Лавров ва Керри Сурия масаласида келишиб олишди

444
0

0007

Россия ва АҚШ Суриядаги кимёвий қуроллар устидан халқаро назорат  ўрнатиш режаси бўйича келишиб олишди. Бу ҳақида шанба куни Женевада ўтган музокаралар натижаси бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот беришди.

 “АҚШ ва Россия Сурия режими кимёвий қуролларини йўқ қилинишига ва буни имкони борича хавфсиз бўлишига эришишлари зарур. Биз Сурия бир хафта мобайнида бу қуролларни барча рўйҳатини тақдим қилиши шартлигига келишиб олдик”,- деди Жон Керри. Уни сўзларига кўра, тамонлар асосан Асад режимида мавжуд бўлган кимёвий қуроллар тури ва миқдори тўғрисида ихтилоф қилишган.

Режага мувофиқ халқаро инспекторлар Сурияга 2013- йилни ноябр ойидан кечикмай келишлари зарур. Шу билан бирга бу қуролларни йўқ қилиниши 2014- йилни ўрталаригача тугатилиши режалаштирилган. Йўқ қилинишни амалий масалаларини кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти ҳал этади. Бу масалани молиялашга халқаро донорлар жалб қилинади.

Лавровни сўзларига кўра, бу режани амалга ошириш Сурияни ҳарбий зарбадан қутқариб қолади. Уни таъкидлашига кўра, Москва ва Вашингтон муаммони сиёсий йўл билан ҳал этилиши тарафдоридирлар. Шу билан бирга Керри агарда Сурия мажбуриятларни бажармаса АҚШ ва Россия БМТни Хавфсизлик кенгаши кескин қарор лойиҳасини ишлаб чиқишига рози эканлигини белгилаб ўтди. Уни сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашида кимёвий қуроллардан фойдаланганга нисбатан аниқ жазо чораларини қўллашлик муҳокама этилади.

 Туркистон:

Халқаро сиёсатда, биз огоҳлантирган найранг сценарийси тузула бошланди.

Албатта кимёвий қуролни қидирув маҳсус комиссия тузулади, Асаддан бу қуруроллар топилмайди, сўнг Абаманинг гўёки кўзлари очила бошлайди. У мухолифотдан бу холатга тиниқлик киритишни талаб қилиб, уларга оқланишлари учун бир неча шартлар қўяди.

Сурия мусулмон мухолифотчилари бу шартларни қабул қилиб, музокараларга рози бўлишса, улардан куфр системаси таъсири остига қайтишларидан умид пайдо бўлади. Йўқ барча талабларни рад этиб, хеч қандай музокараларни қабул қилишмаса, улардан умид узулади.

Хар иккала холат учун алоҳида йўналишлар таёрланган. Биринчи ҳолат рўй берса, АҚШ бор махоратини ишга солиб музокараларни ривожлантиришга ва ўз манфаатлари томон буришга интилади. Оқибатида эса, музокаралар ривожига кўра Асаднинг режими ўрнига мухолифотни олиб келиш ҳақида фикрлай бошлайди.

Иккинчи ҳолатда, куфрнинг ҳар қандай музокараларини рад этганида эса, вазият мутлақо бошқача кетади. Аввал халқаро ҳамжамият олдида мухолифотни обруйсизлантира бошлайди. Хар ҳил далиллар келтирилиб, уларни ноқонуний вахшийлар қилиб кўрсатишга қаттиқ харакат қилинади. Ўзларини оқлашлари учун хеч қандай имкониятлар бермай, уларга қарши матбуот ҳужуми уюштирилади.

Ха Сурия холатида мафкуравий кураш жиҳат жиддий тус олди. Энди бу давлатлар, гурухлар ёки шахслар ўрталаридаги адоватлардан келиб чиққан уруш эмас. Шунинг учун куфр олами баъзи жойларда, ўз давлатларининг манфаатларини куфр системаси манфаатлари остига қўйишга мжбур бўлишмоқда. Улар бир бирларини жуда ёмон кўрган холларида бир томонга йўналишга, бир музокара столига ўтиришга мажбур бўлишмоқда.

Албатта бу уларнинг ноқис ақилларидан келиб чиққан реъжалари. Воқеъликнинг кетуви эса Оллохнинг қўлида. Ҳоҳласа бизларни синашда давом этади, ҳоҳласа ўз нусрати билан биз кутган ва кутмаган томондан беради. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here