Мусулмонлар қийналаётган таълим муаммоларини ҳал қилишнинг ягона ечими

1311
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонлар қийналаётган таълим муаммоларини ҳал қилишнинг ягона ечими

Мусулмонлар қийналаётган таълим муаммоларини ҳал қилишнинг ягона ечими Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилишдир. Чунки уни барпо этиш биринчидан фарздир. Қолаверса, Халифалик давлати ўзи ҳукм сурган асрларда Ислом Умматини шон-шуҳрат чўққисига ва бутун инсониятнинг етакчисига айлантиришга муваффақ бўлиб, ҳамма соҳада биринчи бўлди. Давлатнинг таълим даргоҳларидан барча соҳалардаги олимлар, сиёсатчилар ва етакчилар етишиб чиқди. Шу тариқа Ислом жамиятининг асосларини ўрнатди. У давлат арбобларини, армия қўмондонларини, фиқҳ ва илм дарғаларини чиқариб, бутун оламни жаҳолат зулматидан Ислом нурига олиб чиқди. Бу билан адолат, тенглик ва фаровонлик ёйилди. Мусулмонлар қаерга қадам қўйсалар, ўша ерда хайр-баракот улашдилар. Ислом давлати аҳолиси икки дунё саодатига сазовор бўлди ва Аллоҳни ҳақиқий илм билан таниб, Унга тўғри ибодат қилдилар. Дунё билимларидан ҳам биринчи ўринда бўлишлари учун керак бўлганларини олиб, устунликка эришдилар. Ҳазоратлари гуллаб яшнагани каби маданиятлари ҳам асрлар оша гуллаб яшнади.

Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг онглилиги ҳамда Уммат билан ҳамкорликда исломий ҳаётни қайта бошлашга бўлган иштиёқи билан рошид Халифалик давлати дастур лойиҳасида таълим сиёсатини белгилаб берди. Зеро, Ҳизб барча халқлар устидан Умматнинг мақомини тиклаш учун Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилмоқда. Сиёсатчи ва ҳукмдорлар билиб қўйсинларки, биз дунёга етакчилик қилишга қодирмиз. Бунинг учун керакли барча нарсани тайёрлаб қўйганмиз. Барча мусулмонларни ушбу воқеликни бутунлай ўзгартириш учун биргаликда ҳаракат қилишга даъват қилиб келяпмиз. Келинг, сиёсат, иқтисод, таълим, ахборот ва ҳаётнинг барча жабҳаларида фақатгина Ислом аҳкомларига ва ишларга ғамхўрлик кўрсатилаётганига гувоҳи бўлайлик. Бу Аллоҳнинг изни ила, яқинда албатта амалга ошади.

Роя газетасининг 2023 йил 26 июл чоршанба кунги 453-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here