Муборак Шом қўзғолони нусрат ва ғолиблик босқичига яқинлашмоқда

4969
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муборак Шом қўзғолони нусрат ва ғолиблик босқичига яқинлашмоқда

Устоз Аҳмад Муоз

Оғир вазиятларда қолган одамлар самарали чоралар кўришлари учун яқин ёки узоқ келажакни билишлари ёки у ҳақда оддий тасаввурга эга бўлишлари лозим. Буни Қуръони Каримда зикр қилинган Мусо алайҳиссалом билан солиҳ бир банда ўртасидаги муноқашадан билиб оламиз:

﴿وَكَيْفَ تَصْبِرُ عَلَى مَا لَمْ تُحِطْ بِهِ خُبْراً﴾

«Ўзинг эгаллаб олмаган-хабардор бўлмаган нарсага қандай сабр қилурсан?!»         [Каҳф 68]

Халқлар ва умматлар ҳам шундай. Улар ўз етакчиларининг аниқ хабарларни етказишлари ва мақсадларни тушунтириб беришларига муҳтождирлар. Акс ҳолда, мақсадларини англаб етмасалар бошларига тушадиган ишларга қандай сабр қилишлари мумкин?! Қандай қилиб машаққатларни кўтаришлари ва қурбонликлар беришлари мумкин?!

Муборак Шом қўзғолони ростгўй сиёсий етакчиликни ушламагани учун шунча босқичларда қоқилиб, кўплаб тузоқ ва фитналарга юз тутди. Бу эса унинг ютуқларини беҳуда кетказиб, муваффақиятсизликка гирифтор қилди. Қўзғолончилар ва уларни қўллаб-қувватловчи халқ Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида йирик қамоқ лагери каби жойда қамалда қолдилар. Буларнинг барчаси ўзига хос лойиҳа ва тўғри йўлга эга бўлган, тўғри йўлда адашмасдан қадам ташлайдиган, қўзғолонни ақл-фаросат билан бошқарадиган етакчиликнинг йўқлигидандир. Зеро, қўзғолон ақл-фаросат билан бошқарилгандагина душманлари тузоғидан қутулиб, ўз мақсадларини амалга оширади.

Гарчи Ҳизб ут-Таҳрир қўзғолон аҳлига насиҳат қилиш ва маслаҳат беришда кучини аямаган эсада ҳамда унинг аъзолари тил бириктирувчилар фитнасини барбод қилиш ва қўзғолон ҳаракатининг орқага кетишига йўл қўймаслик учун қўлларидан келганча ҳаракат қилган бўлсаларда, бироқ, жангчи гуруҳлар раҳбарлари бошчилигидаги халқ етакчилигини қўлга олганлар бунга қулоқ солмади. Шунингдек, Ҳизбнинг қўзғолон йўналишини буриб юбориш учун давлатлар томонидан қилинган ҳийла-найранглар борасидаги қаттиқ огоҳлантирувларига парво қилишмади. Балки қонлар ва қурбонликлар ҳисобига ўз шахсий манфаатларини амалга оширишга ҳаракат қилиб, ўзларини ҳам, қўзғолонни ҳам давлатлар ва уларнинг разведкаларига бутунлай қарамлик ботқоғига ботиришди. Натижада, давлатларнинг нима буюрса бажарадиган қулларига айланиб, ҳатто қулликдан қутулишлари қийин даражага етди, ҳаракатлари «муаллим»нинг буйруқларига боғлиқ бўлиб қолди.

Бугунги кунда қўзғолон қарорини назорат қилаётганлар ўзларининг тор тафаккури ҳамда ҳокимият, обрў-эътибор ва пулнинг орқасидан эргашганлари сабабли қўзғолон ва қўзғолон аҳлига балодан бошқа нарсани келтиришмади. Аслида жангчи гуруҳларнинг мустабид режимни ағдаришда халққа ёрдам бериш учун ташкил этилганидан ўзларини унутганга солишди. Ҳолбуки, бу режим Шом аҳлига қарши энг катта жиноятларни содир этиб, уларга хиёнат қилди, уларни ўлдириш ҳамда малай илмоний режимни сақлаб қолиш учун қўшин ва қуролли тўдаларни жалб қилди… Халқимиз унинг ҳокимиятда қолаётгани бадалини ўзининг қони ва фарзандлари билан тўламоқда. Бироқ шу режимни ағдариш учун тузилган гуруҳлар эса, донорлар қўллаб-қувватловига эришиш ва улар билан алоқа қилиш ботқоғига ботишди. Қонхўр режимни ағдаришда ҳамда халқимизнинг эрки ва қадр-қимматини қайта тиклашда пешқадам бўлиш ўрнига, ҳаётнинг барча жабҳаларида ўз ҳукмини ўтказадиган, ҳаёт ишларида қаттиқ зулм қиладиган бўлиб қолишди. Бу билан халқни жинояткор режимнинг қўйнига қайтишни қабул қилишга мажбурлашмоқчи.

Ушбу зулм ва зўравонликлар одамларга кенг қамровли ўзгаришларни амалга оширишга ундаши лозим. Албатта ушбу ўзгартириш орқали тил бириктирувчи давлатлар томонидан Шомда пайдо қилинган ҳамда қўзғолон ва жиҳод ниқоби остида одамларнинг азоб-уқубатлари устида кун кўраётган малай етакчилар ағдарилади.

Шом қўзғолони жараёнини ҳамда унинг бир босқичдан иккинчи босқичга ўтаётганини кузатаётган киши бу босқичнинг нақадар жиддийлигини тўлиқ англаб етади. Одамлар тафаккур босқичидан иш қандай бўлиши ҳамда қўзғолон тўнини кийиб олиб, уни заиф аҳволдаги режим билан нормаллашиш ва ярашишдан иборат ҳалокатга тортаётган қўзғолон душманлари билан қандай курашиш босқичига ўтишди. Тўғрироғи, ўзгартириш амалиётини якунлашга ва режимни ағдаришга йўл бермаётган ягона тўсиқ жангчи гуруҳлар раҳбарлари эканлиги тўғрисида жамоатчилик фикри шаклланди.

Хориж билан алоқа қилувчи гуруҳлар раҳбарлари режимни ағдариш мақсадидан воз кечишди. Ҳатто унинг ағдарилишини хатарли деб биладиган бўлиб қолишди. Шу сабабли, халққа қилган хиёнатлари учун қаттиқ ҳисоб-китоб қилинадилар. Ҳолбуки, режимдан ҳимоя қилишлари учун уларнинг ташкил топишига қонунийлик тусини берган шу халқ эди. Шу билан гуруҳ раҳбарлари режим чегараларини ҳимоя қиладиган бўлиб қолишди. Шунингдек, қочқинлар лагерларида ва Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида йирик қамоқ лагери шаклидаги жойларда ҳаёт жуда оғир экан, воқеликни ўзгартиришга олиб келадиган ҳар қандай ҳақиқий ҳаракатга қарши турадиган бўлиб қолишди. Бу гуруҳ раҳбарлари келаси босқич борасида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслар. Фақатгина Туркия ва унинг ортидаги Америка бошчилигидаги давлатлар кўрган нарсани кўрадилар. Зотан, Америка ўз истагини очиқ айтиб, араб раҳбарларига ўзларининг машъум саммитларида тоғут Башарни кутиб олишни буюрди, турк режимини ҳам Суриянинг жиноятчи режими билан ярашишга ундади. Зеро, Туркия амалда шу йўналиш бўйича кетмоқда. Бир вақтнинг ўзида, гуруҳ раҳбарлари озод этилган ҳудудлардаги аҳлимизни ҳамон лақиллатишга уриниб, турк режими Асад билан ярашишни очиқ айтаётганига қарамай, уни ўзининг иттифоқчиси деб эълон қилишда давом этишмоқда. Бунинг ягона сабаби тафаккур жараёнининг қотиб қолганлиги, заифлик ҳамда чўкаётган кемани қутқарадиган тўғри қарор қабул қилиш борасидаги қўрқувдир.

Аммо бугунги тезлашаётган воқеалар қаршисида, шунингдек, гуруҳлар жиноятчи Асад режимига қарши жанг қилишдан юз ўгириб, ҳар бир шарфли, ҳур ва сиёсий онгли кишиларни таъқиб қилаётган ва бу нарса қўзғолон ва унинг аҳли учун улкан хавф-хатарлардан дарак бераётган экан, биз ботил устига қурилган нарса ҳам ботил эканига алоҳида эътибор қаратишимиз даркор. Зеро, аввало Аллоҳга, сўнг ўзларига таяниб келган қўзғолон кучларини Форс кўрфази ва Туркия дохил ташқи давлатларга таянадиган қилиб қўйилиши қўзғолон учун улкан стратегик хато бўлди. Чунки бу нарса қўзғолонни айни давлатларга асир қилиб қўйди. Агар биз бу хатони тузатиб, Аллоҳга қайтиб, У Зотга таваккал қилиб, Унинг арқонини қайта маҳкам ушламас эканмиз, қўзғолонимиз мақсадларини рўёбга чиқаришга, душманларимиз зўравонлигидан қутулишга ва йўлимизни доим кузатиб-тўғрилаб туришга ҳаргиз муваффақ бўлолмаймиз. Хориж давлатларига боғланган сиёсатчиларнинг жинояткор режимни ағдариш тўғрисидаги баландпарвоз шиорларига келсак, буларнинг сариқ чақалик қиймати йўқ бўлиб, шунчаки фирибгарлик ва ёлғондан бошқа нарса эмас.

Турк режими ўзининг қомусидан Асад режимини ағдариш ғоясини ўчириб ташлади. Шунга кўра, унга боғланган гуруҳлар унинг йўлига эргашишяпти. Ваҳоланки, бу қонхўрнинг қўйнига олиб борувчи йўл бўлиб, аллақачон холис инсонларга аён бўлган. Шу боис, ушбу холис инсонлар ўз қарорларини қайтариб олишга ва Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда, қўзғолонни ўз мақсадига элтиш учун барча соҳаларда тартиб-интизом билан қадам ташлашга ҳаракат бошламоқлари даркор. Бу эса, онгли холис сиёсий етакчиликка эргашиш билан амалга ошади. Зеро, ушбу етакчилик на хориж давлатлар билан алоқа қилади, на халқаро ташкилотлар билан. Балки тафаккурда ҳам, туйғуда ҳам, ақидада ҳам ёлғиз Аллоҳга боғланиб, Аллоҳга таваккал қилган ҳолда, қонхўр режимни ағдариш ва Ислом тузумини ҳаётга қайтариш учун бор кучи билан фаолият олиб бормоқда. Зотан, Аллоҳ Шом ва унинг аҳлини асло зое кетказмайди. Чунки бунга Ўзи кафил бўлган. Биз уфқда Аллоҳнинг нусрати келаётганини ҳамда Аллоҳнинг ўз динини ғолиб қилиш ваъдасининг рўёбга чиқишига кўз очиб юмгунча, ҳатто ундан ҳам оз вақт қолгани борасида имон аҳли бўлмиш Шом аҳлига хушхабар бераётганини кўриб турибмиз. Бас, ҳаракат қилувчилар мана шундай бахт учун ҳаракат қилиб қолсинлар.

Роя газетасининг 2023 йил 19 июл чоршанба кунги 452-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here