ҲАМАС етакчиси Жанубий Африкага миннатдорчилик билдирди

2386
0

ҲАМАС етакчиси Жанубий Африкага миннатдорчилик билдирди

Ҳамас Сиёсий Бюроси раҳбари Исмоил Ҳания яҳудий босқинчи кучларнинг Ғазодаги фаластинликларга қарши амалга оширган геноциди устидан Гаагадаги Халқаро Адлия судига даъво билан чиққан Жанубий Африкага миннатдорчилик билдирди. Исмоил Ҳаниянинг Жанубий Африкага билдирган миннатдорчилиги “Фаластин учун эркинлик” конференциясида берган баёнотида янгради.

Аммо 57 нафар мусулмон ўлкаларидан бири эмас, балки мусулмон бўлмаган Жанубий Африканинг яҳудий вужуди устидан Гаага судига шикоят қилиши эътиборга моликдир. Чунки Жанубий Африкада яҳудий гуруҳлар ниҳоятда кучли таъсирга эга. Масалан Жанубий Африкада яҳудий мактаблари аскарлар етиштириб чиқаради. Ҳукуматнинг яҳудий вужудига берган катта имтиёзлари туфайли мамлакатдаги (Исроил)га боғлиқ яҳудий жамияти анчагина ҳарбийлашган. Гертслиа каби яҳудий мактаблари (Исроил) Қуролли Кучлари учун аскар ёллашмоқда. Мактаб (Исроил) мадҳияси билан очилиб, унинг мадҳияси билан ёпилади ва яҳудийларнинг миллий жамғармаси учун пул йиғади. Шунингдек, Жанубий Африка қонунларига кўра ноқонуний ҳисобланишига қарамай, жанубий африкаликлар кўп йиллардан буён (Исроил) армияси сафида хизмат қилиб келади. Ҳатто, Гертслиа мактаби битирувчиларининг бешдан бир қисми ўқишни тамомлагандан сўнг дарҳол (Исроил) армияси рўйхатига ёзилади.

Шундай экан, “нега Жанубий Африка (Исроил)нинг Ғазодаги ҳаракатларини “геноцид” деб таърифлаб, уни Гаага судига берди”, деган савол туғилиши табиий. Бунинг сабаби шундаки, АҚШ бошчилигидаги куфр олами Фаластинда юз бераётган тўқнашувларни яҳудийлар билан мусулмонлар ўртасидаги масала эмас, балки яҳудийлар билан Ҳамас ўртасидаги масала қилиб кўрсатиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Агар бу даъвони мусулмон ўлкалардан бири Гаага судига кўтариб чиққанда эди, унинг бу ҳаракати, “Ғазо масаласи яҳудийлар билан мусулмонлар ўртасидаги масала” эканлигига ишора бўларди. Шу сабабли АҚШ бунга изн бермади. Лекин улар қанчалик ҳаракат қилмасин, мусулмонлар Фаластин масаласи ақидавий масала эканлигини аллақачон англаб етди. Шунинг учун Ислом Уммати яҳудий масаласи Гаага судига шикоят қилиш ёки БМТга ҳавола қилиш билан ҳал бўлмаслигини, балки бу ва шунга ўхшаш Исломий ўлкалардаги оғриқли масалалар фақатгина Рошид Халифалик давлати тикланиши билангина ҳал бўлишини баралла айтиб чиқмоқда.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here