Мисрда тартибсизликлар тўхтамаяпти

424
0

0

Миср хавфсизлик кучлари пойтахт Қохирадан шимолда жойлашган Ал- Махалла шаҳрида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишди. Махаллий ОАВларини хабар қилишига кўра, жума намозидан сўнг “Иҳвонул муслимийн” тарафдорлари ва ҳукуматпараст партиялар ўртасида тўқнашув вужудга келган.

  Шунингдек тартибсизликлар Думята ва Александрия шаҳарларидан ҳам бўлмоқда. Катта Қохирадаги Гези ва Мадина ан-Насрда ҳам норозилик намойишлари бошланган. Хавфсизлик кучлари эрта тонгдан  пойтахтдаги асосий майдонлар – Таҳрир, Рамзесни тўсиб қўйганлар.

Жума куни Мисрни вақтинчалик президенти Адли Мансур комендантлик соатини яна икки ойга узайтирди. Бунга жавобан “Иҳвонул муслимийн”ни озодликдаги етакчиларидан бири Исам ал-Арян “Ал-Жазира” телеканали орқали ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилган Мурсий тарафдорларини “кўча намойишларини бошлашга ва ҳукуматга бўйнсунмаслик кампаниясини” бошлашликка чақирди.

Июл ойида муҳолифатни кенг кўламли норозилик намойишларидан сўнг, ҳарбийлар президентни ҳокимиятдан четлатишган эди. Шундан буён Миср потахти Қохирада Мурсий тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар тўхтамаяпти.

Бундай тўқнашувлар натижасида эса Ички ишлар вазири Абдуллоҳ Фаттоҳ ас-Сийсийни таъсири ошиб бормоқда. Хозирги вақтда амалда айнан мана шу шахс Мисрни бош вазири, президенти ҳамда бош қўмондони хисобланиб, мамлакатни зимдан бошқармоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here