Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Қирғизистонга келди

2605
0

Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Қирғизистонга келди

Хабар: Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Докерти Марказий Осиёга ташрифи доирасида Қирғизистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Британия элчихонаси хабар берди.

 Бу Бюк Британия ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали мулозимининг 2016-йилдан бери биринчи ташрифидир.

 “Мақсад шундоқ ҳам мустаҳкам бўлган икки томонлама муносабатларга янги туртки бериш, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш”, – дейилади элчихона хабарида.

 Лео Докерти Бишкекда Вазирлар маҳкамаси ва ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашиб, икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни муҳокама қилади. Бундан ташқари, Марказий Осиёдаги хавфсизлик, Афғонистондаги вазият, савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда Британияга бўлажак иш сафарлари муҳокама қилинади.

 Бишкекдан кейин Лео Докерти Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.

 Изоҳ: Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг санкциялар бўйича директори Дэвид Рид 26-28-апрел кунлари Бишкекда ташриф буюриб, Москвага қарши санкцияларни амалга ошириб юзасидан ҳакимият вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашган эди. Шунингдек, Британия парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмита раиси Алисия Кернс ва қўмита аъзоси Нил Койл ҳам 19-май куни Бишкекда бир қатор расмийлар ва фаоллар билан учрашди.

 Шунингдек, Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Девид O’Салливан Марказий Осиёга мамлакатларига ташрифини Қирғизистондан бошлаб, 28 март куни Бишкекда бўлиб ўтган брифингда Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватламайдиган давлатларнинг фикрини ҳурмат қилишини билдириб, бир вақтнинг ўзида Россия билан муносабатларни давом эттираётган минтақа давлатларни “муаммоларга дуч келиши” билан таҳдид қилган эди. Буюк Британия 2020-йил бошида ўз оёғига тушов деб ҳисоблаган Европа иттифоқидан чиқиб кетди ва янги мустамлакаларни қўлга киритиш йўлида ўзининг “тулки сиёсатини” кенг кўламда қўллай бошлади.

 Британиянинг ташқи ва ички сиёсати борасида Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий тушунчалари китобида батафсил тушунча бериб ўтилган: Инглиз халқи

 Бу халқ дунёга келганидан бошлаб, асосан балиқчилик ва кемачилик билан шуғулланди. Кейин денгизчилик ва тижорат ҳам унга қўшилди. Натижада унда фойда кетидан қувиш,

эксплуататорлик ва савдогарлик табиати пайдо бўлди. Юртининг ҳажми кичик бўлгани туфайли, денгиз овчилари каби бошқалардан ёрдам сўрамай иложи йўқ эди. Денгиз овчилари камдан-кам якка ҳолда овга чиқадилар. Кейинчалик капиталистик мабдани қабул қилиб, манфаатдорлик унда томир отди. Шунинг учун ҳам кўрасизки, Англиянинг сиёсий ҳаёти юзага келгандан ҳозирга қадар ўзгалардан ёрдам сўраш ва ов учун хўрак тайёрлашга асосланиб келмоқда. Ўзи мустамлака қилган диёр бўладими, ундан ёрдам сўраётган давлат бўладими, фарқи йўқ. Хуллас, унинг барча сиёсати мустамлакачилик хусусидаги битимлар, уюшмалар, шерикчиликлар асосига қурилган. XIX асрда мустамлакачилик борасида бошқа давлатлар билан шерикчилик қиларди. Англиянинг ёнида туриб, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун айрим диёрларни мустамлака қилишга қаттиқ бел боғлади. Худди шу мақсадда, яъни минтақага хавф туғилгудек бўлса, ўзининг олдида туриб, хатарларга кўндаланг қилиш учун Биринчи жаҳон урушидан кейин Яқин шарққа Францияни киритишга ҳаракат қилди. Ўшанда “Англия охирги француз аскари қолгунига қадар жанг қилади”, деган гаплар бўлганди. Шундай қилиб, балиқ овчиларининг табиати уларда ўз манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида ўзгалардан ёрдам сўраш хулқини ҳам пайдо қилганди.

 Британия яна бир хулқи билан машҳур. Тўғрироғи, бу унинг энг эътиборли хулқи. У консерватизм (эскиликка берилиш), ўзгаришга, ривожланишга шошилмаслик, иложсиз қолгандагина бу ишга ружу қилиш. Инглиз халқи, лўнда қилиб айтганда, консерватив кайфиятдаги халқдир. Унга қадимдан ҳозирга қадар оқ суяк оилалар, бойлар, йирик сармоядорлар ўз ҳукмини ўтказиб келади. Гарчи у ўзини демократик халқ, деб даъво қилса-да, синчиклаб қаралганда бундай эмаслиги аён бўлади. Ҳоким тайинлашда халқнинг ҳеч қандай таъсири йўқ. Уни оқ суяк оилалар, монополия эгалари тайинлайди. Ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам шундай. Ҳозирга қадар унинг тақдирини оқ суяк зодагон оилалару капиталистлар ҳал қилиб келишмоқда. Қадимдан Англиядаги ҳар бир халқ ҳаракати жирканч суратдаги қаршиликка учраган ва худди шу суратда бостирилган. Инглизлар фахрланадиган Кромвел қўзғолони халқ қўзғолони эмас, аксинча, оқ суяк оилаларнинг халқ қўзғолонига қарши қўзғолони бўлган. Ўшанда оқ суяк оилалар ва капиталистлар салтанатини қулатиш мақсадида халқ қўзғолони кўтарилиб, зафар қучишга бир баҳя қолганди. Шунда оқ суяк оилалар ҳийла ишлатди ва айрим ҳуқуқларни талаб қилиб чиқувчи қўзғолон кўтарсин деб, Кромвел юборилди. Унинг атрофига кўпчилик тўпланди. Айрим талаблар қондирилди ҳам. Шу билан халқ қўзғолони бешигидаёқ бўғиб ташланди…

 …Англиянинг денгиз ўртасидаги ороллиги, бу оролнинг аҳоли эҳтиёжларини таъминлай олмаслигига назар ташланганда инглизларнинг ҳаёт учун курашиб четга чиқмасдан бошқа иложлари йўқлиги аён бўлади. Бироқ, улар савдогарлик учун мол айирбошлаш мақсадида эмас, мустамлакачилик, ўзга халқлар қонини сўриш, бойликларини талаш мақсадида четга чиқдилар. Негаки дастлаб уларда айирбошлайдиган молнинг ўзи бўлмаган. Шунга кўра, бойлик истаб йўлга отландилар. Оролдан чиққан пайтларидаги аҳволлари мана шу эди. Манфаатдорлик таркибий қисми бўлмиш капиталистик мабдани қабул қилганларида бу мабда уларнинг табиатига узукка кўз қўйгандек мос тушди. Шу билан уларда мустамлакачилик жиҳати диққат марказига чиқиб, биринчи даражали мустамлакачи давлатга айландилар. Оз сонли бўлганлари ва ўзларидан каттароқ куч қаршисида туролмаганлари туфайли бошқа халқлар ва давлатларни ёрдам беришга мажбурлаш воситасини қўлладилар. Бу ёрдам битимлар, анжуманлар, иттифоқлар каби уюшмалар шаклида намоён бўлди. Шунга биноан уюшмачилик жиҳати Англия сиёсатининг ажралмас қисмига айланди. Улар гарчи заковат бобида бошқалар каби оддий бўлсалар-да, ўз заковатларини охирги қатрасигача ишлатишлари билан ажралиб турадилар. Шу билан бўлаётган ишларни тушуниш, сиёсатни англаш, муаммоларни ҳал этишда етукликка эришдилар. Кенгайишга ўта муҳтожликларини эътиборга олиб, саноатларини ҳарбий саноат асосида барпо қилдилар. Бу нарса уларни том маънодаги давлат бўлишга олиб борди. Улар ҳарбий кучдан ҳам, ҳарбий техникадан ҳам, саноатга оид кучдан ҳам керагича фойдаланадилар. Боз устига сиёсатни ҳам, бошқарувни ҳам теран тушунадилар. Кўпинча ифлослик намоён бўладиган айёрликларни ҳам ишга соладилар.

 Англиянинг ташқи сиёсати мустамлакачилик асосига қурилган. Бироқ, унда икки иш кўзга ташланиб туради: Биринчиси – халқаро мувозанатни сақлаб қолиш бўлса, иккинчиси – ҳар қанча қимматга тушмасин, халқаро сиёсатдаги ўз ўрнини сақлаб қолиш. Шунинг учун ҳам у салиб юришида ошкора иштирок этди. Муқаддас иттифоқда йирик давлатларнинг энг олдинги сафида бўлди. Наполеонни синдириш, Францияни ўз ўрнига қайтаришда олдинги сафда турди. Бисмарк давридаги Германия ҳаракатида Берлин анжуманида иштирок этиб, унинг кучини кесишни кўзлади. Германия қувватининг фавқулодда ортиб бораётганини сезиб, унга қарши уруш эълон қилди. Ҳар икки жаҳон урушида унга қарши тарафда турди. Олам харитасини ўзгартириш ва ўша пайтда, яъни келишув даврида дунёни бошқараётган икки гигант давлатни заифлаштириш мақсадида бутун дунёни жаҳон урушига жалб қилиб кўрди. Икки гигант иттифоқи оқибатида халқаро сиёсатдан четлатилгач, ўзини йўқотиб қўйган одамга ўхшаб қолди. Яна қайта халқаро майдондан жой олиш ва халқаро сиёсатда иштирок этиш учун ўзини хавфга солиб бўлса ҳам асабий тарзда ҳаракат қилди. Бу ишда давлатлар билан битимлар тузиш, шахсларни жалб қилиб, улар орқали таъсир ўтказишга таянарди. Савдолашиш йўлида рақибга каттароқ луқма бериб қўйиши парвосига келмасди. У сиёсатда на дўст ва на душманни тан олади. Манфаатдан бошқа нарсаларнинг борлигига ишонмайди, уларни алдаш қуроли, деб ҳисоблайди. Ишончга кириш учун ёлғонни кўрсатмасликка ҳаракат қилса-да, уни сиёсатидаги энг фаол қурол сифатида қўллайди. Британия бош вазири Черчилл урушнинг тақдири ва Германиянинг келажагини ҳал қилиш учун Рузвелт ва Сталин билан учрашган пайтида очиқдан-очиқ шундай деган эди: “Урушдаги ҳақиқат шу қадар қимматки, уни ёлғонлардан тузилган посбонлар билан қўриқламай иложингиз йўқ”. Британия сиёсатида ёлғон қанчалар асл нарса экани мана шундан кўриниб турибди.

 Британия ва унинг сиёсатининг воқеи – мана шу. У билан мустамлакачилик ва халқни қул қилиш асосига қурилган давлат сифатида муносабатда бўлмоқ лозим. Йиллар ва ҳодисалар унинг бу йўлини ўзгартиролмади. Бир неча халқ қўзғолонларига дуч келди. Биронтасининг ҳам муваффақият қозонишига йўл қўймади. Унинг мустамлакачилигига қарши туриш учун воситаларини идрок қилиш ҳамда услублари яширин, кўринишда содда, айёрлигига очиқдан-очиқ қарши чиқиш билан бўлади. Унинг кучи шоирнинг: “Мени сен давола касаллик ила”, деган сатрида ўз ифодасини топган. Ташқаридаги қуввати бошқаларни, ҳатто қарши турувчиларни ўзига оғдира олишидадир. Уни енгиш учун анъанавий сиёсий қуролларидан ажратиш, ҳеч бир ёрдамчисиз, шериксиз, ёлғиз ўзига қарши туришдан бошқа йўл йўқ. (иқтибос тугади)

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here