Фаластинда яна мусулмон қони тўкилмоқда

4411
0

Фаластинда яна мусулмон қони тўкилмоқда

7-июл куни Ғарбий Соҳилда босқинчи яҳудийларнинг ҳужуми оқибатида икки фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақида Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. 3-июл куни )Исроил( кучлари Женин вилоятини нишонга олган ҳарбий амалиёт бошлаган эди. Амалиёт давомида 12 фаластинлик ҳалок бўлди, 120 киши яраланди. Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари вояга етмаган ёш болалардир.

Жениндаги қон тўкилишлар туфайли мусулмонлар Фаластиннинг бир қанча ҳудудларида ҳамда Туркияда намойишлар ўтказиб, расмийларни қон тўкилишини тўхтатишга ва бунинг учун армияни сафарбар қилишга чақирди. Фаластинда ташкил қилинган намойишда мусулмон раҳбарларнинг Фаластин ишғолини қуруқ қоралаб қўйишлари танқид остига олинди ва Исломий қўшинларни ҳаракат келишга чақирилди. Намойиш пайтида: “Миср армияси яҳуд вужудини таг-томири билан суғириб ташлай олмайдими?” Иордания армияси яҳудийларни йўқ қилишга қодир эмасми? Туркия ва Покистон аскарлари Қуддусни босқинчилардан озод қилишга ва Аллоҳнинг ваъдаси ва Расули ﷺнинг башорати бўлган Халифалик давлатини барпо этишга қодир эмасми?!”, деган сўзлар янгради.

Туркиянинг пойтахти Анқара шаҳрида ўтказилган намойишдан сўнг нутқ сўзлаган Абдуллоҳ Имомўғли дунёнинг тўрт бурчагида мусулмонларга, шунингдек, Қуръонга ва Исломга ҳужум қилинаётганига урғу берди. Пайғамбаримиз ﷺнинг “Мусулмоннинг жони Аллоҳ наздида Каъбадан ҳам ҳурматлироқдир”, деган маънодаги ҳадисларини эслатиб, Ислом ўлкаларининг ҳокимларига қарата: “Каъбадан ҳам ҳурматлироқ бўлган мусулмонларнинг қони ҳимояси учун қўшинларни сафарбар қилмайсизларми? Сизларнинг орангизда Аллоҳ ва Унинг Расулига лаббай деб жавоб берадиган, Ақсо масжидини озод қиладиган эр киши йўқми? Орангизда нормаллаштириш таклифларини ва юз йиллик ифлос режаларни рад этадиган Абдулҳамидлар йўқми? Аллоҳ учун! Ақсо масжиди босқинчилар қўли остида экан, орангизда ўзига кулишни ҳаром қилган Салоҳиддинлар йўқми?” дея мурожаат йўллади.

Дарҳақиқат, босқинчи (Исроил) Ислом давлатлари раҳбарларининг қуруқ айбловларидан журъатланиб, террор ҳужумларини кундан-кунга кучайтириб бормоқда. Уларнинг сукути туфайли мусулмонларнинг биринчи қибласи ва икки ҳарамдан кейин учинчиси бўлган Аксо масжиди дунёдаги энг пасткаш ва нопок яҳудийларнинг босқини остида қолмоқда. Малай ҳукмдорлар эса Умматнинг ақидавий масаласини оддий минтақавий масалага айлантиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто, амалда улар яҳуд вужуди билан ҳамкорликни расмийлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Ислом давлатларининг хоин ҳукмдорлари куфр етакчилари билан қанчалик тил бириктирмасин, мусулмонлар Қуддусдан ҳеч қачон воз кечмайдилар. Чунки у Ислом диёри бўлиб, уни қайтариб олиш вожибдир. Шунингдек у Муқаддас замин, Аллоҳнинг изни билан албатта қайтариб олинади. Бунинг учун у яҳудийларнинг эс-ҳушини йўқотадиган, тентиратиб қўядиган зарбалар бериб, уларни муқаддас жойдан сиқиб чиқарадиган қўшинни кутмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ал-Ақсо масаласининг ечими Аллоҳ Таолонинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺнинг Суннатларида аниқ баён этилган. У ечим яҳудийларни Муқаддас ердан сиқиб чиқаришдир. Бунинг учун Ислом лашкарларини бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш вожибдир. Бугунги кунда мусулмонларнинг бошига тушган мусибатлардан қутулишнинг бундан бошқа йўли йўқ!

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here