0

Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 13 саммити бошланди. Унга тўққизта давлатнинг президентлари, Ҳиндистоннинг ташқи ишлар вазири ва Покистон бошвазирининг маслаҳатчиси қатнашмоқда.

Расмийлар саммитда асосан Суриядаги вазият, экстремизм ва террорга қарши кураш масалалари ҳамда минтақавий хавфсизлик масаласи муҳокама қилинишини маълум қилган. Қолаверса, хорижий кучлар Афғонистондан чиқиб кетишга ҳозирланар экан, у ердаги хавфсизлик масалаларига ҳам катта эътибор қаратилади.

Саммит қатнашувчилари Сурия масаласида бир овоздан Россия ташаббусини қўллаб қувватлашини билдиришди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Суриядаги кимёвий қуролларни халқаро назоратга топшириш бўйича Россиянинг тасаббусини қўллаб қувватлар экан, “бу ташаббусни Суриянинг ўзи кўтариб чиқиш керак эди”, деган фикрни билдирди. Каримовга кўра, Сурия халқаро конвенцияга қўшилиши керак. “Халқаро ҳамжамият Сурия инқирозининг ўз ҳудудидан ташқарига чиқишига йўл қўймаслиги лозим. Бу борада биз Россиянинг позициясини қўллаймиз”, деди Каримов.

Шунингдек Ўзбекистон президенти Афғонистондаги вазиятга тўхталиб, бу ўлкадаги аҳвол Марказий осиё ва ундан бошқа минтақалардаги вазиятни кескинлаштириши мумкин, деб ҳисоблашини билдирди. “Шу боис Ўзбекистон Афғонистондаги барқарорлик ҳарбий йўл билан эмас, музокаралар билан амалга ошиши тарафдори”, деди у.

Қирғиз президенти Алмазбек Атамебаев ШҲТнинг Бишкек саммити очилишида сўзлаган нутқида, Қирғизистон Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вазиятдан хавотирда эканлигини билдириб, Сурия масаласи тинчлик йўли билан ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.

«Дунёдаги ва бизнинг минтақадаги вазият беқарор бўлиб турипти. Айнқса Суриядаги вазият беқарорлик учун асос вазифасини ўтамоқда. Қирғизистон Сурия масаласини тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради”, деди Атамбаев.

Саммит давомида президентлар ўзаро учрашув ҳам олиб боришади. Жумладан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Хитой, Эрон ва Россия каби йирик давлатлар раҳбарлари ўзаро учрашувлар ўтказишни режалаштирган. Шунингдек, Эроннинг янги призеденти Ҳасан Руҳоний Хитой, Қирғизистон ва Россия президентлари билан, Афғонистон призеденти Ҳамид Карзай эса Россия президенти билан ўзаро учрашиши хабар қилинган.

Туркистон:

Россия АҚШнинг ўйинини ўйнашда ўзига шериклар тўплаяпти.

Халқаро сиёсатда айниқса Сурия масаласида, АҚШ Россиядан ёмон полициячи сифатида фойдаланиб келади. Россия эса, хатто шу позицияда бўлса ҳам етакчи давлат сифатини сақлаб турганидан рози. Чунки халқаро сиёсий майдондаги Россиянинг ахволи анча ёмон. У хатто Ўрта Осиё давлатларининг тизгинини ҳам қўлидан чиқара бошлади. ТАПИ, ИПАК ЙЎЛИ каби бир неча халқаро проектлар Россиянинг истакларига тескари кетаяпти. Бундан ташқари газ ва нефт каби ҳомашёларни сотишда, Хитой Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари билан Россияни четлаб ўтиб тўғри муомила қила бошлашди. Бу шароитларни бир неча йил илгари, АҚШ Ўзбекистон билан бевосита сиёсий ва иқтисодий алоқалар олиб бориш билан урфга киргизган эди.

Россия дунёда мустамлакачи давлатлар сафидан пастга туша бошлади. У хатто ўз бюджетини, нефтни ҳом ашё сифатида сотиш асосига қура бошлади. Бу эса етакчи давлатнинг сифатидан эмас. Балки ишлаб чиқаришда дунё рақобатига бардош бера олмай қолган, бошқа давлатларга сиёсий босим беришда заифлашган давлатнинг ахволидир. Россия вазиятни ўнглаш учун олиб бораётган харакатларида, АҚШга қўл келадиган жуда кўп хатоларга йўл қўя бошлади. Юқорида ШОСга аъзо давлатларини ҳам шу ишга тортиши, навбатдаги хатоларидан бўлиши мумкин. Чунки АҚШ параст давлатлар ҳам майдонда улар билан бирлаша бошлашди.

Сурия масаласида эса, Россия Эрон ва хатто “ҳизбуллоҳ” даражасида ўйнай бошлади. У хатто халқаро сиёсатдаги Ислом томонидан уларга қаратилган Мабдаъий хавф хатарлар вазиятларнинг кетувига асосий сабаб бўлаётганини ҳам тиниқ билмайди. Чунки у билан шу даражадаги нозик масалаларнинг қирралари ва унга қарши тузилаётган харакат режаларининг қирралари очиқ маслахат қилинмай қўйди. Бу эса уни дунё демократик тамоиллар асосидаги система ҳимоячиси сифатида кўрилмай қўйилганидан дарак беради.

Аслида Сурия масаласида АҚШ, Россия ва унинг тарафдорлари маслахатига хам ёрдамига хам мухтож эмас. У вазиятга кўра позицияларни ўзи белгилаб, ўзи хохиши билан харакатга кела олади. Россия хатто Сурияни АҚШ босиб олган тақдирда, АҚШнинг коалициясига мажбур қўшилади, Афғонистон ва Ироққа қарши коалицияга қаршилик қилиб кейин қўшилганидек. ШОС давлатларининг ўз хавфсизликларидан бўлган хавотирлари, гоҳ Россия гоҳ АҚШ манфаатлари томон ўтиб олишаётганига сабаб бўлмоқда. Бу беқарор позициялари, аксинча  вазиятларга ёмон таъсир кўрсатади.

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. з йил ичида киргизтонда ислом дини жуда яхши кетяпти яхши тарафга ислом каримов бекор борибди киргизистонга ифлос ишларини а атанбаевгахам ургатмаса булдида

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here